Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Қарори
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 23 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1989-5]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2009 йил 16 июндаги 07-125-сон, 64-сон қарори (рўйхат рақами 1989, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009-й, 30-31-сон, 354-модда) билан тасдиқланган Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 апрель,
1989-5-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 1 апрель,
354-сон
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 1989-5-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 1 апрелдаги 354-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 20-банднинг ўн биринчи хатбошиси ва 22-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 30-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/1989-5/0412-сон)