Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН «НИҲОЛ» МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2000 ЙИЛ 25 АВГУСТДАГИ 334-СОН ВА «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН «НИҲОЛ» МУКОФОТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА» 2006 ЙИЛ 14 МАРТДАГИ 44-СОН ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 471-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофотини таъсис этиш тўғрисида» 2000 йил 25 августдаги 334-сон қарорида:
1-банднинг иккинчи хатбошидаги «30» рақами «25» рақами билан;
3-бандидаги «10» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 9 август,
169-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти тўғрисида
ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. «Ниҳол» мукофоти истеъдодли ёшларнинг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида берилади.
2. Номзодлар жами бешта номинация — эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, опера ижрочилиги ва рақс санъати бўйича танловлар орқали сараланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Зулфия» номидаги давлат мукофоти совриндорлари танловда иштирок этмайдилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 471-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ҳар бир ўринга муносиб номзодларни танлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳрида танловлар ўтказилади. Танловда иштирок этадиган ижрочилар истеъдоди томошабинлар, кенг жамоатчилик иштирокида ўзига хос синовдан ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 471-модда)
4. Номзод истеъдоди ва ижро маданиятининг ўзига хослиги, бадиий маҳорати ва савияси, миллий санъатимизнинг юксак намуналаридан бохабарлиги билан алоҳида ажралиб туриши, халқимиз маънавиятини юксалтириш, мустақиллик ғояларини, жамиятимизда амалга оширилаётган маданий-маърифий ислоҳотлар моҳиятини санъат воситасида тарғиб этишга хизмат қилиши лозим.
5. Тавсия этилаётган ишларни кўришда номзоднинг профессионал тайёргарлиги, бадиий ижрочилик маҳорати, репертуар савияси (мусиқа, матн), ижтимоий фаоллиги, инсоний фазилатлари етакчи мутахассислар томонидан юқори баҳоланганлиги, жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги инобатга олинади.
6. Академик ва анъанавий ижрочилик, эстрада, опера, рақс соҳасидаги ижодий ишларни баҳолашда номзодларнинг мамлакатимиз ва хориждаги кўрик ҳамда танловларда эришган ютуқлари ҳам эътиборга олинади.
II. Танловни ўтказиш босқичлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-босқич (апрель-май)
(иккинчи бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 471-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Танловнинг биринчи босқичи Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарларида ўтказилади. Талабгорлар ҳужжатларини туман ва шаҳар маданият бўлимлари ҳузурида тузиладиган ишчи гуруҳга тақдим этадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Ишчи гуруҳ таркиби туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 471-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ишчи гуруҳлар 5 — 7 кишидан иборат бўлиб, уларнинг таркибига туман, шаҳар маданият ва санъат муассасалари мутахассислари, жойлардаги Ёшлар иттифоқи ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари киритилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ишчи гуруҳлар йиғилишларини ташкил этиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш туман, шаҳар маданият бўлимлари ходимларидан тайинланадиган масъул котиб томонидан олиб борилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ишчи гуруҳлар топширилган ҳужжатларни муҳокама қилиб, номзодларни атрофлича ўрганиб чиқиб ҳар бир номинация бўйича бир нафардан номзодни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги вилоят ҳамда Тошкент шаҳри маданият бошқармалари ҳузурида таниқли мутахассис ва санъаткорлардан тузиладиган комиссияга тавсия этадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
11. Агар муайян номинация бўйича муносиб номзод бўлмаса, ўша йўналишда тавсия берилмаслиги мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. 1-босқич танловнинг биринчи йилида ўтказилади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 471-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-босқич (октябрь-ноябрь)
(иккинчи бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 471-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Қорақалпоғистон Республикаси вилоят ва Тошкент шаҳри комиссияларининг фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги вилоят ҳамда Тошкент шаҳри маданият бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади, унинг таркиби жойлардаги етук маданият ва санъат соҳаси мутахассислари ҳамда таниқли санъаткорлар, «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг ҳудудий бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлади.
