24.02.2026 йилдаги 27-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг қарори, 24.02.2026 йилдаги 27-сон
Кучга кириш санаси
14.03.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Тадқиқот ядро реакторлари мавжуд ташкилотларга ва тадқиқот ядро реакторларидан фойдаланишга доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (0109-26-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 мартда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 390]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги, «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлари ҳамда 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тадқиқот ядро реакторлари мавжуд ташкилотларга ва тадқиқот ядро реакторларидан фойдаланишга доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0109-26-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2001 йил 17 сентябрда тасдиқланган «Ядро тадқиқот реакторлари ишида санитар қоидалари» (0110-01-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 24 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 10 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари И. ҚУТБИДДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 31 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 20 январь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 20 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атом энергияси агентлиги директори А. АХМЕДХАДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А. РАФИҚОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 12 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2026 йил 24 февралдаги 27-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадқиқот ядро реакторлари мавжуд ташкилотларга ва тадқиқот ядро реакторларидан фойдаланишга доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0109-26-сон СанҚваН)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) тадқиқот ядро реакторлари мавжуд ташкилотларни (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) жойлаштириш учун майдончани танлаш ва ташкилот ҳудудини режалаштиришга, ҳудуднинг санитария-гигиена ҳолатини таъминлашга, тадқиқот ядро реакторларидан фойдаланиш жараёнига, шунингдек ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган санитария-гигиена талабларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-муҳофаза зонаси — алоҳида фойдаланиш режимига эга махсус ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув зонаси — ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти ушбу зонада яшовчи аҳолига радиациявий таъсир кўрсатиши эҳтимоли мавжуд бўлган ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик зонаси — алоҳида ҳуқуқий режимга эга ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқот ядро реакторлари — илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, техник ва тиббий мақсадларда ядровий жараёнларни ўрганиш, янги материалларни синовдан ўтказиш, нейтрон манбаи сифатида фойдаланиш ҳамда ядро технологияларини ривожлантириш учун мўлжалланган ядро реактори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ташкилотларни жойлаштириш учун майдончани танлаш ва унинг ҳудудига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташкилотларни жойлаштириш учун майдончани танлашда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида қуйидаги омиллар инобатга олиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий омиллар (ер майдончасининг зилзила, сув тошқини ва бошқа табиий ҳодисаларга бардошлилиги, ер ости сувлари, сув босиш хавфи ва тупроқнинг емирилишга мойиллиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техноген омиллар (тадқиқот ядро реакторларининг хавфсиз ишлашига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шамол кучи, қор қоплами, ҳарорат тебранишлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиация-гигиеник омиллар (ер майдончасининг фон нурланиши ва эҳтимолий ифлосланиш манбалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инфратузилмавий омиллар (тадқиқот ядро реакторининг хавфсиз ишлаши, узлуксиз ресурс таъминоти ва фавқулодда вазиятларда тезкор чора кўриш имконини берадиган барча ташқи коммуникациялар ва хизматлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилотларнинг ҳудуди қуйидаги зоналарга бўлиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-муҳофаза зонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув зонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик зонаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Барча тадқиқот ядро реакторлари учун санитария-муҳофаза зонаси ташкил қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда санитария-муҳофаза зонаси ва кузатув зонасининг ўлчамлари ҳамда чегаралари атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ тадқиқот ядро реакторининг ва (ёки) сақлаш