ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ ҒАЗНА ИЖРОСИ ҲИСОБИ ҲАҚИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 ноябрда 1599-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 4 августдаги 70, 20/8-сонли ««Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг ғазна ижроси ҳисоби тўғрисидаги Вақтинчалик қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1599-2, 16.09.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) 18-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 12 июлдаги 61 ва 279-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг ғазна ижроси ҳисоби тўғрисидаги Вақтинчалик қоидаларни тасдиқлаш ҳақида» қарорига (2006 йил 24 июль, рўйхат рақами 1599 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 296-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 14 ноябрь,
97-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 14 ноябрь,
279-В-1-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 490-модда)