27.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3870
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг буйруғи, 27.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3870
Кучга кириш санаси
01.10.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ташқи аудити ва молиявий назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 27 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3870]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат ташқи аудити ва молиявий назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи ўринбосар М. АБДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 2 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 26 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2026 йил 2 июндаги 101-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ташқи аудити ва молиявий назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (бундан буён матнда Ҳисоб палатаси деб юритилади) ваколатига кирадиган масалаларга доир тадбиркорлик субъектларида давлат ташқи аудити ва молиявий назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Ҳисоб палатаси ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Ҳисоб палатаси томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳисоб палатаси томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириқларига асосан ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа асосларга кўра, Ҳисоб палатаси томонидан тадбиркорлик субъектида ўтказиладиган текширувларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан банкларнинг ахборот тизимлари, дастурий таъминотлари ва маълумотлар базаси таҳлили натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларни мезонларига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 4-иловаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга (суб-кўрсаткичларга) тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда суб-кўрсаткичлар мавжуд бўлганда ҳар бир асосий кўрсаткичнинг баҳоси ушбу кўрсаткич остидаги суб-кўрсаткичлар баҳосининг йиғиндисидан келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳисоб палатаси тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун мазкур Низомнинг 1 — 4-иловасида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар ва суб-кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ташкилотларнинг хавф даражаси асосий кўрсаткичлар ва суб-кўрсаткичлар бўйича мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина Ҳисоб палатасининг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори таснифидаги тадбиркорлик субъектида профилактика тадбирларини ўтказмасдан ва уларнинг натижасини кутмасдан қуйидаги ҳолатлар доирасида тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқиш мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишининг юқори хавфи мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат хавфсизлигига зарар етказиш хавфининг олдини олиш учун кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитга жиддий зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларга моддий зарар етказилаётганлиги ҳолатлари аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бюджет тизими бюджетларига ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тушумларининг тўлиқлигини таъминлаш ва қўшимча даромадларни жалб қилиш доирасида амалга оширилган таҳлилларда тадбиркорлик субъектларида аниқланган солиқ хавфлари бўйича назорат тадбирларини ўтказиш учун таҳлил материаллари солиқ органларига юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ташқи аудити ва молиявий назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар

(максимал 100 балл)

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Молиявий барқарорлик кўрсаткичлари

25

1.1.

Активлар рентабеллиги коэффициенти (салбий)

5

1.2.

Харажатлар рентабеллиги коэффициенти (салбий)

5

1.3.

Банк кредитларини ЭБИТДА кўрсаткичига нисбати (салбий)

5

1.4.

Тўлов қобилияти (қоплаш) коэффициенти (салбий)

5

1.5.

Харажатларнинг даромадга нисбатан ўсиш коэффициенти

5

2.

Қарздорлик ва молиявий мажбуриятлар

20

2.1.

Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида қарздорлиги мавжудлиги

5

2.2.

Дебиторлик қарзларнинг ўсиши

4

2.3.

Давлат улуши бўйича дивиденд тўловидан қарздорлик ёки дивиденд тўловининг камайиши

4

2.4.

Солиқ қарзининг ўсиши

4

2.5.

Суд қарорлари ва бошқа ҳужжатларга асосан қўлланилган молиявий жарима ва пенялар

3

3.

Солиқ ва молиявий ҳисобот интизоми

20

3.1.

Солиқларнинг кам ҳисобланиши

5

3.2.

Солиқ ва молиявий ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилмаслиги

5

3.3.

Илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботларига бир неча бор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши

4

3.4.

Аудит хулосасининг ўз вақтида тақдим этилмаслиги

3

3.5.

Корхона ҳақидаги маълумотларнинг ҳисоботларда нотўғри акс эттирилганлиги

3

4.

Назорат тадбирларининг натижалари

20

4.1.

Охирги уч йилда ўтказилган назорат тадбирлари ва таҳлилларда аниқланган камчиликлар

8

4.2.

Масофавий назорат маркази томонидан рискларнинг аниқланиши ва тасдиғини топиши

5

4.3.

Юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар (салбий)

3

4.4.

Оммавий ахборот воситалари ёки бошқа ташқи манбалардан олинган маълумотлар (салбий)

2

4.5.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимларининг таҳлили натижалари (салбий)

2

5.

Мансабдор шахслар жавобгарлиги ва корпоратив бошқарув

15

5.1.

Мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилганлиги (корхона раҳбарлари, муассислари, ижрочи директор, бош бухгалтер ва бошқалар)

5

5.2.

Мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши

4

5.3.

Бизнес режа кўрсаткичларининг бажарилмаслиги

3

5.4.

Корпоратив бошқарув органлари томонидан қонунчиликда назарда тутилган масалалар бўйича тегишли қарорларнинг белгиланган муддатларда қабул қилиниши ва ташкил этилиши таъминланмаслиги

2

5.5.

Ошкоралик ва ҳисобдорлик талабларининг бузилиши (йиллик ҳисобот, очиқ маълумотлар)

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ташқи аудити ва молиявий назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кафолати остида халқаро молия институтларидан жалб қилинган ташқи қарз маблағларини ўзлаштиришда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар

(максимал 100 балл)

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Охирги уч йилда ўтказилган назорат тадбирлари ва таҳлилларда аниқланган камчиликлар

10

2.

Ташқи қарз маблағларининг жалб қилиниши

10

3.

Ташқи қарз маблағларининг ўзлаштирилиши

10

4.

Давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз маблағларининг қайтарилиши

5

5.

Ташқи қарз маблағларидан мақсадли фойдаланилиши

10

6.

Тўлов қобилияти (қоплаш) коэффициенти (салбий)

10

7.

Лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда топширилиши

10

8.

Лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий асосларга мувофиқлиги

5

9.

Дастлабки тасдиқланган техник-иқтисодий асосларга лойиҳа доирасида киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар (салбий)

10

10.

Қарз битимларининг Ҳукумат қарорлари қабул қилингунга қадар имзоланиши (салбий)

10

11.

Мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилганлиги (корхона раҳбарлари, муассислари, ижрочи директор, бош бухгалтер ва бошқалар)

5

12.

Суд қарорлари ва бошқа ҳужжатларга асосан молиявий жарима ва пенялар қўлланилганлиги

5

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ташқи аудити ва молиявий назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк тизимида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар

(максимал 100 балл)

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Капитал монандлиги ва етарлилиги

16

1.1.

Регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти

4

1.2.

I даражали капиталнинг монандлик коэффициенти

4

1.3.

I даражали асосий капиталнинг монандлик коэффициенти

4

1.4.

Левераж

4

2.

Ликвидлик ва маблағлар билан таъминланганлик

12

2.1.

Юқори ликвидли активларнинг жами активлардаги улуши

4

2.2.

Ликвидликни қоплаш меъёри коэффициенти

4

2.3.

Соф барқарор молиялаштириш меъёри коэффициенти

4

3.

Кредит таваккалчилиги ва активлар сифати

36

3.1.

Банкнинг бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори

4

3.2.

Банклараро операциялар учун бир банкка ёки ўзаро алоқадор банклар гуруҳига тўғри келувчи максимал таваккалчилик

4

3.3.

Банкнинг бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таъминотсиз (ишончга асосланган) кредит, шунингдек факторинг хизматлари учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори

4

3.4.

Банкнинг барча йирик таваккалчиликларининг умумий миқдори

4

3.5.

Муаммоли кредитлар бўйича яратилган эҳтимолий йўқотишларга қарши яратилган захиралар

10

3.6.

Муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши (фоизда)

10

4.

Даромадлилик ва рентабеллик

12

4.1.

Активлар рентабеллиги (РОА)

6

4.2.

Капитал рентабеллиги (РОЭ)

6

5.

Бозор ва концентрация таваккалчиликлари

24

5.1.

Бир юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишнинг максимал қиймати

4

5.2.

Қимматли қоғозлар билан битимларни амалга ошириш, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олиш йиғиндиси

4

5.3.

Банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори

4

5.4.

Банкка алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори

4

5.5.

Кўчмас мулк ва бошқа мол-мулкларнинг жами қийматининг I даражали капиталдаги улуши

4

5.6.

Очиқ валюта позицияси, соф / Жами регулятив капитал

4

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ташқи аудити ва молиявий назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ олувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар

(максимал 100 балл)

Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Бюджет маблағларини олиш шартларига мос келмаслиги

25

2.

Бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларнинг (мажбуриятларнинг) бажарилмаслиги

25

3.

Бюджет маблағлари белгиланган йўналишларда сарфланмаслиги

25

4.

Ишчи сонининг камайганлиги

10

5.

Корхона мансабдор шахсларининг маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилганлиги

10

6.

Маблағ олувчи тадбиркорлик субъекти устидан шикоят ариза келиб тушганлиги

5

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2026 й., 10/26/3870/0648-сон)