пунктининг лойиҳасида белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тадқиқот ядро реакторлари учун санитария-муҳофаза зонасини белгилашда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқот ядро реакторлари биносининг шамоллатиш (вентиляция) тизимларидан атмосфера ҳавосига чиқарилаётган радиациявий ташламаларни (газ ва аэрозоллар) ҳамда радиациявий ҳолатни кузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқот ядро реакторларидан ҳосил бўладиган радиациявий ташламаларнинг (газ ва аэрозоллар) атмосфера ҳавосига қўшадиган ҳиссасини аниқлаш учун мавжуд табиий фон кўрсаткичларини ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Радиация хавфсизлиги нормалари (РХН 2006) ва радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитар қоидалари (РХТАСҚ 2006)» 0193-06-сон СанҚваМга мувофиқ табиий ўлчовларни ўтказиб, уларнинг натижалари асосида санитария-ҳимоя зонаси ўлчамларини аниқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташкилотлар ҳудудида фавқулодда вазиятларда эвакуацияни амалга ошириш, шунингдек зарур ускуналар ҳамда техникаларни ўз вақтида етказиб беришни таъминлаш мақсадида қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот ҳудудига кириш учун камида икки муқобил кириш йўли мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситалари ва йўл қопламалари радиоактив моддалар билан ифлосланган ҳолатларда уларни тозалаш ва хавфсиз ҳолатга келтириш имконини берадиган махсус дезактивация тизимлари (дезактивация майдончаси, сув йиғиш ва оқова сувларни бошқариш элементлари ҳамда зарур техник воситалар) кўзда тутилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташкилотларни жойлаштиришдан олдин «Радиация хавфсизлиги нормалари (РХН 2006) ва радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитар қоидалари (РХТАСҚ 2006)» 0193-06-сон СанҚваМга мувофиқ ҳудудда радиация-гигиеник ўрганиш ўтказилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташкилотлар зич аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида, шамол йўналишлари, яқин атрофда тоза сув манбаси ва атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш имкониятлари мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Санитария-муҳофаза зонасида яшаш учун мўлжалланган турар жойларни ва жамоат биноларини, болалар муассасалари, шунингдек ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг ишлашига алоқадор бўлмаган ҳамда санитария-муҳофаза зонасининг тасдиқланган лойиҳасида назарда тутилмаган даволаш-соғломлаштириш ташкилотларини, умумий овқатланиш объектларини, саноат объектларини, ёрдамчи ва бошқа иншоотларни ҳамда объектларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тадқиқот ядро реакторлари мавжуд ташкилотларнинг сув таъминоти ва оқова сувларни чиқазиб юборишга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ташкилотларни сув билан таъминлашда ШНҚ 2.04.02-19 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ташкилотларнинг ичимлик сувининг сифати ЎзМСт 133:2024 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» ҳамда ЎзМСт 134:2024 «Марказлаштирилган хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш манбалари. Гигиеник, техникавий талаблар ва танлаш қоидалари»га мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ташкилот суюқ чиқиндиларни чиқариб юбориш учун алоҳида оқова сув тармоқларига уланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тадқиқот ядро реакторларидан ажралиб чиқадиган суюқ радиоактив чиқиндилар миқдори суткасига 200 литр (200 л)дан ортиқ бўлган тақдирда, ташкилотда суюқ радиоактив чиқиндиларни зарарсизлантириш ва (ёки) тозалашга мўлжалланган махсус тозалаш мосламалари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Суюқ радиоактив чиқиндилар миқдори суткасига 200 литр (200 л)гача бўлган ҳолларда, уларни махсус (герметик) идишларда вақтинча сақлашга ҳамда суюқ радиоактив чиқиндиларни йиғиш учун мўлжалланган, ташкилот ҳудудидан ташқарида жойлашган махсус йиғиш пунктларига олиб чиқишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Махсус оқова сув тармоқлари қувурлари бошқа оқова сув тармоқларидан алоҳида жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қувурлар радиоактив моддалар мавжуд бўлган оқова сувларнинг сизиб чиқишини ўз вақтида аниқлаш ҳамда дозиметрик кузатувни амалга ошириш учун конструктив ечимга эга бўлиши, бунда қувурлар икки деворли ҳимояланган турда қабул қилиниши, шунингдек кузатув қудуқлари ёки назорат нуқталари билан жиҳозланиши ҳамда кўздан кечириш ва дозиметрик ўлчовларни бажариш имконини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Тадқиқот ядро реакторлари мавжуд ташкилотларнинг шамоллатиш (вентиляция) тизими, иситилиши ва ёритилишига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тадқиқот ядро реактори бинолари тоза ҳаво