Комиссия таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Қорақалпоғистон Республикаси вилоят ва Тошкент шаҳар комиссиялари туман ва шаҳарлар ишчи гуруҳлари тақдим этган тавсияларни батафсил ўрганиб чиқиб, кенг жамоатчилик ва томошабинлар иштирокида номзодларни республика босқичига саралаш учун концерт дастури ёки кўргазмали чиқишлар шаклида кўрик-танлов ўтказади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 471-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри комиссияси кўрик-танлов якунига кўра 4 нафаргача номзодни танлаб олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти Республика кенгашига тақдим этади (кейинги ўринларда — Республика кенгаши деб юритилади).
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 471-модда)
15. Айрим йўналишлар бўйича муносиб номзод аниқланмаса, тавсия берилмаслиги мумкин.
16. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят оммавий ахборот воситаларида номзодлар, уларнинг фаолияти, эришган ютуқлари ёритиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. 2-босқич танловнинг биринчи йилида ўтказилади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 471-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-босқич (июнь-август)
(иккинчи бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 471-модда)
17. Республика Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тақдим этилган номзодларнинг ижодий ишларини кўриб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Республика Кенгаши фаолиятини ташкиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
19. Республика Кенгаши барча йўналишлар бўйича номзодларни танлаб, уларнинг ижодий ишларини кўриб чиқади ва танлов асосида совриндорларни белгилайди. Қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга биттадан, Тошкент шаҳрига 2 та ўрин берилади.
Бирор вилоятдан муносиб номзод топилмаган тақдирда ушбу ҳудудга ажратилган ўрин Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга берилиши мумкин. 15 нафар совриндор Кенгашнинг махсус қарори билан тасдиқланади ва уларга «Ниҳол» мукофоти топширилади.
20. Республика оммавий ахборот воситаларида номзодлар, уларнинг фаолияти ва ижоди кенг ёритиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. 3-босқич танловнинг иккинчи йилида ўтказилади.
Ҳар бир босқич ғолиблари навбатдаги босқичда ўзларининг янги репертуарлари (янги қўшиқ ва куй ва ҳ.к) билан иштирок этишлари шарт.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 471-модда)
III. Ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ҳар бир номзоднинг ҳужжатлари билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри комиссияларининг хулосалари ва қарорлари юборилади. Қарорда номзоднинг исми, фамилияси ва отасининг исми, фаолияти ва ижро маҳоратининг кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги ҳақидаги маълумотлар, мукофотга тақдим этиш асослари кўрсатилади.
Ҳар бир номзод бўйича қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
репертуарлар рўйхати, видео-аудио альбомлари;
номзоднинг шахсий варақаси, таржимаи ҳоли, ижодий жараёндаги 2 дона фотосурати, танловларда қатнашганлиги ҳақидаги диплом ёки сертификат нусхаси (агар бўлса);
доимий ўқиш ёки иш жойидан берилган ва мазкур ташкилот раҳбари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланган ижодий тавсифнома;
оммавий ахборот воситаларида номзод ҳақида берилган кўрсатув ва эшиттиришлар ёки мақолалар нусхаси (агар бўлса).
Номзоднинг паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси, диплом маълумотлари, фотосурати ва ўқиш жойидан маълумотнома «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
23. Талабгорнинг ҳужжатлари юқорида кўрсатилган тартибда ва белгиланган муддатларда қабул қилинади.
IV. «Ниҳол» мукофотини топшириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти ҳар икки йилда бир марта Мустақиллик байрами арафасида, август ойининг охирги ўн кунлигида тантанали вазиятда топширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 471-модда)
25. «Ниҳол» мукофоти ўз рамзи акс эттирилган соврин ва энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари миқдоридаги пул маблағидан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. «Ниҳол» мукофотига сазовор бўлган ёшлар маданият, санъат йўналишидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул қилинади (ансамбль, жамоа сифатида иштирок этганлар бундан мустасно), мамлакатнинг атоқли санъаткорларидан сабоқ олиш имкониятига эга бўлади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 471-модда)
27. «Ниҳол» мукофоти такроран берилмайди.
28. «Ниҳол» мукофоти совриндорларининг рўйхати Мустақиллик байрами арафасида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-Олий ва ўрта махсус таълим вазири раҳбарлигидаги республикаси комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 4 ноябрдаги 519-сон қарорига 7-илова.
2.Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 14 мартдаги 44-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 20-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 323-модда; 2011 й., 45-46-сон, 471-модда; 2017 й., 35-сон, 930-модда; 2017 й., 37-сон, 996-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)