ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ ҒАЗНА ИЖРОСИ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Қарор номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 14 ноябрдаги 97, 279-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1599-1-сон 25. 11.2006 й.) таҳририда. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 24 июлда 1599-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги ва «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-244-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 52-сон, 386-модда) асосан Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг ғазна ижросини амалга ошириш ва унинг ҳисобини тўғри юритилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирли ва Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Илова* қилинаётган «Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг ғазна ижроси ҳисоби тўғрисида»ги Вақтинчалик қоидалари тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киритилсин.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 12 июль,
61-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 12 июль,
279-В-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 296-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 490-модда)