ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ, ПЕДАГОГ ВА МУҲАНДИС-ПЕДАГОГ КАДРЛАРИ АТТЕСТАЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 3 октябрда 1462-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2008 йил 25 августдаги 38, 35/ҚҚ, 01-276-сонли «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1847, 29.08.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Аттестация жараёнида тўпланган тажрибаларни инобатга олган ҳолда қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликларининг 2005 йил 24 мартдаги 05/Қ, 01-77 ва 01/1185-сонли қарори билан тасдиқланган Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисидаги низомга (2005 йил 28 март, рўйхат рақами 1462 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил 12-13-сон, 97-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар
таълим маркази директори А. КАРИМОВ
таълим маркази директори А. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 26 сентябрь,
34/ҚБ-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази
директори Б. ИСМОИЛОВ
директори Б. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 26 сентябрь,
01-293-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
вазири в.б. А. ХАИТОВ
вазири в.б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 26 сентябрь,
11 / 3008-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
маркази, Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Давлат тест маркази,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш вазирлигининг
2006 йил 26 сентябрдаги
34/ҚБ, 01-293, 11/3008-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
маркази, Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Давлат тест маркази,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш вазирлигининг
2006 йил 26 сентябрдаги
34/ҚБ, 01-293, 11/3008-сонли қарорига
ИЛОВА
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директор ўринбосарлари,
педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисидаги низомга
киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
педагог ва муҳандис-педагог кадрлари аттестацияси тўғрисидаги низомга
киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Аттестация жараёнида маҳаллий ҳокимият ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари, касаба уюшма ходимлари овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда, кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.».
2. Низомнинг 16-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«мансаб вазифаларида белгиланган масалалар бўйича тест синови ва суҳбатдан ўтказилади. Суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналда қайд этилади.».
3. Низомнинг 18-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«педагог кадрлар ўз мутахассислиги, лавозим вазифалари ва меъёрий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий масалалар бўйича малака синови (тест, ёзма ёки ижодий иш) ва суҳбатдан ўтказилади. Суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналда қайд этилади.».
4. Низомнинг 19-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Аттестация комиссияси директор ўринбосари ва педагоглар фаолияти ҳақидаги маълумотлар, малака синови (тест, ёзма ёки ижодий иш) ва суҳбат натижалари асосида умумий хулосани қабул қилади.».
5. Низомнинг 20-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Комиссия аттестация натижаларига кўра:
директор ўринбосарлари ҳақида «Аттестациядан ўтди» ёки «Аттестациядан ўтмади»;
педагоглар ҳақида «Аттестациядан ўтди», «Аттестациядан шартли ўтди» ёки «Аттестациядан ўтмади» деб хулоса чиқаради.».
6. Низомнинг 22-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Аттестациядан шартли ўтди» деб эътироф этилган педагоглар камида 6 ойдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилади.».
7. Низомнинг 29-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Директор ўринбосари ва педагоглар аттестацияси тўғрисидаги меҳнат низолари қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.».
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 402-модда)