Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг
қарори
Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда мақбул ҳарорат-намлик даражасини сақлаб туриш, лаборатория ва санитария назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 16 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2482-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ва 2026 йил 12 майдаги ПФ-84-сон «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, фитосанитария ва ветеринария соҳаларида ягона давлат бошқаруви ва назорат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 2-сон қарори (рўйхат рақами 2482, 2013 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 30-сон, 394-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда мақбул ҳарорат-намлик даражасини сақлаб туриш, лаборатория ва санитария назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 25 июнь,
10-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2026 йил 25 июндаги 10-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда мақбул ҳарорат-намлик даражасини сақлаб туриш, лаборатория ва санитария назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 52-банддаги «Метрологик хизмат кўрсатиш маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 135-банддаги «ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 140-банддаги «санитария-эпидемиология хизмати» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 10/26/2482-1/0749-сон)