Ҳужжат кучини йўқотган 25.04.2012 16.11.2005 йилдаги 252-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.04.2012
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ ИНСТИТУТЛАРНИНГ ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ЖАЛБ ҚИЛИНГАН КРЕДИТЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ УЧУН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ СУВ ТАЪМИНОТИ ТАШКИЛОТЛАРИ МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАМЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 апрелдаги 120-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сув таъминотини яхшилаш лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинган хорижий кредит ва қарз маблағларига ўз вақтида хизмат кўрсатишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 7 мартдаги 66-сон қарори)» қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 4 июлдаги ПҚ–113-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро молиявий институтларнинг ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштиришга жалб қилинган кредитларини қайтариш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотлари маблағларини жамлаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки ҳамда Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармасининг қарз маблағларини қайта кредитлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотлари билан битимларни имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А.Голишев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 16 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
252-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 ноябрдаги 252-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро молиявий институтларнинг ичимлик сув таъминоти
тизимини такомиллаштиришга жалб қилинган кредитларини
қайтариш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм
вилояти сув таъминоти ташкилотлари маблағларини жамлаш
тўғрисида
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 июлдаги ПҚ–113-сон қарорига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 октябрдаги 444-сон, 2002 йил 26 ноябрдаги 411-сон ва 2004 йил 13 январдаги 17-сон қарорларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тоза сув, санитария ва аҳоли саломатлиги» лойиҳасини молиялаштириш учун 1997 йил 29 августдаги 75 млн. АҚШ доллари суммасига Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки ўртасидаги Кредит битимига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нукус ва Урганч шаҳарларида сув таъминотини яхшилаш учун 1997 йил 27 июндаги 6 млн. Қувайт динори суммасига Ўзбекистон Республикаси билан Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ўртасидаги Кредит битимига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш учун 2002 йил 11 майдаги 38 млн. АҚШ доллари суммасига Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Кредит битимига ҳамда 2003 йил 17 июндаги 10 млн. евро суммасига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан Эрон экспортни ривожлантириш банки ўртасидаги Умумий битимга мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ва Эрон экспортни ривожлантириш банкининг жалб қилинган кредитларини қайтариш учун сув таъминоти ташкилотлари маблағларини жамлаш тартибини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 январдаги 17-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Тоза сув, санитария ва аҳоли саломатлиги» лойиҳасини амалга ошириш учун Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки ва Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармасининг кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, фойдаланувчи ташкилотлар билан биргаликда лойиҳалар бўйича қурилиши тугалланган объектларнинг қабул қилиниши учун масъул бўлган ижро этувчи агентлик этиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 411-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 июлдаги ПҚ—113-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки ва Эрон экспортни ривожлантириш банкининг кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул бўлган ижро этувчи агентлик этиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 октябрдаги 444-сон, 2002 йил 26 ноябрдаги 411-сон қарорларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 июлдаги ПҚ–113-сон қарорига мувофиқ кредит маблағларини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини ҳамда кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича бошқа тўловларни тўлаш қуйидаги манбалардан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси кредитлари бўйича — Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси сув таъминоти ташкилотлари маблағлари ҳисобига ва маблағларнинг етишмаган қисми — Давлат бюджети маблағлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эрон экспортни ривожлантириш банкининг кредитлари бўйича — Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки ва Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси кредитлари бўйича тўловлар 2005 йилгача тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасининг тасдиқланган ТИАга мувофиқ Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ва Эрон экспортни ривожлантириш банки кредитларига хизмат кўрсатиш юзасидан харажатларни қоплаш улушлари ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ манбалар (Давлат бюджети ва сув таъминоти ташкилотлари маблағлари) ва йиллар бўйича белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2 иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ, ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ, ҚУВАЙТНИНГ АРАБ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ВА ЭРОН ЭКСПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИ КРЕДИТЛАРИ МАБЛАҒЛАРИНИ БЕРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ, ШУНИНГДЕК ЛОЙИҲАЛАРНИНГ МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАЛАРДАГИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ ОЧИШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ ТЎЛДИРИБ БОРИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳалар доирасида товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш, Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ва Эрон экспортни ривожлантириш банки кредитлари маблағларини ўзлаштириш, шунингдек лойиҳаларнинг миллий ва хорижий валюталардаги ҳисобварақларини очиш, улардан фойдаланиш ва уларни тўлдириб бориш Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси билан тузилган тегишли кредит битимлари, шунингдек Эрон экспортни ривожлантириш банки билан тузилган Умумий битим ва якка тартибдаги битим-хатлар шартларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ, ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ, ҚУВАЙТНИНГ АРАБ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ КРЕДИТЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ УЧУН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ СУВ ТАЪМИНОТИ ТАШКИЛОТЛАРИ МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАМЛАШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси номидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги (кейинги ўринларда субқарз олувчилар деб аталади) билан қайта кредитлаш тўғрисида битимлар тузиш йўли билан Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси маблағларини (кейинги ўринларда субсидиар кредитлар деб аталади) қайта кредитлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Субсидиар кредитлар қуйидаги ҳажмларда берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва Қорақалпоғистон Республикаси сув таъминоти ташкилотларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки кредит маблағларининг бир қисми — 37.000,0 минг АҚШ доллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки кредит маблағларининг бир қисми — 20.890,0 минг АҚШ доллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси кредит маблағларининг бир қисми — 3.004,8 минг Қувайт динори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Хоразм вилояти ҳокимлигига ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки кредит маблағларининг бир қисми — 24.300,0 минг АҚШ доллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки кредит маблағларининг бир қисми — 17.110,0 минг АҚШ доллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси кредит маблағларининг бир қисми — 2.995,2 минг Қувайт динори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Субсидиар кредитлар қуйидаги асосий шартларда берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки кредити маблағлари ҳисобига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидиар кредит субқарз олувчилар томонидан Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки билан Кредит битими имзоланган санадан бошлаб, 5 йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 20 йил мобайнида қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Либор (6 ой) ставкаси бўйича фоизларни плюс Либор спрет суммасини, шунингдек кредитнинг фойдаланилмаган қисмининг йиллик 0,75 фоиз миқдоридаги мажбурият учун воситачилик ҳақини субқарз олувчилар томонидан тўлаш ҳар йили 15 февралда ва 15 августда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидиар кредитнинг асосий қарзини, фоизларни ҳамда мажбурият учун воситачилик ҳақини тўлаш қайта кредитлаш тўғрисидаги тегишли битимда кўрсатилган санадан бошлаб ҳар йили 15 февралда ва 15 августда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидиар кредитларнинг асосий қарзини, фоизларни ва мажбурият учун воситачилик ҳақини тўлаш муддатлари бузилган тақдирда субқарз олувчилар томонидан, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган қарзлар суммасига 0,1 фоиз миқдорида, лекин тўлов муддати ўтган қарз суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидиар кредитларни бериш ва уларни қайтаришнинг қолган шартлари қайта кредитлаш тўғрисидаги тегишли битимлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Осиё тараққиёт банки кредит маблағлари ҳисобига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субқарз олувчилар томонидан субсидиар кредитни тўлаш Осиё тараққиёт банки билан кредит битими имзоланган санадан бошлаб, 5 йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 25 йил мобайнида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Либор (6 ой) ставкаси бўйича фоизларни плюс йиллик 0,6 фоизни, субсидиар кредитнинг 1 фоизи миқдоридаги бир марталик воситачилик ҳақини, шунингдек субсидиар кредитнинг фойдаланилмаган қисмининг 0,75 фоиз миқдоридаги йиллик ставка бўйича мажбурият учун воситачилик ҳақини субқарз олувчилар томонидан тўлаш ҳар йили 1 май ва 1 ноябрда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш даврида фоизларни ва воситачилик ҳақини капитализация қилиш ҳамда капитализация қилинган суммани субсидиар кредитнинг асосий қарзи суммасиги киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидиар кредитнинг асосий қарзини тўлаш қайта кредитлаш тўғрисидаги тегишли битимда кўрсатилган санадан бошлаб, ҳар йили 1 май ва 1 ноябрда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субқарз олувчилар томонидан субсидиар кредитларнинг асосий қарзини, фоизларни ва воситачилик ҳақини тўлаш муддатлари бузилган тақдирда тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган қарзлар суммасига 0,1 фоиз миқдорида, лекин тўлов муддати ўтган қарз суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидиар кредитларни бериш ва уларни қайтаришнинг қолган шартлари қайта кредитлаш тўғрисидаги тегишли битимлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси кредит маблағлари ҳисобига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субқарз олувчилар томонидан субсидиар кредитни тўлаш Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси билан кредит битими имзоланган санадан бошлаб, 5 йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 20 йил мобайнида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субқарз олувчилар томонидан 2,5 фоиз миқдоридаги йиллик ставка бўйича фоизларни кредитнинг фойдаланилмаган қисмининг йиллик 0,75 фоиз миқдоридаги мажбурият учун воситачилик ҳақини тўлаш ҳар йили 15 май ва 15 ноябрда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидиар кредитларнинг асосий қарзини тўлаш қайта кредитлаш тўғрисидаги тегишли битимда кўрсатилган санадан бошлаб, ҳар йили 15 май ва 15 ноябрда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субқарз олувчилар томонидан субсидиар кредитларнинг асосий қарзини, фоизларни