14.10.2026 йилдаги КҚ-411-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини ошириш, шунингдек, давлат ва жамият ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ислоҳотлар доирасида фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг замонавий институционал тизими шакллантирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Халқ қабулхоналари орқали аҳоли мурожаатларини тўғридан-тўғри қабул қилиш, жойида ўрганиш ва тезкор ҳал этиш амалиёти йўлга қўйилди ҳамда мурожаатларнинг ижроси устидан тизимли назорат ўрнатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнлари янада соддалаштирилди. Виртуал қабулхона ҳамда murojaat.gov.uz портали орқали фуқароларга мурожаатларни электрон шаклда юбориш ва уларнинг кўриб чиқилиши жараёнини онлайн кузатиш имконияти яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизимининг самарадорлигини ошириш «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг мақсадларидан бири этиб белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги «Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-51-сонли Фармонида аҳоли билан давлат органлари ўртасида очиқ ва самарали мулоқотни таъминлаш, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини сўзсиз амалга ошириш орқали уларнинг давлат бошқарувида иштирокини янада кенгайтириш, Халқ қабулхоналари фаолиятини самарали ташкил қилиш масалалари назарда тутилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, мазкур Фармонга асосан мурожаатларда кўтарилаётган тизимли муаммоларни таҳлил қилиш мақсадида барча ҳудудларда ҳамда вазирлик ва идораларда ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мурожаатларни кўриб чиқишда тезкорлик, очиқлик ва масъулият даражаси сезиларли ошди, давлат органларининг фуқаролар мурожаатларига нисбатан жавобгарлиги кучайтирилди ҳамда ижро интизоми янада мустаҳкамланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, бугунги кунда аҳолини мурожаат қилишга мажбур қилаётган муаммоларни маҳалланинг ёки ҳудуднинг ўзида ҳал қилиш ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш бўйича етарли чоралар кўрилмаяпти. Бу эса мурожаатлар сонининг ошиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2025 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига жами 1,2 млнта мурожаат келиб тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри (169,9 мингта), Қашқадарё (136,7 мингта), Сурхондарё (116,4 мингта), Тошкент (110, 6 мингта), Самарқанд (109,5 мингта) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп мурожаатлар Ички ишлар вазирлиги (148,2 мингта), Мажбурий ижро бюроси (133,8 мингта), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (101,2 мингта), Энергетика вазирлиги (87,8 мингта), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (63 мингта ), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (60,9 мингта)га келиб тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг январь — сентябрь ойларида 702,1 мингта мурожаат келиб тушган. Ҳудудлар кесимида мурожаатларнинг кўпайиши Фарғона (13 фоиз), Наманган ва Хоразм (4 фоиз) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри (7 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатида республика бўйича 4,4 мингта мурожаат қонунчиликда белгиланган муддатларда (30 кун ичида) кўриб чиқилиши таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ҳокимликлар кесимида энг кўп муддат бузилиш ҳолатлари Қашқадарё, Тошкент, Сурхондарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлса, ташкилотлар кесимида Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳиссасига тўғри келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий даражада ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар ўз вақтида кўриб чиқилмаётгани, аҳоли билан манзилли мулоқот қилинмаётгани, мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнлари бўйича аниқ маълумотлар берилмаётгани оқибатида республика даражасидаги раҳбарлар қабулини ташкил этишга оид мурожаатлар кўпаймоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилда раҳбарлар шахсий қабулини сўраб 16,7 мингта мурожаат келиб тушган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 58 фоизга ошган. Ҳудудларда 46,7 мингта сайёр қабул ўтказилиб, 176,9 мингта масала бўйича ариза ва шикоятлар қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаатлар Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Хоразм вилоятларидаги сайёр қабулларда келиб тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 9 мингдан ортиқ фуқаро қарийб 21 мингта мурожаатларни Тошкент шаҳрига келиб Президент Халқ қабулхонасига топширган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 31 фоизга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳокимликлар раҳбарияти томонидан ўтказилиши режалаштирилган 23,7 мингта шахсий қабулдан 4,2 мингтаси ўтказилмаган. Қабулларда кўтарилган 67,3 мингта масаладан фақатгина 19,9 мингтаси ижобий ҳал этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларда кўтарилган масалалар тўлиқ ҳал қилинмагани, жавобларнинг ноаниқ ёки етарли асослантирилмагани оқибатида 92 мингдан ортиқ такрорий мурожаат келиб тушган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 38 фоизга кўпайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилотлар кесимида такрорий мурожаатлар сони Энергетика вазирлигида (58 фоиз), Мажбурий ижро бюросида (39 фоиз), Оила ва хотин-қизлар қўмитасида (29 фоиз), Соғлиқни сақлаш вазирлигида (20 фоиз) ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлар кесимида такрорий мурожаатлар Тошкент (227 фоиз), Фарғона (99 фоиз), Тошкент шаҳрида (84 фоиз), Наманган (71 фоиз) ва Жиззах (53 фоиз) вилоятларида ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоавий характерда жами 7 мингта мурожаат келиб тушган бўлиб, уларда ички йўлларни таъмирлаш, электр тармоқлари объектларини қуриш ва таъмирлаш, содир этилган ҳуқуқбузарликка оид масалалар, иш ҳақи тўлаш, суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатлари, газ таъминоти ҳамда ноқонуний қурилишлар билан боғлиқ масалалар энг кўп кўтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, ташкилотлар ходимларининг қўпол муомала ёки этика қоидаларига риоя қилмаслиги, қабул қилинган қарорнинг мазмунини фуқарога аниқ ва содда тилда тушунтирмаслиги оқибатида жорий йилнинг ўтган даврида Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига 37,7 мингта мурожаат келиб тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларнинг аксарияти маҳалла раислари (4 744 та), ички ишлар органлари ходимлари (3 765 та), соғлиқни сақлаш ходимлари (3 248 та), мажбурий ижро бюроси ходимлари (3 192 та), банк ходимлари (2 037 та), таълим тизими ходимлари (1 953 та) ҳамда ижтимоий ходимлар (1470 та) хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилинган мурожаатлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш жоизки, 2025 йил ва 2026 йилнинг 6 ойи давомида ўтказилган текширишларда аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 4 мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжати қўлланилиб, 100 мингга яқин шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда 194 та тақдимнома киритилган, 734 та протест келтирилган, 441 та жиноят иши қўзғатилган, 595 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган, 447 нафар шахс расман огоҳлантирилган, судларга 54,5 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан 1 729 та даъво аризаси киритилган, 33,6 млрд сўмлик етказилган зарар ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларни кўриб чиқиш масаласида энг кўп прокурор назорати ҳужжатлари Самарқанд (198 та), Навоий (175 та), Тошкент (173 та), Фарғона (137 та), Бухоро (127 та), Жиззах (115 та), Наманган (91 та), Хоразм (64 та) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (75 та) ва Тошкент шаҳрида (63 та) қўлланилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли билан давлат органлари ўртасида очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг давлат органлари ва ташкилотларига қилган мурожаати ўз вақтида ва холисона кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси А. Эшмуратовнинг давлат органлари ва ташкилотларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат органлари ва ташкилотларига мурожаатлар билан ишлаш борасида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатлари кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Энергетика вазирликлари, Мажбурий ижро бюроси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларнинг кўпайишига сабаб бўлган омилларни ҳар томонлама таҳлил қилсин ва мурожаатлар кўпайган соҳаларга алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларни биринчи босқичда қонуний, сифатли ва тўлиқ ҳал этиш орқали уларнинг сонини қисқартириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли қабули, сайёр қабуллар ва мурожаат қилувчилар билан очиқ мулоқотлар самарадорлигини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларни кўриб чиқишда ижро интизоми, муддатларга риоя этиш ва жавоблар сифатини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли энг кўп мурожаат қилаётган йўналишлар бўйича тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг муомала маданияти, касбий малакаси ва аҳоли билан ишлаш кўникмаларини ошириш бўйича доимий ўқувлар ташкил этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларининг бузилишига сабаб бўлган ҳар бир ҳолатни ўрганиб чиқсин ҳамда айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ҳамда ўз вақтида кўриб чиқиш устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатлар билан ишловчи ходимларнинг малакасини ошириш, уларнинг қонунчилик талабларини билиши ва ижро интизомига риоя этишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларига риоя этилиши ҳолатини ҳар чоракда муҳокама қилиб борсин ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Энергетика вазирлиги, Мажбурий ижро бюроси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
такрорий мурожаатларнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларини таҳлил қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимли муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиб, ижросини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларнинг ижроси устидан назорат ва мониторинг тизимини кучайтирсин, ҳал этилган мурожаатлар бўйича натижадорликни баҳолаш амалиётини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатчилар билан қайта алоқа механизмларини йўлга қўйиш орқали қабул қилинган қарорлардан қониқиш даражасини мунтазам ўрганиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларнинг энг кўп учраётган йўналишлари бўйича профилактик чоралар кўриш, аҳолига ҳуқуқий тушунтириш ишларини кенгайтириш ҳамда давлат хизматлари ҳақидаги ахборотнинг очиқлиги ва тушунарлилигини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
