Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИНИ ВА УЛАРНИ СОТИШДА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
2. 2-иловага мувофиқ кам қувватли, паст рентабелли нефть базалари ва уларнинг филиаллари тугатилсин, уларнинг мол-мулки «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси балансига берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда тугатилаётган нефть базалари ва уларнинг филиалларининг бўшаётган мол-мулкидан фойдаланиш ёки уларни сотиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 октябрдаги 460-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 192-модда)
5. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси:
бир ой муддатда «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг минтақавий унитар корхоналарини тугатсин, шунингдек ташкил этилаётган нефть базалари ва комплекс автосервис пунктларини юридик шахс мақоми билан рўйхатдан ўтказсин;
икки ой муддатда нефть базалари томонидан нефть маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар белгиланган тартибда олинишини ҳамда нефтни қайта ишлаш заводлари ва улгуржи истеъмолчилар билан 2003 йилда нефть маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузилишини таъминласин;
бир ой муддатда «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг тугатилаётган минтақавий унитар корхоналари активлари ва мажбуриятларини «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ҳамда унинг нефть базалари ва комплекс автосервис пунктлари ўртасида тақсимласин;
нефть базалари тузилмасини ва штат жадвалини танқидий баҳоласин ва улар бўйича тегишли нормативларни тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўздавзахира» бош бошқармаси 2003 йилда нефть маҳсулотлари давлат захираси ҳажмлари ҳамда нефть маҳсулотлари давлат захираси учун ғамлаб қўйиладиган ва сақланадиган нефть базалари ва уларнинг филиалларининг аниқ рўйхати юзасидан икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. 2008 йил 1 апрелдан бошлаб барча истеъмолчилар учун (нефтни қайта ишлаш заводларидан «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси нефть базаларига ва давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми учун қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига дизель ёнилғиси етказиб бериш бундан мустасно) олдиндан мажбурий ҳақ тўлашнинг қуйидаги миқдорлари белгилансин:
автомобиль бензини, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ учун — 100 фоиз миқдорида;
бошқа нефть маҳсулотлари учун — узил-кесил ҳисоб-китобларни 60 кун доирасида амалга оширган ҳолда, камида 50 фоиз миқдорида.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 мартдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 63-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 09/17/870/0175-сон)
10. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорига 3-илова;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 23 декабрдаги 532-сон қарорига 1-илованинг II бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 19 май,
225-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Тугатилаётган кам қувватли ва паст рентабелли нефть базалари ва уларнинг филиаллари
РЎЙХАТИ
Қорақалпоғистон Республикаси
1. Қоратов нефть базаси
2. Тахиатош нефть базасининг Хўжайли филиали
Андижон вилояти
1. Пахтаобод нефть базаси
2. Асака нефть базасининг Марҳамат филиали
3. Гурунчмозор нефть базасининг Хонобод филиали
4. Шаҳрихон нефть базасининг Улуғнор филиали
5. Андижон нефть базасининг Куйганёр филиали
Бухоро вилояти
1. Бухоро нефть базасининг Когон филиали
Жиззах вилояти
1. Пахтакор нефть базаси
2. Зарбдор нефть базаси
3. Жиззах нефть базасининг Зафаробод филиали
4. Дўстлик нефть базасининг Арнасой филиали
5. Лалмикор нефть базасининг Бахмал филиали
Қашқадарё вилояти
1. Нишон нефть базаси
2. Қамаши нефть базаси
3. Айритом нефть базаси
4. Ғузор нефть базасининг Деҳқонобод филиали
5. Шаҳрисабз нефть базасининг Китоб филиали
Наманган вилояти
1. Чортоқ нефть базаси
2. Ҳаққулобод нефть базаси
3. Наманган нефть базаси
4. Поп нефть базаси
5. Тўрақўрғон нефть базасининг Косонсой филиали
Самарқанд вилояти
1. Каттақўрғон нефть базаси
2. Жомбой нефть базаси
3. Зиёвуддин нефть базасининг Зирабулоқ филиали
4. Мароқанд нефть базасининг Оқдарё филиали
5. Каттақўрғон нефть базасининг Иштихон филиали
Сурхондарё вилояти
1. Сариосиё нефть базаси
2. Шўрчи нефть базаси
3. Қумқўрғон нефть базасининг Бойсун филиали
4. Сариосиё нефть базасининг Узун филиали
5. Шўрчи нефть базасининг Олтинсой филиали
Тошкент вилояти
1. Қибрай нефть базаси
2. Кучлик нефть базасининг Янгибозор филиали
3. Кучлик нефть базасининг Ангрен филиали
4. Кучлик нефть базасининг Паргос филиали
Фарғона вилояти
1. Рапқон нефть базаси
2. Олтиариқ нефть базаси
3. Фарғона нефть базасининг Марғилон филиали
Хоразм вилояти
1. Боғот нефть базаси
2. Шовот нефть базасининг Гурлан филиали
3. Ҳазорасп нефть базасининг Тупроққалъа филиали
4. Урганч нефть базасининг Янгиариқ филиали
5. Ҳазорасп нефть базасининг Шарлоуқ филиали
Ҳаммаси: 19 нефть базаси ва 26 филиал.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 октябрдаги 460-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 192-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 октябрдаги 460-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 192-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 9-10-сон, 75-модда, 20-сон, 192-модда, 24-сон, 243-модда; 2004 й., 1-2-сон, 15-модда; 2006 й., 41-сон, 414-модда, 45-сон, 444-модда; 2008 й., 10-11-сон, 63-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 09/17/870/0175-сон; 31.07.2019 й., 09/19/633/3494-сон; 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)