Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати
Қарори
ИШЛОВЧИ ПЕНСИОНЕРЛАРГА ПЕНСИЯ ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ТАРТИБГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 20 июль 198-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизматининг 2011 йил 30 мартдаги 4-П, 1, 25, 125-сонли «Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисидаги тартибни ҳамда унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 198-2, 30.04.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 октябрдаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисидаги 490-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 22 апрелдаги ПФ-1990 (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 4-сон, 65-модда), 1999 йил 17 мартдаги ПФ-2246 сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 3-сон, 72-модда) ва 2004 йил 7 декабрдаги ПФ-3521 сонли (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 48-49-сон, 493-модда) Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Пенсия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган «Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисидаги Тартиб»га (давлат рўйхати 198-сон, 1995 йил 19 декабрь) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 6 июль
103-сон
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Қ. ҒУЛОМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 6 июль,
361-сон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири З. АЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 6 июль,
3/3-413а-сон
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 6 июль,
80-сон