ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕКОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Бекобод туманида 2026 йил вегетация даври учун истеъмолчилар кесимида сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарорининг 7-бандида куз-қиш даврида якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилиши ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгилаб қўйилган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Бекобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг 2026 йил 26 мартдаги 0187-сонли хатини кўриб чиқиб, муассаса раҳбари З. Карабоевнинг ҳисоботини тинглаб, депутатлар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6, 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Бекобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг 2026 йил 26 мартдаги 0187-сонли хати ва туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг раҳбари З. Карабоевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Бекобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси 2026 йил вегетация даврига манбалар (каналлар) бўйича ажратилган сув миқдори (лимит) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Бекобод тумани сувдан фойдаланувчиларга 2026 йил ёзги суғориш мавсумига ҳудудлар бўйича ажратилган сув миқдори (лимит) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш. Хайдаров ва туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари З. Карабоевлар биргаликда:
қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун истеъмолчилар кесимидаги сув олиш лимитларини «Сув ҳисоби» ахборот тизимига киритиб бориш вазифаси топширилсин.
5. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари (З. Карабоев)га:
белгиланган сув лимитлари асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
амалга оширилган ишлар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериб бориши белгилансин.
6. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 30 апрелдаги VII-12-56-10-135-К/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (А. Джабборов) ҳамда ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Ш. Хайдаров) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси МЎМИНОВА ЁҚУТХОН ЭРГАШЕВНА
Тошкент вилояти, Бекобод тумани,
2026 йил 20 апрель,
VII-26-28-10-135-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.