оқимининг узлуксиз келишини таъминлайдиган умумий алмашинувга мўлжалланган махсус шамоллатиш (вентиляция) тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тадқиқот ядро реактори биноларининг махсус шамоллатиш (вентиляция) тизими авария ҳолатларида ишлашга мўлжалланган захира шамоллаткичлар ҳамда узлуксиз ишлашни таъминлайдиган доимий (захира) электр таъминоти манбаи билан таъминланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Умумий алмашинувга мўлжалланган шамоллатиш (вентилация) тизими орқали ташқарига чиқариладиган ҳаво оқими таркибида радиоактив моддалар (газлар, аэрозоллар, чанг) бўлишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шамоллатиш (вентиляция) чиқиш нуқтаси яқин атрофдаги энг баланд бино баландлигидан камида 4 м юқорида жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ташкилот шамоллатиш (вентилация) тизими орқали ташқарига чиқариладиган ҳаво атмосферага чиқарилганда, чиқариш қувурининг баландлиги ифлосланган ҳавонинг тарқалиши ва ер сатҳидаги концентрацияларини ҳисоблаш натижаларига мувофиқ белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ташкилот ҳудудида ҳаводаги радиоактив газлар ва аэрозолларни хавфсиз олиб чиқиш (чиқариб юбориш)ни таъминлаш мақсадида шамоллатиш (вентиляция) тизими қувурларини жойлаштириш учун махсус техник бўлимлар (венткамералар, шахталар, герметик каналлар ҳамда хизмат кўрсатиш хоналари) ажратилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Хоналарда сўриб чиқарувчи (технологик) шамоллатиш (вентиляция) тизимларининг вентилятор парраклари, айланувчи қисмлари ва ҳаракатланувчи элементлари ишчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида муҳофаза қопламалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳофаза қопламалари махсус техник тўсиқлар (панжаралар, қопқоқлар) кўринишида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Шамоллатиш (вентиляция) тизимларининг восита таъминоти қурилмалари, жиҳозларни зарарсизлантириш ҳамда ҳаракатлантириш механизмлари алоҳида, махсус ажратилган хоналарда жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу хоналар шамоллатиш (вентиляция) тизими агрегатлари, восита таъминоти тизими элементлари ҳамда зарарсизлантириш ва ҳаракатлантириш механизмларини хавфсиз жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатишни таъминлайдиган тарзда ташкил этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Шамоллатиш (вентиляция) тизими агрегатларининг ҳаракатга келтирувчи механизмлари ҳамда уларнинг электр двигателлари шамоллатиш (вентиляция) тизими агрегатлари ўрнатилган хонадан ташқарида жойлаштирилиши ва уларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган йўлакларда назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Шамоллатиш (вентилация) тизими агрегатлари жойлашган хоналарга ифлосланган ҳавонинг кириб келишининг олдини олиш мақсадида герметик тўсиқлар назарда тутилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Герметик тўсиқларнинг зич ёпилиши ҳамда уларнинг бутун эксплуатация даврида ҳаво ўтказмаслиги таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Совутиш тизимлари ва иссиқлик алмашинувчи қурилмалар, шунингдек назорат-ўлчов асбоблари жойлаштирилган махсус хоналарда ишчи ҳудуд ҳавосидаги зарарли моддалар концентрацияси «Иш ўрни ҳавосидаги зарарли моддаларнинг рухсат этилган концентрацияларининг гигиеник нормативлари»га (0294-11-сон СанҚваН) мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус хоналарда ортиқча босимни камайтирувчи қурилмалар (шамоллатиш (вентиляция) тизими ёки ҳаво алмашинуви тизимларида ҳаво оқимини бошқариш, ортиқча босимни чиқариш ва йўналтириш, шунингдек ифлосланган ҳавонинг «тоза» хоналарга кириб келишини чеклаш учун хизмат қилувчи механик қурилма) ўрнатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ортиқча босимни камайтириш жараёни «тоза» хоналардан ҳаво кириши ҳисобидан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шамоллатиш (вентиляция) тизими ҳаво алмашинуви орқали зарарли моддаларнинг (радиоактив газлар, аэрозоллар ва чанг) ишчи зонада тўпланиб қолишининг олдини олиши ҳамда ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тадқиқот ядро реактори ядровий ёқилғини сақлаш жойларида, шунингдек ушбу реакторнинг устки зонасида, ядровий ёқилғиларни ўрнатиш ва олиб ташлаш жойларида ҳаво оқимининг тезлиги зарарли моддаларнинг тарқалишини чеклаш мақсадида камида 0,5 м/с бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда ҳолатдаги ядровий ёқилғилар (иссиқлик ажратувчи йиғилмалар) сақланадиган жойларда ҳаво оқимининг тезлиги камида 2,0 м/с бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тадқиқот ядро реакторлари лабораторияларида ўрнатилган дудбуронларнинг ишчи тешикларида ҳаво ҳаракатининг тезлиги камида 1,5 м/с бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Тоза ҳаво олиш тизимлари учун ҳаво олиш нуқталари фақат «тоза» хоналарда жойлаштирилиши лозим. Ҳаво олиш нуқталари ҳаво таъминот камерасига киришдан олдинги ҳудудда жойлашган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ҳаво таъминот камералари етказиб бериладиган ҳавони тозалаш ва иситиш учун мўлжалланган техник воситалар (фильтрлар, электр ёки сувли иситгичлар) билан тўлиқ жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ҳаво таъминот тизимларида ҳавони қайта айлантириш (рециркуляция) режимида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Шамоллатиш (вентиляция) тизимлари орқали чиқариладиган ҳаво махсус тозалаш қурилмаларида тозаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ифлосланган ҳавони олиб кетувчи ҳаво каналлари тўлиқ (ҳаво оқими йўқолмаслигини ва ифлосланган ҳаво тарқалмаслигини таъминлайдиган) пайвандланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Тадқиқот ядро реакторидан фойдаланиш давомида тадқиқот ядро реакторини бошқариш хоналарида барқарор микроиқлим (ҳаво ҳарорати, намлик, ҳаво оқими ва ҳаво босими ўлчанадиган ва санитария қоидалари талабларига мувофиқ доимий равишда сақланадиган ҳолат) таъминланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Тадқиқот ядро реакторидаги барча асбоб-ускуна кўрсаткичлари яхши кўринадиган ва ўқилиши учун осон бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ташкилотларнинг иситиш тизими барқарор микроиқлимни таъминлаши, бунда ҳаво ҳарорати 20 — 24 °С, нисбий намлик 40 — 60 %, ҳаво оқими тезлиги 0,5 — 1,0 м/с чегараларида бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Иситиш ускуналари силлиқ, тозалашга қулай бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ташкилотларнинг ёритиш параметрлари ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ҳисоб рақами 309, 2024 йил 25 октябрь) талабларига мувофиқ бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ёритиш мосламалари парчаланиш ва синишдан ҳимоя қилувчи махсус қопқоқлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ташкилотлар учун ёритилганликнинг қуйидаги нормалари қўлланилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўлаклар ва фавқулодда йўллар учун — 150 — 250 лх;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монтаж ҳудудлари учун — 200 — 300 лх;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув пульти жойлашган хона учун — 300 — 500 лх;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлил лабораториялари ўтказиладиган хоналар учун — 500 — 1000 лх.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Тадқиқот ядро реакторлари мавжуд ташкилотларнинг хоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ташкилотларда қуйидаги хоналар бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқот ядро реакторлари хонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқот ядро реакторларини бошқарув хонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лаборатория учун хоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-маиший хоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ташкилотларда тадқиқот ядро реакторлари билан бевосита ишлайдиган ходимлар учун санитария назорат пунктлари ташкил этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Санитария назорат пункти таркибида қуйидаги хоналар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария назорати хонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устки кийимларни кийиш хонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший ва иш кийимларини сақлаш учун алоҳида хоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
душлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ювиниш хоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳожатхоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тана ва иш кийимларини дозиметрик назорат қилиш хонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий ҳимоя воситаларини сақлаш хоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлос ва тоза махсус кийимларни алоҳида сақлаш хоналари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Санитария назорати хонасида жавонлар (шкаф) қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи ходимлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқот ядро реактор қурилмалари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотга хизмат сафари билан келадиган ходимлар учун ажратиладиган жойларнинг камида 25 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ионлаштирувчи нурланиш таъсири мавжуд бўлмаган биноларда меҳнат фаолиятини амалга оширадиган шахслар учун иш кийимларини сақлаш жойлари, ювиниш хоналари ҳамда душлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Душхоналар зарур санитария-гигиена воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Душ кабиналари сони кундузги сменада ишловчи ишчиларнинг энг кўп сони ҳамда вақтинчалик ишчилар сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши, бунда ҳар 5 нафар ишчига камида 1 та душ кабинаси тўғри келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Тадқиқот ядро реакторларини таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган пайтда ифлосланган ҳудудда жойлашган бинолардан чиқишда радиоактив ифлосланишнинг олдини олиш мақсадида алоҳида санитария ўтказиш хоналари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Лаборатория ва санитария-маиший хоналар тоза ҳудудда жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Тадқиқот ядро реакторлари лабораторияси билан технологик жиҳатдан боғлиқ бўлмаган лабораторияларни ушбу бинога жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ифлосланган ҳудудларда жойлашган хоналарнинг ички деворлари дезактивация қилиш учун қулай, ювиш ва дезинфекция қилиш имконини берувчи, намлик ва зарарли моддаларни ютиб олмайдиган, микроорганизмлар тўпланишига йўл қўймайдиган ҳамда механик таъсирларга чидамли материаллардан тайёрланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Поллар механик жиҳатдан мустаҳкам, дезактивация жараёнига қулай ва зарарли моддаларни ютмайдиган материаллардан тайёрланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Девор ва шифтларни қоплаш учун юзаси силлиқ, намлик ва зарарли моддаларни ютиб олмайдиган, дезинфекция воситаларига чидамли ҳамда механик таъсирларда бузилмайдиган материаллардан фойдаланиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Бошқарув пульти хонасида деворлар турғун бўёқ билан бўялиши, шифтлар ювиш ва дезинфекция қилиш учун қулай махсус қоплама билан қопланиши, поллар эса пластик ёки линолеум материаллар билан қопланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Хоналарнинг полларида суюқ радиоактив чиқиндилар оқиб кетишини таъминлаш учун камида 1-2 фоиз қиялик ҳамда дренаж тизими назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ифлосланган ҳудудларда жойлашган хоналардаги муҳандислик коммуникациялари девор, пол ёки шифт конструкциялари ичидан (девор, пол ёки шифт конструкцияларида) ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Қаттиқ радиоактив чиқиндиларни вақтинча сақлаш учун махсус омборхоналар бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Қурилмалар ва ускуналарни зарарсизлантириш учун изоляцияланган, шамоллатиш (вентиляция) тизими, фильтрация ва зарарсизлантириш ускуналари билан жиҳозланган махсус хона назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Радиокимёвий назорат иссиқлик узатувчи муҳит хусусиятларига мос жиҳозланган, изоляцияланган махсус хонада ёки кимёвий лабораторияда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Тадқиқот ядро реакторларидан фойдаланишда қўлланиладиган асбоб-ускуна ва жиҳозлар ҳамда технологик жараёнга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ядровий ёқилғини ҳамда нурланган намуналарни тадқиқот ядро реакторига юклаш ва тушириш билан боғлиқ барча жараёнлар механизациялаштирилган бўлиши ҳамда масофадан туриб бошқариладиган ускуналар ёрдамида бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Юклаш ва тушириш жараёнларини назорат қилиш ҳимояланган масофавий кузатув ва алоқа воситалари билан жиҳозланган бошқарув пультлари орқали амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Радиоактив моддаларни, ускуналарни ва нурланган намуналарни ташиш учун махсус мослаштирилган транспорт воситалари ҳамда герметик ёпиладиган, ҳимояловчи хусусиятларга эга махсус контейнерлардан фойдаланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Радиоактив моддалар билан ифлосланган носоз йирик ускуналарни олиб чиқиш ҳамда янги ускуналарни ўрнатиш учун ташкилотда дезактивация қилиш имконини берадиган, ташқи муҳит ифлосланишининг олдини олувчи махсус транспорт ўтиш йўлаклари ва кириш-чиқиш эшиклари назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Нурланган ёнилғи элементлари ва радиоактив намуналар зарарли газлар ва аэрозоллар ажралиши мумкин бўлган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, назорат ва зарарсизлантириш имконини таъминлайдиган махсус хоналарда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур хоналар шамоллатиш (вентиляция) тизими ҳамда ҳаво тозалаш фильтрлари билан жиҳозланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Реактор каналларида (ёқилғи блоклари, нурланган материаллар ва турли технологик жиҳозлар жойлаштириладиган ёки чиқариб олинадиган махсус шахталар) нурланган материалларни вақтинча сақлашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Нурланган блоклар ва намуналарни сақлаш учун мўлжалланган иншоотларда тўкилган (тушиб кетган) блок ва намуналарни йиғиб олиш ҳамда хавфсиз чиқариб олиш имконияти