ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕКОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Бекобод туманида 2025 йилнинг суғориш (вегетация) мавсуми учун сув истеъмолчиларига ажратиладиган чекланган сув миқдори (лимит)ни тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент вилояти Бекобод тумани Кенгашининг 2026 йил 20 апрелдаги ВИИ-26-28-10-135-К/26-сонли «Бекобод туманида 2026 йил вегетация даври учун истеъмолчилар кесимида сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такоммиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарори 7-бандида 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1-октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгилаб қўйилган.
Туманда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув-текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш асосий мақсад қилиб олинган.
2025 йил суғориш (вегетация) даврида истеъмолчилар 8696,0 тани ташкил этиб, жами майдон 46 400,0 гектар, шундан, сув олиш лимити 502,9 млн метр кубни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарорига асосан туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг 2025 йил 27 мартдаги 83/03-01-24-сонли хатини кўриб чиқиб, муассаса раҳбари З.Қорабоевнинг ҳисоботини эшитиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгаши қарор қилади:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2.Бекобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари З.Қорабоевнинг 2025 йилнинг суғориш (вегетация) мавсуми учун сув истеъмолчиларига ажратиладиган чекланган сув миқдори (лимит)ни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
3.Бекобод тумани сувдан фойдаланувчиларга 2025 йил ёзги суғориш мавсумига ажратилган чекланган сув миқдори (лимит) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4.Бекобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан 2025 йилнинг вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган чекланган сув миқдори (лимит) тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5.Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари З.Қорабоевга:
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш вазифалари юклатилсин.
Амалга оширилган ишлар юзасидан жорий йилнинг октябр ойида халқ депутатлари туман Кенгашида ҳисобот берсин.
6.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (А.Джабборов) зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси МЎМИНОВА ЁҚУТХОН ЭРГАШЕВНА
Тошкент вилояти, Бекобод тумани,
2025 йил 30 апрель,
VII-12-56-10-135-K/25-сон
Ҳужжатни иловалари билан ПДФ шаклида танишиш мумкин.