Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг
буйруғи
Ҳаво транспортида юк ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 19 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2552-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон «Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 6 декабрдаги 36-Н-сон буйруғи (рўйхат рақами 2552, 2014 йил 8 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Ҳаво транспортида юк ташиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Т. НАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 май,
4-н-сон
Келишилди:
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2026 йил 29 апрель
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2026 йил 28 апрель
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
2026 йил 28 апрель
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 13 майдаги 4-н-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ҳаво транспортида юк ташиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«авиация хавфсизлиги — фуқаро авиациясини ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар комплекси, шунингдек, жалб қилинадиган инсон ва моддий ресурслар;»;
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кузатиб борилмайдиган багаж — эгаси ҳисобланган шахс жойлашган ҳаво кемасида ёки бошқа ҳаво кемасида юк сифатида ташиладиган багаж;».
2. 42-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июлдаги 256-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимоя қилишнинг миллий дастури» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 мартдаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан авиация хавфсизлигини таъминлаш миллий дастури» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/2552-1/0506-сон)