Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 21 АВГУСТДАГИ ПҚ-446-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 3 ноябрь,
228-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
в) 11-илованинг «Акциядорлик жамиятларининг шуъба корхоналари» бўлими 4-банди қуйидаги мазмундаги 4—6-бандлар билан алмаштирилсин:
«4. «Ўзгеобурғунефтгаз» акциядорлик компанияси
5. «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси
6. «Ўзнефтгазқурилишинвест» акциядорлик компанияси».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 38-модда):
а) 3-банднинг иккинчи хатбошида «Нефть маҳсулотлари минтақавий бошқармаси» сўзлари «Нефть базалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан чиқарилган)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 21 октябрдаги 460-сон қарорида:
а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 3-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ихтиёрига берилаётган 5-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар рўйхати»;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
в) 4-банднинг иккинчи хатбошида «Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» сўзи «Ўзгеобурғунефтгаз», «Ўзнефтгазқазибчиқариш» сўзлари билан алмаштирилсин;
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)