такрорий мурожаатлар улушини босқичма-босқич камайтириш бўйича аниқ мақсадли кўрсаткичларни белгилаб, уларнинг ижросини назорат қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Таълим ва илм-фан вазирликлари, Мажбурий ижро бюроси, Марказий банк, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг хатти-ҳаракатлари, фуқаролар билан муомаласи ва хизмат вазифаларини бажариши юзасидан келиб тушаётган мурожаатларни мунтазам таҳлил қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли билан мулоқот қилиш, низоли вазиятларни ҳал этиш, мурожаатлар билан ишлаш ва хизмат одоби бўйича ходимларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларнинг кўпайишига йўл қўйган ходимларнинг фаолиятига танқидий баҳо бериш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси билан биргаликда 2027 йил 1 январга қадар «маҳалла еттилиги» аъзоларининг Виртуал қабулхона ахборот тизимида мурожаатлар билан ишлаш бўйича билим ва малакасини ҳамда кўникмаларини ошириш бўйича онлайн ўқув дастури модулини ишга туширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолати бўйича прокурор назоратини кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини бузган, уларни тўлиқ кўриб чиқилишини таъминламаган мансабдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатлар билан ишлаш соҳасида қонунчиликни қўллаш амалиётини таҳлил қилиб, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси билан биргаликда бир ой муддатда такрорий мурожаатлар билан ишлаш методологиясини ишлаб чиқсин ҳамда такрорий мурожаатларнинг келиб тушиш сабаб ва омилларини аниқлаш, уларни бартараф этиш, мурожаатларни мазмунан ва самарали кўриб чиқиш тартибини белгилайдиган тегишли йўриқнома лойиҳасини тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли кўриб чиқсин ҳамда ижросини қатъий назоратга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
такрорий шикоятларга сабаб бўлаётган тизимли муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарлар ва масъул мансабдор шахсларнинг сайёр қабуллари ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотларини мунтазам ташкил этиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларни кўриб чиқишда бюрократик ҳолатларга йўл қўйилмасликни, ҳар бир мурожаат юзасидан асосли ва қонуний қарор қабул қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолашнинг таъсирчан ички назорат механизмларини жорий этсин ҳамда масъул раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича ҳудудларда тузилган доимий ишчи гуруҳлар фаолиятини назорат қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, такрорий мурожаатларга сабаб бўлаётган тизимли муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги масалани ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари кун тартибига киритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идораларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича танқидий муҳокама ўтказсин, камчиликларга йўқ қўйган масъул мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузилиши қайд этилган вазирлик ва идоралар фаолиятини тизимли ўрганиш асосида уларда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ҳамда амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида ягона амалиётни шакллантириш, мурожаатларни таҳлил қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралар раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолашда мурожаатларнинг сони, белгиланган муддатда, тўлиқ кўриб чиқилганлиги ва ижобий ҳал этилганлиги ҳамда такрорий мурожаатлар улуши асосий мезонлардан бири сифатида қўллаш амалиётини кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича ўтказилган эшитувлар ва қабул қилинган Кенгаш қарорлари самарадорлигини танлов асосида ўргансин ҳамда натижаларини Комиссия мажлисларида муҳокама қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида биттадан туман (шаҳар) мисолида маҳаллий Кенгашлар сессияларида тегишли туман (шаҳар)да аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан намунавий эшитувларни ўтказиш бўйича ҳудуддаги бошқа туман, шаҳар Кенгашлари учун семинарлар ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолияти йўналишлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини танқидий ўрганиб, таҳлил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ахборотларини қўмита мажлисида эшитиш юзасидан режа-график лойиҳасини ишлаб чиқиб, Сенат Кенгашига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига маълумот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг тегишли ҳудудда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисидаги ахборотини ҳамда ундан келиб чиқиб аҳоли мурожаатлари билан ишлашда сусткашликка йўл қўйган ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини ҳар чоракда сессияларда эшитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эшитув якуни бўйича соҳада тизимли муаммолар сақланиб қолишига, такрорий мурожаатлар сони ортишига йўл қўйган ва мурожаатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқмаган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари фаолиятига танқидий баҳо бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш депутатлари, Халқ қабулхонаси вакиллари ва «маҳалла еттилиги» иштирокида жамоавий мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида очиқ муҳокамалар ўтказишни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашга келиб тушган мурожаатларни ҳамда депутатларнинг қабулларида кўтарилган масалаларни ҳар чорак якунида таҳлил қилиш, таҳлил натижалари асосида аҳоли муаммоларини ҳал этишда депутат сўрови ва Кенгаш сўровини шакллантиришда фойдаланиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу Қарорнинг 3 — 10-бандларида белгиланган вазифалар ижросига масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари амалга оширилган ишлар юзасидан 2027 йилнинг 10 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига батафсил маълумот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиб, қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишларни умумлаштирган ҳолда 2027 йилнинг 10 февралига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 14 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-411-V-сон