26.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3867
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг буйруғи, 26.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3867
Кучга кириш санаси
28.09.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кинематография соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида «хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 26 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3867]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон «Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кинематография соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида «хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир О. НАЗАРБЕКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 24 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
291-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 2026 йил 24 июндаги 291-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кинематография соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида «хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги томонидан (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) кинематография соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишига оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш имкониятини берувчи «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1-боб. Умумий қоидалар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган назорат тадбири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими — назорат қилувчи органлар томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчиликнинг бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий маълумотлар (рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимлари, дастурий таъминотлари ва маълумотлар базаси таҳлили натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларидаги назорат соҳаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга (суб-кўрсаткичларга) тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда суб-кўрсаткичлар мавжуд бўлганда ҳар бир асосий кўрсаткичнинг баҳоси ушбу кўрсаткич остидаги суб-кўрсаткичлар баҳосининг йиғиндисидан келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агентлик тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларидаги назорат соҳаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларни (суб-кўрсаткичларни) «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларидаги назорат соҳаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар (суб-кўрсаткичлар) бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина Агентликнинг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12 Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кинематография соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида «хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фильмни оммавий намойиш этиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини баҳолаш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик аломатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткичлар

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Миллий менталитетга ва қонунчиликка зид мазмун (контент), шунингдек фильмларнинг ғоявий-бадиий мувофиқлик даражасини бузишга қаратилган ҳаракатларни содир этиш

20

1.1.

Зўравонлик ва порнографияни тарғиб қилиш

5

1.2.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш

5

1.3.

Ўзбекистон Республикаси ҳақида нотўғри ахборот тарқатиш ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари, адабий тил меъёрлари бузиб кўрсатилиши мумкин бўлган ҳамда тақиқланган лексикадан фойдаланилганлик

5

1.4.

Мамлакатда хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка таҳдид қилувчи, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солувчи ҳолатларнинг мавжудлиги

5

2.

Чипталар билан боғлиқ талабларнинг бузилиши

20

2.1.

Киносеанс ўтказиладиган сана, аниқ вақт, томошабин учун залдаги аниқ қатор ва ўриндиқ жойининг белгиланмаслиги ҳамда чиптада акс этмаганлиги

5

2.2.

Чиптанинг ягона электрон дастурда рўйхатдан ўтказилмаганлиги

5

2.3.

Чиптада киновидео-томоша ташкилоти расмий номининг мавжуд эмаслиги ҳамда чиптанинг якуний нархи қайд этилмаганлиги

5

2.4.

Чиптанинг электрон шакли ҚР-код (идентификацияловчи ноёб код рақам) билан таъминланганлиги

5

3.

Миллий фильмлар ҳажмлари билан боғлиқ талабларга риоя этмаслик

20

3.1.

Тўлиқ миллий метражли фильмлар ойлик экран вақтининг 25 фоизидан кам бўлиши

10

3.2.

Байрам кунларида тўлиқ миллий метражли фильмлар ойлик экран вақтининг 40 фоизидан кам бўлиши

10

4.

Фильмни оммавий намойиш этиш билан боғлиқ қонунчиликнинг бузилиши

20

4.1.

Фильмни оммавий намойиш этиш учун бир марталик рухсатноманинг мавжуд эмаслиги

5

4.2.

Фильмни оммавий намойиш этиш учун бир марталик рухсатнома берилган фильмдаги саҳналарни рухсатнома олингандан кейин ўзгартириш

5

4.3.

Фильмни оммавий намойиш этишда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши

5

4.4.

Фильмда қўшимча рухсатларнинг (ёш чегарасининг) йўқлиги

5

5.

Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш қоидалари, томошабинларга мажбурий маълумотларни тақдим этиш ва кинозаллардаги хавфсизлик талабларининг бузилиши

20

5.1.

Кириш чипталари сотиладиган кассаси ва кириш жойида кинотеатр номи, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами, иш вақти, раҳбариятининг фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари каби маълумотларни акс эттирмаслик

4

5.2.

Томошабинларни қоидалар билан таништирмаслик

4

5.3.

Намойиш қилинаётган ва намойиши режалаштирилаётган фильмлар ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот бермаслик

3

5.4.

Томошабинлар учун ҳожатхона, она ва бола хонаси, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш воситаларидан бепул фойдаланишга имконият яратиб бермаслик

3

5.5.

Ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этмаслик

3

5.6.

Кузатув камераси тизимидан нотўғри фойдаланиш

3

Жами баллар йиғиндиси

100
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кинематография соҳасидаги ваколатли давлат органининг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш борасидаги фаолиятида «хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олишга оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини баҳолаш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик аломатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткичлар

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Сценарий мазмунига қўйилган талабларнинг бузилиши

25

1.1.

Миллий, ирқий, этник ёки диний душманликни тарғиб этувчи саҳналарнинг мавжудлиги

5

1.2.

Фуқароларнинг миллий мансублиги, диний эътиқодлари муносабати билан уларнинг қадр-қимматини камситувчи, ҳақорат қилувчи ёки ахлоқ нормаларига ва миллий менталитетга зид бўлган саҳналарнинг мавжудлиги

5

1.3.

Ўзбекистон Республикаси халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини ноҳаққоний ёки бузиб акс эттирувчи саҳналарнинг мавжудлиги

5

1.4.

Экстремизм ва терроризм ғояларини, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи саҳналарнинг мавжудлиги

5

1.5.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жиноий ёки бошқа жавобгарликка олиб келувчи порнографик ва бошқа хусусиятга эга бўлган саҳналарнинг мавжудлиги

5

2.

Тасвирга олиш муддатларининг бузилиши

25

2.1.

Ишларнинг рухсатномада кўрсатилган муддатдан кечикиб бошланиши

5

2.2.

Кундалик суратга олиш графигидан орқада қолиш ва чўзилиш

5

2.3.

Ишларнинг рухсатномадаги якуний санадан ўтиб кетиш эҳтимолининг мавжудлиги

5

2.4.

Рухсатнома муддати тугагандан кейин ҳам ишларни давом эттириш

5

2.5.

Рухсатнома муддатини узайтириш бўйича ваколатли органдан рухсат сўралмаганлиги

5

3.

Тасвирга олинаётган материалнинг ҳақиқий мазмуни билан рухсатнома олиш жараёнида кўриб чиқилган фильм сценарийси ўртасида тафовутларнинг юзага келиши

25

3.1.

Рухсатномасиз янги ва баҳсли саҳналарни жараёнга қўшиш

5

3.2.

Сценарийдаги кадрлар мазмунини реал тасвирда бутунлай ўзгартириш

5

3.3.

Фильмнинг эпизодлар кетма-кетлиги ва тузилмасини ўзгартириш

5

3.4.

Саҳналаштирувчи режиссёрнинг тасдиқланган лойиҳадан чиқиши

5

3.5.

Сценарийнинг умумий мазмунига суратга олинган асл материалнинг мос келмаслиги

5

4.

Фильм тури ва техник параметрлар

25

4.1.

Фильм турига (сериялар сонига) амалда риоя қилмаслик

6

4.2.

Фильмни тасвирга олишнинг ижодий лойиҳаси талабларининг бузилиши

6

4.3.

Ишлаб чиқариш-техник лойиҳа талабларининг бузилиши

6

4.4.

Ишлаб чиқариш-техник лойиҳа бўйича тасвирга олишни ташкил этиш режасини ўзбошимчалик билан ўзгартириш ёки тасдиқланган техник саҳналарни майдонда бошқача усулда бажариш

7

Жами баллар йиғиндиси

100

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2026 й., 10/26/3867/0641-сон)