таъминланиши, бунда иншоотнинг пастки қисмида махсус поддонлар ёки идишлар ўрнатилиши ҳамда улар махсус механизмлар ёрдамида чиқариб олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Авария ҳолатларида нурланган блоклар ва намуналар герметик ҳимояланган махсус идишларда (пеналларда) сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу идишларни фақат ифлосланган ҳавони тозалаш тизими мавжуд бўлган ва ходимлар ҳимоя воситалари билан таъминланган ифлосланган ҳудуддаги махсус хоналарда очишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Хавфли моддалар билан ишлашга жалб этилмаган ва махсус рухсатга эга бўлмаган шахсларнинг ушбу ҳудудга (хоналар) киришига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Технологик жараёнлар олиб бориладиган хоналарда технологик жараёнларда қўлланиладиган кимёвий, радиоактив ва бошқа зарарли компонентларни узатиш тизимлари, шунингдек ускуналар ва хоналарни зарарсизлантириш учун мўлжалланган механизмлар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Тадқиқот ядро реакторининг иссиқлик узатувчи қурилмасининг биринчи контури махсус материаллардан тайёрланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда биринчи контур схемасида турбина ёки мотор билан уланмаган, вал ёки сальник (подшипник)сиз ишлайдиган насос ва вентилларни ўрнатиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Суюқ радиоактив чиқиндиларни тозалаш учун тадқиқот ядро реактори жойлаштирилган хонада ион алмашинув фильтрлари ва бошқа зарарсизлантириш ускуналари (суюқ радиоактив чиқиндиларни хавфсиз даражада камайтириш, тозалаш ёки дезактивлаштиришга хизмат қилувчи турли техник воситалар ва қурилмалар) билан жиҳозланган мосламалар бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Тадқиқот ядро реакторларидан фойдаланишга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Тадқиқот ядро реакторларидан фойдаланишда радиоактив моддалар билан ифлосланиш эҳтимоли мавжуд бўлган ишлаб чиқариш қисмлари ифлосланган ҳудудда жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Иссиқ ишловлар учун мўлжалланган алоҳида ёпиқ хона (бокс) ички юзалари осон тозаланадиган, дезактивацияга яроқли металл қопламалар билан қопланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Тадқиқот ядро реакторидан фойдаланишда қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив газлар ва аэрозолларни тутувчи технологик шамоллатиш (вентиляция) тизимларидан чиқариладиган ҳаво махсус фильтрларда тозаланиши ва шамоллатиш (вентиляция) тизимининг қувури орқали атмосферага чиқарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реактор шамоллатиш марказининг қувури орқали чиқарилган ҳаво атрофдаги ҳавони ифлослантирмаслиги ва «Радиация хавфсизлиги нормалари (РХН 2006) ва радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитар қоидалари (РХТАСҚ 2006)» 0193-06-сон СанҚваМга мувофиқ ернинг устки қатламида радиоактив газлар ва аэрозоллар концентратларининг рухсат этилган максимал даражасидан юқори миқдорни ҳосил қилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиация ҳимоя ионлаштирувчи нурланишнинг барча турларини, шу жумладан ташқи гамма, бета ва нейтрон нурланишини, шунингдек радиоактив аэрозоллар ва газларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойларида барча турдаги ионлаштирувчи нурланишлар томонидан яратилган самарали (эффектив) доза 1 йилда 20 мЗвдан ошмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Тадқиқот ядро реакторининг нормал ишлаши учун дозиметрик ва радиометрик кузатув олиб борилиши ва у қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реактор жойлашган хоналарда ионлаштирувчи нурланиш турларини доимий (стационар) ва кўчма воситалар билан назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоя воситалари самарадорлигини, шу жумладан нейтрон ва гамма каналларини тўсувчи шиберлар ҳимоя ишончлилигини реактор максимал лойиҳавий қувват режимларида назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиация назорат асбоб-ускуналари ва ўлчов қурилмаларининг ҳолати, метрологик яроқлилигини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксплуатация қилувчи, таъмирловчи ҳамда жалб этилган шахсларнинг индивидуал ва умумий нурланиш дозалари ҳисобини юритиш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус кийим-бош, пойабзал ҳамда ходимлар танасининг радиоактив ифлосланиш даражасини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Фавқулодда вазиятлар юзага келиши эҳтимоли мавжуд бўлган ҳолларда уларни бартараф этиш чора-тадбирлари, радиоактив газлар ва аэрозолларнинг ташқи муҳитга чиқарилиши мумкин бўлган максимал кўрсаткичлари ҳамда аҳолининг кутилаётган нурланиш дозаларига доир ҳисоб-китоблар лойиҳа ҳужжатларида асосланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Фавқулодда