Ҳужжат кучини йўқотган 09.08.2006 14.03.2006 йилдаги 44-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 09.08.2006
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН «НИҲОЛ» МУКОФОТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 августдаги 169-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофотини таъсис этиш тўғрисида» 2000 йил 25 августдаги 334-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 14 мартдаги 44-сон қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 август «Ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофотини таъсис этиш тўғрисида»ги 334-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банди ҳамда қарорнинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 майдаги 86-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 14 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 14 мартдаги 44-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар
учун «Ниҳол» мукофоти тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I.Умумий қоидалар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ниҳол» мукофоти истеъдодли ёшларнинг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Номзодлар жами бешта номинация — эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, опера ижрочилиги ва рақс санъати бўйича танловлар орқали сараланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир ўринга муносиб номзодлар танлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда танловлар ўтказилади. Танловда иштирок этадиган ижрочилар истеъдоди томошабинлар, кенг жамоатчилик иштирокида ўзига хос синовдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Номзод истеъдоди ва ижро маданиятининг ўзига хослиги, бадиий маҳорати ва савияси, миллий санъатимизнинг юксак намуналаридан бохабарлиги билан алоҳида ажралиб туриши, халқимиз маънавиятини юксалтириш, мустақиллик ғояларини, жамиятимизда амалга оширилаётган маданий-маърифий ислоҳотлар моҳиятини санъат воситасида тарғиб этишга хизмат қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тавсия этилаётган ишларни кўришда номзоднинг профессионал тайёргарлиги, бадиий ижрочилик маҳорати, репертуар савияси (мусиқа, матн), ижтимоий фаоллиги, инсоний фазилатлари етакчи мутахассислар томонидан юқори баҳоланганлиги, жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Академик ва анъанавий ижрочилик, эстрада, опера, рақс соҳасидаги ижодий ишларни баҳолашда номзодларнинг мамлакатимиз ва хориждаги кўрик ҳамда танловларда эришган ютуқлари ҳам эътиборга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

II. Танлов ўтказиш босқичлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-босқич (апрель)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Танловнинг биринчи босқичи Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарларида ўтказилади. Талабгорлар ҳужжатларини туман ва шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлимлари ҳузурида тузиладиган ишчи гуруҳга тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишчи гуруҳлар 5—7 кишидан иборат бўлиб, уларнинг таркибига туман, шаҳар маданият ва санъат муассасалари мутахассислари, жойлардаги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишчи гуруҳлар йиғилишларини ташкил этиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш туман, шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлимлари ходимларидан тайинланадиган масъул котиб томонидан олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишчи гуруҳлар топширилган ҳужжатларни муҳокама қилиб, номзодларни атрофлича ўрганиб чиқиб ҳар бир номинация бўйича биттадан номзодни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳузурида таниқли мутахассис ва санъаткорлардан тузиладиган комиссияга тавсия этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агар муайян номинация бўйича муносиб номзод бўлмаса, ўша йўналишда тавсия берилмаслиги мумкин.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-босқич (июнь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят комиссияларининг фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади, унинг таркиби жойлардаги етук маданият ва санъат соҳаси мутахассислари ҳамда таниқли санъаткорлар, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг ҳудудий бўлими, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа жамоат ташкилотлари вакилларидан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят комиссиялари туман ва шаҳарлар ишчи гуруҳлар тақдим этган тавсияларни батафсил ўрганиб чиқиб, кенг жамоатчилик ва томошабинлар иштирокида номзодларни республика босқичига саралаш учун концерт дастури ёки кўргазмали чиқишлар шаклида кўрик-танлов ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят комиссияси кўрик-танлов якунига кўра ҳар бир йўналиш бўйича 1 тадан жами 5 та номзодни танлаб олиб, истеъдодли ёшларга «Ниҳол» мукофоти бериш бўйича Республика Кенгашига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Айрим йўналишлар бўйича муносиб номзод аниқланмаса, тавсия берилмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят оммавий ахборот воситаларида номзодлар, уларнинг фаолияти, эришган ютуқлари ёритиб борилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-босқич (июль-август)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Республика Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тақдим этилган номзодларнинг ижодий ишларини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Республика Кенгаши фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Республика Кенгаши барча йўналишлар бўйича жами 20 нафар номзодни танлаб, уларнинг ижодий ишларини кўриб чиқади ва танлов асосида совриндорларни белгилайди. 10 нафар совриндор Кенгашнинг махсус қарори билан тасдиқланади ва уларга «Ниҳол» мукофоти топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Республика оммавий ахборот воситаларида номзодлар, уларнинг фаолияти ва ижоди кенг ёритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ғолибларни аниқлаш жараёни билан боғлиқ барча ишлар август ойининг биринчи ўн кунлигида якунланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

III. Ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳар бир номзоднинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри комиссияларининг хулосалари ва қарорлари билан юборилади. Қарорда номзоднинг исми, фамилияси ва отасининг исми, фаолияти ва ижро маҳоратининг кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги ҳақидаги маълумотлар, мукофотга тақдим этиш асослари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир номзод бўйича қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг паспорт нусхаси, диплом нусхаси ёки таълим олаётган ўқув юртидан маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
репертуарлар рўйхати, видео-аудио альбомлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг шахсий варақаси, таржимаи ҳоли, 4 дона фотосурат (2 дона 3x4, 2 дона ижодий жараёндаги сурат), танловларда қатнашганлиги ҳақидаги диплом ёки сертификат нусхаси (агар бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий ўқиш ёки иш жойидан берилган ва мазкур ташкилот раҳбари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланган ижодий тавсифнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида номзод ҳақида берилган кўрсатув ва эшиттиришлар ёки мақолалар нусхаси (агар бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Талабгорнинг ҳужжатлари юқорида кўрсатилган тартибда ва белгиланган муддатларда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

IV. «Ниҳол» мукофотини топшириш тартиби

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти ҳар йили бир марта Мустақиллик байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 майдаги 86-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. «Ниҳол» мукофоти ўз рамзи акс эттирилган соврин ва энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари миқдоридаги пул маблағидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. «Ниҳол» мукофотига сазовор бўлган ёшлар маданият, санъат йўналишидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул қилинади, мамлакатнинг атоқли санъаткорларидан сабоқ олиш имкониятига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. «Ниҳол» мукофоти такроран берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. «Ниҳол» мукофоти совриндорларининг рўйхати Мустақиллик байрами арафасида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 85-модда, 20-21-сон, 176-модда)