03.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3886
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи, 03.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3886
Кучга кириш санаси
03.07.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш қийматини аниқлаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 3 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3886]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон «Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш қийматини аниқлаш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 24 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01/2-25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 24 июндаги 01/2-25-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш қийматини аниқлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қайта ишлаш ёки уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда унинг қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатлар (бундан буён матнда норматив ҳужжатлар деб юритилади)мазкур Йўриқноманинг 2-бандида назарда тутилган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги норматив ҳужжатни қайта ишлаш — амалдаги норматив ҳужжат нормаларининг ўттиз фоизидан ортиқ қисми қайта кўриб чиқилиши ёки янгидан ишлаб чиқилиши натижасида унинг янги таҳририни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва экспериментал ишларни ўтказиш — амалдаги норматив ҳужжатлардаги нормаларни ҳамда ишлаб чиқилаётган норматив ҳужжатга киритилиши назарда тутилаётган талабларни маҳаллий шароитларда илмий асосда ўрганиш, синовдан ўтказиш, уларнинг мувофиқлигини баҳолаш ҳамда янги самарали техник ечимлар ва талабларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишга қаратилган назарий ва амалий ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий қурилиш нормалари — ҳудудларни ривожлантириш, муҳандислик қидирувлари, объектларни меъморий лойиҳалаштириш, муҳандислик тизимларини лойиҳалаш, бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлиги, сейсмик ва экологик таъсири ҳамда энергия тежамкорлигига оид талабларни белгиловчи миллий нормалар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий стандарт — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти томонидан қабул қилинган ҳамда кенг жамоатчилик учун очиқ бўлган стандарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник регламент — маҳсулот хавфсизлигининг қўлланилиши мажбурий бўлган тавсифлари ёки улар билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва усуллари, қоидалар белгиланган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
смета-ресурс нормалари — қурилиш, реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш объектлари бўйича қурилиш ишлари қийматини аниқлаш мақсадида қўлланиладиган, қурилиш ишларининг алоҳида турларини бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари, қурилиш машиналари ва механизмларидан фойдаланиш бўйича талабларни ҳамда материаллар, буюмлар ва конструкциялар сарфининг меъёрий кўрсаткичларини белгиловчи норматив ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандарт саҳифа — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда матнли ҳужжат ҳажмининг шартли ўлчов бирлиги бўлиб, А4 форматдаги (210×297 мм) саҳифада битта бўш жой (пробел) ва тиниш белгиларини ҳисобга олмаган ҳолда 1800 та белгидан кам бўлмаган ҳажмдаги матн;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари — ҳудудларни ривожлантиришни ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, муҳандислик қидирувлари, лойиҳалаштириш, объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, бузишни амалга ошириш, фойдаланиш, муҳандислик тизимларини лойиҳалаш, қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларидан фойдаланишдаги мажбурий талабларни белгиловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро (хорижий) нормалар — шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солувчи, лойиҳалаш ва қуришда амал қилиниши мажбурий бўлган халқаро техник талаблар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро (минтақавий) стандартстандартлаштириш бўйича халқаро ёки минтақавий ташкилот томонидан қабул қилинган ва кенг жамоатчилик доираси учун очиқ бўлган стандарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатнинг стандарти — хорижий мамлакатнинг стандартлаштириш бўйича ваколатли органи (ташкилоти) томонидан қабул қилинган стандарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги норматив ҳужжат ишлаб чиқиш — аввал мавжуд бўлмаган норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш — амалдаги норматив ҳужжат нормаларининг ўттиз фоизи ва ундан кам қисмини ўзгартириш ёки қўшимча киритиш зарурати мавжуд бўлганда, унинг янги таҳририни ишлаб чиқмасдан, мазкур норматив ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги алоҳида норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи — норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш учун буюртма берадиган ваколатли давлат органи ёки юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижрочи — норматив ҳужжатни ишлаб чиқувчи юридик шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Буюртмачи томонидан берилган техник топшириққа асосан норматив ҳужжатларнинг қуйидаги турлари ижрочи томонидан ишлаб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) техник регламентлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) миллий қурилиш нормалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) халқаро (хорижий) нормалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) қурилишда қўлланиладиган низом, қоида, йўриқномалардаги тадқиқотлар қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) стандартлар (миллий, халқаро (минтақавий) стандартлар ва хорижий мамлакатнинг стандартлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) идоравий қурилиш нормалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) смета-ресурс нормалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) қўлланма, маълумотнома ва бошқа мажбурий бўлмаган ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш қийматини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш унинг тури, илмий-техник даражаси ва ҳажмини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги норматив ҳужжатни қайта ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги норматив ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Буюртмачи томонидан норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқиш қиймати техник топшириқ асосида мазкур Йўриқномага мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш ҳажми қуйидагиларни инобатга олган ҳолда саҳифаларда ҳисобланади, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир стандарт саҳифа ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир формула учун норматив ҳужжатнинг ҳажмига қўшимча бир саҳифа қўшиб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир жадвал (жадвал ҳажми бир саҳифадан ошмаса) учун норматив ҳужжатнинг ҳажмига қўшимча бир саҳифа қўшиб ҳисобланади. Жадвалнинг ҳар кейинги саҳифаси учун норматив ҳужжат ҳажмига қўшимча бир саҳифа қўшиб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир чизма ёки расм учун норматив ҳужжатнинг ҳажмига қўшимча бир саҳифа қўшиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш қиймати қуйидаги формула асосида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МҲн= МҲб+МҲи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:

МҲн — норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш нархи, сўмда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МҲб — мазкур Йўриқноманинг 9-бандига асосан белгиланган норматив ҳужжатни ишлаб чиқишнинг базавий нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МҲи — мазкур Йўриқноманинг 13-бандига асосан норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш учун илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ёки экспериментал ишларни ўтказиш нархи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Янги норматив ҳужжат ишлаб чиқишда унинг камида иккита халқаро (хорижий) нормалари ҳажмининг ўрта арифметик қиймати олинади ва техник топшириқда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Норматив ҳужжатни қайта ишлаб чиқишда унинг амалдаги таҳрирининг ҳажми (саҳифалар сони) асос қилиб олинади ҳамда техник топшириқда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Норматив ҳужжатни ишлаб чиқишнинг базавий нархи қуйидаги формула орқали аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МҲб= Нб × БҲМ × В ×Кн ×С
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МҲб — норматив ҳужжатни ишлаб чиқишнинг базавий нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нб — норматив ҳужжатнинг бир саҳифасини ишлаб чиқиш тури, ҳужжатнинг соҳаси ва мураккаблик даражасидан келиб чиқиб мазкур Йўриқноманинг 1-иловасидаги Норматив ҳужжатларнинг нарх меъёрларига мувофиқ қабул қилинадиган қиймат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
В — ишлаб чиқиладиган норматив ҳужжатнинг ҳажми (титул варағи ҳисобга олинмайди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кн — нарх нормативи коэффициенти 2,1 га тенг деб қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С — қўшилган қиймат солиғи суммаси. Ижрочи қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланмаган ҳолларда буюртмачи ва ижрочи ўртасидаги шартномада нарх қўшилган қиймат солиғисиз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Техник топшириққа ўзгартириш киритилганда норматив ҳужжат ҳажми ва қиймати қайта ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Норматив ҳужжатни электрон шаклда тайёрлаш, рақамли форматга мослаштириш ва ахборот тизимларига интеграция қилиш билан боғлиқ ишлар техник топшириқ ҳамда буюртмачи ва ижрочи ўртасидаги шартнома шартларига мувофиқ алоҳида ҳисоб-китоб асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Норматив ҳужжатнинг мураккаблик даражаси унинг тоифаси ҳамда фойдаланилган манбалар сонидан келиб чиқиб мазкур Йўриқноманинг 2-иловасидаги Норматив ҳужжатлар тоифаларининг мураккаблик даражаси мезонларига асосан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Техник топшириқда илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ёки экспериментал ишларни ўтказиш ишлари назарда тутилган бўлса, уларнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисида низомга мувофиқ қуйидаги формула асосида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МҲи=МҲб× 0,4

МҲи — норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш учун илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ёки экспериментал ишларни ўтказиш нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МҲб — мазкур Йўриқноманинг 9-бандига асосан белгиланган норматив ҳужжатни ишлаб чиқишнинг базавий нархи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш муддатлари техник топшириққа асосан белгиланади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив ҳужжатларнинг нарх
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЪЁРЛАРИ

Норматив ҳужжат турлари

Мураккаблик даражаси/иш тури (базавий ҳисоблаш миқдорида/бир саҳифаси учун)

I даража

II даража

III даража

Янги

Қайта ишлаш

Ўзгартириш ва қўшимчалар

Янги

Қайта ишлаш

Ўзгартириш ва қўшимчалар

Янги

Қайта ишлаш

Ўзгартириш ва қўшимчалар

Техник регламент

15 баравари

8 баравари

3 баравари

28 баравари

14 баравари

5 баравари

43 баравари

22 баравари

7 баравари

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, миллий қурилиш нормалари

14 баравари

7 баравари

2 баравари

26 баравари

13 баравари

4 баравари

40 баравари

20 баравари

7 баравари

Халқаро (хорижий) нормалар

13 баравари

7 баравари

2 баравари

24 баравари

12 баравари

4 баравари

37 баравари

19 баравари

6 баравари

Қурилишда қўлланиладиган низом, қоида, йўриқнома, йўриқномалардаги тадқиқотлар қисми

12 баравари

6 баравари

2 баравари

23 баравари

12 баравари

4 баравари

34 баравари

17 баравари

6 баравари

Стандартлар, идоравий қурилиш нормалари, смета-ресурс нормалари

11 баравари

6 баравари

2 баравари

21 баравари

11 баравари

4 баравари

32 баравари

16 баравари

5 баравари

Қўлланма, маълумотнома, бошқа мажбурий бўлмаган ҳужжатлар

10 баравари

5 баравари

2 баравари

19 баравари

10 баравари

3 баравари

29 баравари

15 баравари

5 баравари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив ҳужжатлар тоифаларининг мураккаблик даражаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Норматив ҳужжат тоифаси

Мураккаблик даражаси

Фойдаланилган манбалар сони*

1.

Ташкилий тартиб-таомилларни белгиловчи ҳужжатлар

I

5 тагача

II

6 — 10 тагача

2.

Янги техник ва технологик ечимларни, қурилиш материаллари, энергия самарадорлик ечимларини ҳамда муҳандислик тадқиқотларини белгиловчи ҳужжатлар

II

5 тагача

III

6 — 10 тагача

3.

Конструктив жиҳатдан мураккаб бўлган ҳамда сейсмик таъсирларни инобатга оладиган, конструкцияларнинг ҳисоби ва лойиҳалаштиришни, шунингдек, хавфлилик омили юқори объектларни лойиҳалаш талабларини белгиловчи ҳужжатлар

III

5 тагача

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Фойдаланиладиган манбалар сони норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш учун бериладиган техник топшириқда кўрсатилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 10/26/3886/0683-сон)