26.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3866
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи, 26.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3866
Кучга кириш санаси
30.09.2026
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 26 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3866]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон «Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир К. ШАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 8 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
234-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 8 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 26 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 8 июндаги 234-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектибелгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) томонидан нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширувтадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятни тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали ўтказиладиган назорат қилиш тадбири.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлик томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишлаб чиқилган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 5-иловаларида кўрсатилган кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлик тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Нодавлат ўрта махсус таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Нодавлат касбий таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Нодавлат олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Нодавлат кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Амалга оширилган баҳолаш натижаларига кўра аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи бўйича қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина нодавлат таълим соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат ўрта махсус таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Таълим-тарбия жараёни давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режа ва дастурларига (таълим дастурларига), шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этилмаганлиги

15

2.

Таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ўқув фаолияти бошлангандан сўнг академик лицейларда таълим жараёнларини бошқариш — ЭМИС АЛ ахборот тизимига киритмаганлиги ёки мунтазам равишда янгилаб бормаганлиги

10

3.

Таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилмаганлиги

10

4.

Таълим-тарбия жараёни ташкил этишда таҳсил олувчилар учун ер, бино ва иншоотларда белгиланган майдоннинг мавжуд эмаслиги

10

5.

Таълим ташкилотининг ташқи ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги

10

6.

Таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўйилганлиги

5

7.

Талабгор томонидан депозит ҳисобварағида захира қилиниши лозим бўлган маблағнинг минимал миқдори шакллантирилмаганлиги

5

8.

Таълим ташкилотларининг номи, муҳрлари, тамғалари, лавҳалари, эълонлари, нархномалари, иш қоғозларининг матнлари ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида бўлиши таъминланмаганлиги

3

9.

Таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги, шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги талабларининг бажарилмаганлиги

3

10.

Қонунчиликда белгиланган муддатларда, ўрнатилган тартибга мувофиқ давлат аккредитациясидан ўтмаганлиги

3

11.

Давлат аккредитациясидан ўтиш жараёнида аниқланган камчиликлар белгиланган муддатларда бартараф этмаганлиги

3

12.

Таълим ташкилотлари битирувчиларига бериладиган диплом маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли маълумотлар базасига киритилмаганлиги

3

13.

Таълим жараёнини қонунчилик ҳужжатлари билан давлат таълим ташкилотлари учун белгиланган кийиниш талабларига ҳамда таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилмаганлиги

2

14.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланмаганлиги

2

15.

Битта гуруҳ учун мўлжалланган аудитория хоналарининг минимал ҳажмига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги

2

16.

Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар бажарилмаганлиги

2

17.

Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчамига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги

2

18.

Қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилинмаганлиги (бундан мазкур Кўрсаткичларнинг 1 — 17-позициялари мустасно)

10

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат касбий таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Таълим-тарбия жараёни давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режа ва дастурларига (таълим дастурларига), шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этилмаганлиги

15

2.

Таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ўқув фаолияти бошлангандан сўнг

касбий таълим жараёнларини бошқариш — ЭМИС ПТ ахборот тизимига киритмаганлиги ёки мунтазам равишда янгилаб бормаганлиги

10

3.

Таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилмаганлиги

10

4.

Таълим-тарбия жараёни ташкил этишда таҳсил олувчилар учун ер, бино ва иншоотларда белгиланган майдоннинг мавжуд эмаслиги

10

5.

Таълим ташкилотининг ташқи ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги

10

6.

Таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўйилганлиги

5

7.

Талабгор томонидан депозит ҳисобварағида захира қилиниши лозим бўлган маблағнинг минимал миқдори шакллантирилмаганлиги

5

8.

Таълим ташкилотларининг номи, муҳрлари, тамғалари, лавҳалари, эълонлари, нархномалари, иш қоғозларининг матнлари ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида бўлиши таъминланмаганлиги

3

9.

Таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги, шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги талабларининг бажарилмаганлиги

3

10.

Қонунчиликда белгиланган муддатларда, ўрнатилган тартибга мувофиқ давлат аккредитациясидан ўтмаганлиги

3

11.

Давлат аккредитациясидан ўтиш жараёнида аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этмаганлиги

3

12.

Таълим ташкилотлари битирувчиларига бериладиган диплом маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли маълумотлар базасига киритилмаганлиги

3

13.

Таълим жараёнини қонунчилик ҳужжатлари билан давлат таълим ташкилотлари учун белгиланган кийиниш талабларига ҳамда таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилмаганлиги

2

14.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланмаганлиги

2

15.

Битта гуруҳ учун мўлжалланган аудитория хоналарининг минимал ҳажмига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги

2

16.

Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар бажарилмаганлиги

2

17.

Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчамига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги

2

18.

Қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилинмаганлиги (бундан мазкур Кўрсаткичларнинг 1 — 17-позициялари мустасно)

10

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ўқув фаолияти бошлангандан сўнг олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими — ҲЕМИС ахборот тизимига киритмаганлиги ёки мунтазам равишда янгилаб бормаганлиги

15

2.

Таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилмаганлиги

10

3.

Таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотаси кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан ошмаслиги ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликларига талабаларни тегишли таълим дастурлари белгиланган тартибда махсус давлат аккредитациясидан ўтказилганидан сўнг навбатдаги (келаётган) ўқув йили учун белгиланган тартибда қабул қилиниши талабларининг бузилиши

10

4.

