Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БУЙРУҒИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЮДЖЕТИГА, МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРГА БЮДЖЕТ ССУДАЛАРИНИ БЕРИШ ВА ОЛИНГАН БЮДЖЕТ ССУДАЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 14 ноябрда 1052-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 16 февралдаги 8-сонли ««Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1052-2, 03.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 28 июнда 58-сон буйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга (2001 йил 19 июль, рўйхат рақами 1052 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 14-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг амалга киритилсин.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 25 октябрь,
92-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 465-модда)