Ҳужжат кучини йўқотган 16.03.2018 15.01.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1655
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қарори, 15.01.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1655
Кучга кириш санаси
25.01.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 16.03.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

СУДЛАР, СУД ПРОЦЕССЛАРИ ВА УЛАР ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 15 январда 1655-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 2, 19-сонли «Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1655-1, 15.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2001 йил 10 апрелдаги 01-10-сон ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2001 йил 13 апрелдаги 1-сон «Судьялар ва суд процесси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш Тартибини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (2001 йил 16 апрель, рўйхат рақами 1028) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири Ф. ОТАХОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2007 йил 12 январь,

2/2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 12 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон

Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг
2007 йил 12 январдаги 2/2, 3-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судлар, суд процесслари ва суд процесслари иштирокчилари ҳамда уларнинг яқин қариндошлари хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Алоҳида ҳолларда, хавфсизлик ва ҳимояни таъминлаш чоралари қонунчиликка мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширувчи бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ички ишлар органлари ходимлари ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинларига риоя этиши, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши ва уларга берилган ваколатлар доирасидан четга чиқмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Судлар хавфсизлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Судлар хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Судлар хавфсизлигини таъминлаш суд биноларини қўриқлашдан иборат. Суд биноларини қўриқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 январдаги 18-сон «Ўзбекистон Республикаси адлия ва суд органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда матнда — Суд департаменти) судлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида суд биноларининг қўриқлаш ишини ташкил этади ва бунинг учун белгиланган тартибда ички ишлар органлари ходимлари жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суд биноларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Суд департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари Суд департаментига тегишли суд биноларини қўриқлаш ишини ташкил этиш бўйича хат жўнатади. Хатда қўриқланиши лозим бўлган суд биноларининг миқдори кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Суд департаменти тегишли хатларни олган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда уларни умумлаштиради ва ҳар бир ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри) бўйича қўриқланиши лозим бўлган суд бинолари миқдорини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Суд департаменти қўриқланиши лозим бўлган суд бинолари миқдори аниқланганидан сўнг ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қошидаги «Қўриқлаш» бирлашмаси (кейинги ўринларда матнда — Бирлашма) билан суд биноларини қўриқлаш тўғрисида шартнома тузади. Суд биноларини қўриқлаш тўғрисидаги шартнома ҳар бир ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри) бўйича алоҳида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Суд биноларини қўриқлаш тўғрисидаги шартномада қўриқлаш бўйича хизматлар қийматини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тарифлар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Суд биноларини қўриқлаш тўғрисидаги шартномалар тузилганидан сўнг беш кунлик муддат ичида шартномалар нусхалари Суд департаментининг ҳудудий бошқармаларига ва Бирлашманинг ҳудудий бўлимларига юборилади. Юборилган шартнома нусхалари Бирлашманинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд биноларини қўриқлаш бўйича хизматларни кўрсатишга асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Суд биноларини қўриқлаш хизматлари учун тўловлар Суд департаменти томонидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Суд биноларини қўриқлашни таъминлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бирлашманинг тегишли ҳудудий бўлимлари шартнома нусхасини олгандан сўнг уч кунлик муддатда Суд департаментининг ҳудудий бошқармалари билан бирга суд биноларини қўриқлаш ишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Суд биноларини қўриқлашни ташкил этиш учун Бирлашманинг ҳудудий бўлими суд биноларини қўриқлашни амалга ошириш учун ходимларни (кейинги ўринда матнда — қўриқлаш бўлими ходимлари) ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан суд биноларини қўриқлаш кечаю-кундуз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Суд биноларини қўриқлашни таъминлаш учун қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан қуйидаги чоралар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд биносига кириш ва чиқишнинг қўриқланиши таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд раиси билан келишилган ҳолда назорат-рухсатнома пункти ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ҳудудига хизмат гувоҳномаси ёки рухсатнома бўйича кириш жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд биносидаги хоналарни қўриқлаш сигнализацияси ҳолати назорат қилинади, суд раисига камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қўриқлаш бўлими ходими қўриқланаётган суд биносини ўзига хослигини, сигнализация ва ёнғинга қарши кураш воситаларининг жойлашган жойлари ва улардан фойдаланишни билиши ҳамда уларни соз ҳолатда эканлигини текшириб, аниқланган барча камчиликлар бўйича дарҳол суд раисига хабар бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Етарли асослар мавжуд бўлганида қўриқлаш бўлими ходими жамоат тартибининг бузилишига йўл қўйган шахсларни ушлаши ва уларни туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларига топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Суд процесслари хавфсизлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Суд процесслари хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Суд процесслари хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бевосита суд мажлиси ўтказилишида комплекс чора-тадбирлар қўллаш йўли билан тартибни сақлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Суд процесслари хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш ички ишлар органлари ходимлари (кейинги ўринларда матнда — ходим) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Суд муҳокамасини ўтказишда тўсқинликлар вужудга келиши эҳтимолини тасдиқловчи етарли асослар мавжуд бўлганида, суд мажлисига раислик қилувчи судья (кейинги ўринда матнда — раислик қилувчи) ёки суд раиси суд мажлиси ўтказилишига камида уч кун қолганда, суд процесслари хавфсизлигини таъминлаш учун чоралар кўриш тўғрисида туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларига ёзма хабарнома жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари суднинг ёзма хабарномасини олганидан сўнг, хабарномада кўрсатилган муддатларда суд процесси хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш учун ходимлар ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Суд процесслари хавфсизлигини таъминлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Суд процесслари хавфсизлигини таъминлаш учун ходимлар томонидан қуйидаги чоралар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раислик қилувчи ёки суд раиси билан келишувга биноан суд мажлиси хонаси ва маслаҳатхона хавфсизлиги таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд мажлисидан олдин суд мажлиси хоналари ва маслаҳатхонанинг уларда эгасиз ашёлар, ёнувчи, портловчи, заҳарловчи ва бошқа хавфли буюмларни аниқлаш юзасидан текшируви ташкиллаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи кўриниши ёки юриш-туришидан шубҳа туғдирувчи шахсларни текшириш ташкил этилади. Кўрсатилган шахслар етарли асослар мавжуд бўлганда ушланиши ва юқорида санаб ўтилган буюм ва ашёлар юбориладиган туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларига топширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ходим суд мажлиси вақтида доимий равишда суд мажлиси залида бўлади. Суд мажлиси залини тарк этиш фақатгина раислик қилувчининг фармойиши (рухсати) билан рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ходим суд процесслари хавфсизлигини таъминлашда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда жисмоний куч, махсус воситалар ва ўқотар қуролини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд раиси ёки раислик қилувчининг фармойишига биноан суд мажлиси тартибини бузувчи шахсларни суд мажлиси залидан чиқариб юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда қўшимча ёрдам чақириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Суд процессида хавфсизликни таъминлашда ходимлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раислик қилувчи ёки суд раисининг суд мажлиси вақтида ва суд биносида тартибни таъминлаш билан боғлиқ бўлган фармойишларига бўйсунишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд мажлиси хонасида ва маслаҳатхонада жамоат тартибини таъминлашга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Зарур ҳолларда ходим раислик қилувчи ёки суд раисининг фармойишига биноан суд девонхонасидан суд мажлиси ўтказиладиган жойга ёки судья хонасига суд ишлари ва ашёвий далиллар етказиб берилишида уларнинг қўриқланиши ва сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ходим суд ишини ва ашёвий далилларни қўриқлаш ва уларни суд мажлисига етказиш тўғрисидаги фармойишни олгандан сўнг, суд мажлиси девонхонасига суд мажлиси котиби билан бирга келади. Котиб суд иши ва ашёвий далилларни олгандан сўнг ходим уни суд мажлисини ўтказиш жойига кузатиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ходим суд мажлиси якунида қилинган ишлар, суд раиси ёки раислик қилувчи томонидан келиб тушган мурожаатлар, шунингдек, суд залидаги барча ҳодисалар ва кўрилган чоралар ҳақида тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бўлимига ёзма ҳисобот тақдим этади. Ходимнинг суд мажлиси якунланганлиги ҳақидаги ёзма ҳисоботи суд раиси ёки раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Суд процесслари иштирокчиларини ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Хавфсизлик чораларини қўллаш асослари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Суд процесслари иштирокчилари, уларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларининг (кейинги ўринларда матнда — қўриқланаётган шахслар) хавфсизлигини таъминлаш кўрсатилган шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкига суиқасд қилиш хавфи мавжуд бўлганда ички ишлар органлари томонидан амалга ошириладиган комплекс чоралардан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қўриқланаётган шахсларга нисбатан таҳдиднинг мавжудлигини тасдиқловчи етарли далилларнинг борлиги хавфсизлик чораларини қўллашга асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қўриқланаётган шахсларга нисбатан хавфсизлик чоралари суд томонидан ушбу шахсларнинг таҳдид қилувчи хавф ва бошқа ҳолатлар мавжудлиги тўғрисидаги оғзаки (ёзма) аризасига асосан ёки суднинг ташаббуси билан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қўриқланаётган шахсларга нисбатан хавфсизлик чоралари суд томонидан ажрим чиқариш орқали қўлланилади. Ушбу ажрим туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларига юборилади, нусхалари эса қўриқланаётган шахсларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Суд ажримида қўриқланаётган шахсларга нисбатан қўлланилаётган аниқ хавфсизлик чоралари ва уларни амалга ошириш вақтлари кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ички ишлар органлари ишда мавжуд маълумотлар, хавф таҳдид солаётган шахслар, таҳдид солаётган хавфнинг эҳтимолий хусусияти, манбалари, жойи, вақти ва бошқа ҳолатлари тўғрисида хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ички ишлар органлари суд ажримини олиши билан дарҳол қўриқланаётган шахсларга нисбатан хавфсизлик чораларини кўришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қўриқланаётган шахслар хавфсизлигини таъминловчи ички ишлар органларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахслари томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Алоҳида ҳолларда ички ишлар органлари қўриқланаётган шахсларга, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун риоя этилиши мажбурий бўлган муайян кўрсатмалар бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Қўриқланаётган шахсларга таҳдид солаётган хавф бартараф этилганда ёки хавфсизлик чораларини бекор қилиш учун бошқа асослар вужудга келганда суд томонидан қўриқланаётган шахсларга нисбатан бу ҳақда асослантирилган ажрим чиқарилади. Ушбу ажрим ички ишлар органларига юборилади, нусхалари эса қўриқланаётган шахсларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Хавфсизлик чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Қўриқланаётган шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шунингдек, улар мулкларининг сақланишини таъминлаш мақсадида қуйидаги хавфсизлик чоралари қўлланилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқланаётган шахслар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни чеклаш — қўриқланаётган шахсларнинг розилиги билан уларнинг шахси, шунингдек, уларнинг яқин қариндошлари, яшаш жойи ва улар ҳақидаги бошқа маълумотларни беришга вақтинчалик чеклов қўйилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёпиқ суд мажлисини ўтказиш — қўриқланаётган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёпиқ суд мажлислари ўтказилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни, уй-жой ва мол-мулкни ҳимоя қилиш — қўриқланаётган шахснинг ҳаётига ёки соғлиғига ёхуд мол-мулкига таҳдид хавфи мавжуд бўлганда уларни шахси, уй-жой ва мол-мулки ҳимоя қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқланаётган шахсларни ҳаётига, соғлиғига ёхуд мол-мулкига зарар етказилиш ёки йўқ қилиниш таҳдиди хавфининг характери ва даражасининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, бир вақтнинг ўзида бир неча хавфсизлик чоралари қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси, Адлия вазири томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича ўқотар қурол берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда тегишли суд раисининг қарорига биноан ички ишлар органи судья ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Қўриқланаётган шахснинг шахсий хавфсизлигини ва ишончли ҳимоясини таъминлаш учун суд процессида қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқланаётган шахс унга хавф таҳдид солиб турган пайтда ходим талабларига бўйсуниши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни ҳимоя қилиш қўриқланаётган шахс бўлган барча жойларда, шунингдек, ёпиқ суд мажлисларида ҳам амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим зарурат юзага келганида қўриқланаётган шахснинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда қурол қўллаши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд мажлисидан олдин суд мажлиси биноси, суд муҳокама хоналари ва қўриқланаётган шахс бўлиши мумкин бўлган бошқа хоналар кўздан кечирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд раиси Б. МУСТАФОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 12 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 31-модда)