Таълим ташкилотининг таълим жараёнига мўлжалланган бино ва иншоотларининг майдони 5 000 м2дан камлиги

8

5.

Таълим ташкилоти томонидан депозит ҳисобварағида захира қилиниши лозим бўлган маблағнинг минимал миқдори шакллантирилмаганлиги

5

6.

Таълим ташкилотининг дастлабки устав фонди (устав жамғармаси)га қўйиладиган минимал талабларнинг бажарилмаганлиги

5

7.

Таълим-тарбия жараёни давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режа ва дастурларига (таълим дастурларига), шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этилмаганлиги

5

8.

Таълим ташкилотларининг номи, муҳрлари, тамғалари, лавҳалари, эълонлари, нархномалари, иш қоғозларининг матнлари ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида бўлиши таъминланмаганлиги

3

9.

Таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги, шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги талабларининг бажарилмаганлиги

2

10.

Таълим ташкилотининг ташқи ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчамига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги

2

11.

Таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўйилганлиги

2

12.

Қонунчиликда белгиланган муддатларда, ўрнатилган тартибга мувофиқ давлат аккредитациясидан ўтмаганлиги

2

13.

Давлат аккредитациясидан ўтиш жараёнида аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этмаганлиги

2

14.

Таълим ташкилоти дастлабки 5 йил давомида унинг йиллик соф фойдасининг камида 80 фоизини, кейинги йилларда эса камида 50 фоизини мазкур таълим ташкилотининг асосий фаолиятини ривожлантиришга йўналтириш талаби бажарилмаганлиги

2

15.

Таълим ташкилотлари битирувчиларига бериладиган диплом маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли маълумотлар базасига киритилмаганлиги

2

16.

Таълим жараёнини қонунчилик ҳужжатлари билан давлат таълим ташкилотлари учун белгиланган кийиниш талабларига ҳамда таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилмаганлиги

2

17.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланмаганлиги

2

18.

Таълим олувчилар учун мўлжалланган аудитория хоналарининг минимал ҳажми бажарилмаганлиги

2

19.

Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар бажарилмаганлиги

2

20.

Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчамига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги

2

21.

Қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилинмаганлиги (бундан мазкур Кўрсаткичларнинг 1 — 20-позициялари мустасно)

15

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Олий таълимдан кейинги таълим тури бўйича моддий-техник базанинг ҳолати талаб даражасида эмаслиги

15

2.

Таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилмаганлиги

15

3.

Таълим-тарбия жараёни давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режа ва дастурларига (таълим дастурларига), шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этилмаганлиги

10

4.

Таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ўқув фаолияти бошлангандан сўнг

олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими — Даража.илмий.уз ахборот тизимига киритмаганлиги ёки мунтазам равишда янгилаб бормаганлиги

10

5.

Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда таҳсил олувчилар учун ер, бино ва иншоотларда белгиланган майдоннинг мавжуд эмаслиги

5

6.

Таълим ташкилотлари битирувчиларига бериладиган диплом маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан
ва инновациялар вазирлигининг тегишли маълумотлар базасига
киритилмаганлиги

5

7.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланмаганлиги

5

8.

Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар бажарилмаганлиги

5

9.

Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчамига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги

3

10.

Таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўйилганлиги

2

11.

Таълим ташкилотларининг номи, муҳрлари, тамғалари, лавҳалари, эълонлари, нархномалари, иш қоғозларининг матнлари ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида бўлиши таъминланмаганлиги

2

12.

Таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги, шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги талабларининг бажарилмаганлиги

2

13.

Қонунчиликда белгиланган муддатларда, ўрнатилган тартибга мувофиқ давлат аккредитациясидан ўтмаганлиги

2

14.

Давлат аккредитациясидан ўтиш жараёнида аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этмаганлиги

2

15.

Таълим жараёнини қонунчилик ҳужжатлари билан давлат таълим ташкилотлари учун белгиланган кийиниш талабларига ҳамда таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилмаганлиги

2

16.

Қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилинмаганлиги (бундан мазкур Кўрсаткичларнинг 1 — 15-позициялари мустасно)

15

Жами баллар йиғиндиси

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар

1.

Белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва дастурининг мавжуд эмаслиги

20

2.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосаси мавжуд эмаслиги

20

3.

Давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса  мавжуд эмаслиги

20

4.

Асосий штатдаги ўқитувчилар улушига қўйилган талабларнинг бажарилмаганлиги

15

5.

Таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжуд эмаслиги

10

6.

Таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши талаби бажарилмаганлиги

5

7.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланмаганлиги

2

8.

Таълим олувчиларнинг минимал ва максимал сонига қўйилган талабларнинг бажарилмаганлиги

2

9.

Фаолият амалга ошириладиган жойнинг девор ёки панжара билан ўралганлиги, тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги, ичимлик суви ва канализация билан таъминланганлиги талабларининг бажарилмаганлиги

2

10.

Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходимлар учун ажратиладиган минимал майдон ўлчамига қўйилган талабларнинг бажарилмаганлиги

2

11.

Қайта тайёрлаш бўйича таълим олганлик тўғрисидаги диплом ҳамда малака ошириш бўйича таълим олганлик тўғрисида сертификат берилиши талаби бажарилмаганлиги

2

Жами баллар йиғиндиси

100

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2026 й., 10/26/3866/0644-сон)