ва воситачилик ҳақини тўлаш муддатлари бузилган тақдирда тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган қарзлар суммасига 0,1 фоиз миқдорида, лекин тўлов муддати ўтган қарз суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисоблаб ёзилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидиар кредитларни бериш ва уларни қайтаришнинг қолган шартлари қайта кредитлаш тўғрисидаги тегишли битимлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармасининг субсидиар кредитлари бўйича тегишли тўлов санасидан 20 иш куни олдин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўланиши керак бўлган сумма ҳисоб-китоби билан бирга ёзма билдиришномани тегишли субқарз олувчиларга юборади. Бирор-бир сабаб билан субқарз олувчиларнинг бундай билдиришномани олмасликлари субқарз олувчиларни қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар бўйича тўлов мажбуриятларидан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Субқарз олувчилар тегишли тўлов санасидан 10 иш куни олдин қайта кредитлаш тўғрисидаги битимда ва/ёки ёзма билдиришномада кўрсатилган зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига миллий валютада ўтказишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни қисман қоплашга ажратиладиган бюджет маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш чора-тадбирларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги миллий валютада жамланган маблағлар ҳисобига банклараро савдо сессияларида хорижий валютадаги маблағларни белгиланган тартибда сотиб олади, кўрсатиб ўтилган маблағлар кейинчалик тегишли кредит бўйича Ўзбекистон Республикасининг ташқи мажбуриятларини тўлашга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ЭРОН ЭКСПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИНИНГ КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Эрон экспортни ривожлантириш банки ўртасидаги Умумий битим шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан Эрон компаниялари ўртасида контрактлар тузилиши ва маъқулланиши давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тегишли контрактни маблағ билан таъминлаш бўйича Эрон экспортни ривожлантириш банки билан якка тартибдаги битим-хатлар тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Якка тартибдаги тегишли битим-хат имзолангандан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Эрон экспортни ривожлантириш банки кредити маблағларини кредит шартномалари тузиш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг тегишли сув таъминоти ташкилотларига қайта молиялаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Эрон экспортни ривожлантириш банки кредитининг қайта молиялаштирилган маблағларидан фойдаланиш тартиби ва уларни қайтариш шартлари тегишли кредит шартномалари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Эрон экспортни ривожлантириш банки кредити бўйича асосий қарзни қайтариш, воситачилик ҳақини тўлаш, молиялаштириш учун тўлов, суғурта мукофоти ва кредитга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа молиявий чиқимлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредит шартномалари бўйича тегишли тўлов санасидан 20 иш куни олдин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бундай тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган миллий валютадаги маблағларни ўтказиш тўғрисида ёзма буюртманома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тегишли ёзма буюртманомаси асосида тўлов санасидан 10 иш куни олдин зарур маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Хоразм вилояти тегишли сув таъминоти ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги тегишли ёзма буюртманомада кўрсатилган ҳисоб рақамига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ҲИСОБОТ ВА ЖАВОБГАРЛИК
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги вазирлик ҳузурида ташкил этилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари орқали инвестиция даври мобайнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига лойиҳалар амалга оширилишининг жорий ҳолати, шу жумладан Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси кредитлари маблағларидан ва Эрон экспортни ривожлантириш банки кредитидан фойдаланиш, кейинги давр учун ўзлаштириш прогнози тўғрисидаги ахборотни тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилнинг ҳар чорагида Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ва Эрон экспортни ривожлантириш банкига улар учун мақбул шаклда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни, иш режасини ва бюджетни тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар амалга оширилишини назорат қилади, лойиҳалар бўйича молиявий ва бошқа зарур ҳисоб ва ҳисоботларни юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси билан тузилган тегишли кредит битимлари, шунингдек Эрон экспортни ривожлантириш банки билан тузилган Умумий битим ва якка тартибдаги битим-хатлар талабларига мувофиқ лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) харидини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит маблағларидан фойдаланишини назорат қилади ва уларнинг ҳисобини юритади, шунингдек Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси, Эрон экспортни ривожлантириш банки тартиб-қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси ва Эрон экспортни ривожлантириш банки томонидан белгиланган шаклларда кредит маблағларидан фойдаланиш бўйича тўлов ҳужжатлари тўғри расмийлаштирилишини ва Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси билан тузилган тегишли кредит битимларида, шунингдек Эрон экспортни ривожлантириш банки билан тузилган Умумий битимда ва якка тартибдаги битим-хатларда назарда тутилган лойиҳа бўйича бажарувчининг бошқа мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторларнинг ҳисоботлари Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Қувайтнинг араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси, Эрон экспортни ривожлантириш банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни амалга оширишда муаммолар пайдо бўлган тақдирда тегишли чора-тадбирлар ўз вақтида кўрилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низомнинг талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.