27.07.2026 йилдаги VII-31-175-3-0-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шароф Рашидов туманидаги «Тоқчилик» маҳалла фуқаролар йиғинини бўлиш ҳамда унинг чегараларини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-209-сонли Фармони, 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сонли қарори ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 январдаги ПҚ-35-сонли қарорининг 19-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли қарорига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ қабул қилинган 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарори талабларига мувофиқ, Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссиясининг хулосаси ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Жиззах вилояти бошқармасининг 2026 йил 9 июндаги 01-06/2161-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссиясининг хулосаси асосида киритилган таклиф маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шароф Рашидов тумани «Тоқчилик» маҳалласини бўлиш орқали янги ташкил этилаётган маҳалла фуқаролар йиғинига «Мустақилликнинг 35 йиллиги» деб ном бериш ҳақида аҳолининг таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шароф Рашидов тумани «Тоқчилик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан янги ташкил этилаётган «Мустақилликнинг 35 йиллиги» маҳалласи учун ажратилган ер майдонининг лойиҳаси 1-иловага, «Мустақилликнинг 35 йиллиги» маҳалласининг чегарасини белгилаш тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Жиззах вилояти бошқармаси (Б. Соатов), «маҳалла еттилиги» таркибига кирувчи масъул давлат органларининг вилоят бошқарма бошлиқлари ҳамда Шароф Рашидов тумани ҳокими (А. Ашуров) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла фуқаролар йиғинини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ҳамда ўзгартириш ишларининг мазмун-моҳияти тўғрисида аҳоли ўртасида кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллани номлашда аҳолининг фикрини инобатга олган ҳолда ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни янги ташкил этилган ҳудуд бўйича рўйхатга олиш билан боғлиқ масалаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Жиззах вилояти бошқармаси (Б. Соатов), вилоят Адлия бошқармаси (А. Эргашев), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А. Анваров), Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи (Н. Сиддиқов) ҳамда Шароф Рашидов тумани ҳокими (А. Ашуров) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла чегаралари схемасини ҳар бир маҳалла биносига ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлинган ҳамда қайта ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинининг таъсис ва ташкилий ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Жиззах вилояти бошқармаси (Б. Соатов), вилоят Ички ишлар бошқармаси (Ғ. Қодиров) ва Шароф Рашидов тумани ҳокими (А. Ашуров) билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғинлари учун муҳр ҳамда штампларни белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кадастр органларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла фуқаролар йиғини чегараларини аниқ акс эттирувчи ва тавсифловчи хариталарни тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуддаги фуқароларнинг кадастр ҳужжатларини қайта расмийлаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (Б. Аҳмедов), «маҳалла еттилиги» таркибига кирувчи масъул идораларнинг вилоят бошқарма бошлиқлари ҳамда Шароф Рашидов тумани ҳокими (А. Ашуров) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинини бино-иншоот, зарур инвентар ва компьютер техникаси билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги» аъзолари учун тегишли штат бирликларини ажратиш ва уларни молиялаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссиясига мазкур жараёнларда юзага келадиган низоли масалаларни қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати (А. Биноқулов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилояти телерадиоканали давлат муассасаси (Э. Шермонов), «Жиззах ҳақиқати» - «Джизакская правда» газетаси (Б.Назаров) мазкур қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишларни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритилишини таъминласин ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш вазифаси вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вазифаси халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Раҳмонқулов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши раиси УЗАКОВ БАЙРАМБЕК УЗАКОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 27 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-31-175-3-0-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.