Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ РЕГЛАМЕНТИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ҚОНУНЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 11 ОКТЯБРДАГИ ЎРҚ-60-СОН ҚОНУНИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида» 2006 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-60-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 29 ноябрь,
246-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 ноябрдаги 246-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 24-бандга «қонунлар лойиҳалари эса «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига ҳам жавоб бериши керак» сўзлари қўшилсин.
2. 25-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасида» сўзларидан кейин «ҳамда «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида» сўзлари қўшилсин.
3. 28-банднинг биринчи хатбошидаги «юридик техника» сўзлари «қонунчилик техникаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48–50-сон, 483-модда)