07.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3889
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи, 07.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3889
Кучга кириш санаси
08.10.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 7 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3889]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Э. КАРИМОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 5 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 4 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 16 июндаги 23-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Вазирлик томонидан нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлик томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 3-иловаларида кўрсатилган кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлик тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Нодавлат мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Нодавлат умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ташкилотларнинг хавф даражаси ушбу кўрсаткичлар бўйича мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина Вазирликнинг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл)

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Таълим-тарбия жараёнини давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режа ва дастурларига (таълим дастурларига), шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этилмаганлиги

15

2.

Таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўйилганлиги

15

3.

Нодавлат таълим соҳасидаги фаолият учун лицензия олинган кундан сўнг бир ой муддат ичида таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги тўғри, тўлиқ ва ишончли маълумотларнинг таълим соҳасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ахборот тизимларига киритилмаганлиги ва мунтазам равишда янгилаб борилмаганлиги

15

4.

Нодавлат таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилинмаганлиги

15

5.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига белгиланган имтиёз тақдим этилмаганлиги

15

6.

Нодавлат таълим ташкилотининг номи, муҳрлари, тамғалари, лавҳалари, эълонлари, нархномалари, иш қоғозларининг матнлари ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида бўлиши талабларига риоя этилмаганлиги (Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ташкил этиладиган хорижий таълим ташкилотларининг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг таълим муассасалари филиаллари (марказлари, таълим кампуслари) ва бошқа бўлинмалари бундан мустасно)

10

7.

Таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжуд эмаслиги (олди-сотди шартномаси ёки кўчмас мулк ижараси шартномаси (агар бино ижарага олинган бўлса), кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар), шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилмаганлиги

15

Жами:

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл)

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Таълим-тарбия жараёнини давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режа ва дастурларига (таълим дастурларига), шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этилмаганлиги

15

2.

Таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўйилганлиги

15

3.

Нодавлат таълим соҳасидаги фаолият учун лицензия олинган кундан сўнг бир ой муддат ичида таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги тўғри, тўлиқ ва ишончли маълумотларнинг Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ахборот тизимларига киритилмаганлиги ва мунтазам равишда янгилаб борилмаганлиги

15

4.

Нодавлат таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилинмаганлиги

15

5.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига белгиланган имтиёз тақдим этилмаганлиги

15

6.

Нодавлат таълим ташкилотининг номи, муҳрлари, тамғалари, лавҳалари, эълонлари, нархномалари, иш қоғозларининг матнлари ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида бўлиши талабларига риоя этилмаганлиги (Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ташкил этиладиган хорижий таълим ташкилотларининг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг таълим муассасалари филиаллари (марказлари, таълим кампуслари) ва бошқа бўлинмалари бундан мустасно)

10

7.

Таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжуд эмаслиги (олди-сотди шартномаси ёки кўчмас мулк ижараси шартномаси (агар бино ижарага олинган бўлса), кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар), шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилмаганлиги

15

Жами:

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл)

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжуд эмаслиги (ушбу талаб фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчиларга нисбатан татбиқ этилмайди)

15

2.

Таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилмаганлиги

10

3.

Чет тилларга ўқитган ҳолларда, чет тили ўқитувчиларида B2 ва ундан юқори даражадаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисида давлат намунасидаги малака сертификати ёки етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификати (IELTS, CEFR, TOEFL IBT) мавжуд бўлмаганлиги

15

4.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ахборот тизимига тегишли маълумотларни тўғри ва ишончли киритилиши таъминланмаганлиги

15

5.

Педагог ходимларнинг илмий салоҳияти даражасига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги

15

6.

Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйилган талабларнинг бажарилмаганлиги

15

7.

Таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўйилганлиги

15

Жами:

100

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2026 й., 10/26/3889/0700-сон)