вазиятлар ва авария оқибатларини бартараф этиш режасида қуйидагилар назарда тутилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг авария ва бахтсиз ҳодиса пайтидаги ҳаракатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг нурланишининг олдини олиш чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият ёки авария оқибатида юзага келган радиоактив моддалар, газлар ёки ифлосланишнинг тарқалиш зонасини чегаралаш ва уни маълум бир жойда ушлаб туриш, бинолар ичида ва реактор зонасида тарқалишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни эвакуация қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вентиляция ҳавоси ва оқова сувлардан радиоактив чиқиндиларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шамоллатиш (вентиляция) тизимидан чиқадиган ҳаводаги ва оқова сувлардаги радиоактивликни камайтириш чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ҳимоя қилиш чоралари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Тадқиқот ядро реакторидан фойдаланишда ишлатилган буюмлар ва материаллар (ядровий ёқилғилар, синов намуналар, қисмлар, асбоб-ускуналар) дарҳол қуруқ ёки сув билан тўлдирилган сиғимларга, шахталарга ёки ҳовузларга жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиоактив ёки заҳарли газ ва аэрозол ажратиши мумкин бўлган буюмлар фильтрлаш ёки абсорбция қилиш имкониятига эга дудбурон тизимлари билан жиҳозланган герметик сиғимларда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюмларни бир ҳовуздан бошқасига ўтказишда уларнинг бинолар ва жиҳозлар юзаларига тушишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Ташкилот ҳудудидан олиб чиқиладиган қисмлар, ускуналар ва жиҳозлар билан ишлаш фақат дастлабки зарарсизлантириш амалга оширилгандан ҳамда активлик даражасини камайтириш учун сақлаш муддати якунлангандан сўнг бажарилиши, сақлаш муддати «Радиация хавфсизлиги нормалари (РХН 2006) ва радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитар қоидалари (РХТАСҚ 2006)» 0193-06-сон СанҚваМга мувофиқ белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Юзаки радиоактив ифлосланишга эга ёки сунъий фаоллашган асбоб-ускуналар фақат махсус ажратилган ҳамда «Радиация хавфсизлиги нормалари (РХН 2006) ва радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитар қоидалари (РХТАСҚ 2006)» 0193-06-сон СанҚваМга мувофиқ жиҳозланган жойларда сақланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Радиоактив моддалар билан ифлосланган ускуналар энг қисқа йўл бўйлаб таъмирлаш ёки утилизация қилиш жойларига кўчирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ускуналарни тоза ҳудуднинг бинолари орқали ташишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Тадқиқот ядро реакторларини таъмирлаш ишлари махсус режа асосида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Режада қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий қоидалар (таъмирлаш ишларининг мақсади, ҳажми, муддатлари ва босқичлари, таъмирланадиган қисмлар ва агрегатлар рўйхати);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиация хавфсизлик чоралари (радиация фонни доимий кузатиш тартиби, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш талаблари, ходимларнинг рухсат этилган индивидуал доза чегаралари, ишларни вақтинча тўхтатиш тартиби);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техника хавфсизлиги чоралари (электр таъминоти, босим остидаги тизимлар, газ ва суюқлик линияларини хавфсиз ўчириш тартиби, махсус асбоб-ускуналардан фойдаланиш талаблари, ёнғин ва портлаш хавфсизлигини таъминлаш чоралари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларнинг кетма-кет олиб борилиши (реакторни тўхтатиш ва совутиш босқичи, ёқилғи агрегатлари ва фаоллашган қисмларни хавфсиз жойлаштириш тартиби, таъмирлаш ёки алмаштириш бўйича амаллар, иш тугагач радиация назорат ва зарарсизлантириш тадбирлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларга тайёргарлик (радиация чиқиндилар тарқалиши эҳтимоли юзага келганда кўриладиган чоралар, эвакуация йўналишлари ва сигналлар, алоқа ва хабар бериш тартиби).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хоналарга кириш жойларида хавф ҳақида огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Таъмирлаш ишлари олиб борилаётган биноларга ходимларнинг киришига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойда фақат мазкур жараён учун зарур ходимлар бўлишига йўл қўйилади. Бошқа ходимлар радиация таъсир зонаси ташқарисида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Таъмирлаш ишлари бошланишидан олдин осон кўчириладиган асбоб-ускуналар ва буюмлар хонадан олиб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Таъмирлашда фойдаланиладиган ускуналар тамғаланган бўлиши ҳамда улар махсус транспорт таралари ёки осон зарарсизлантириладиган материаллардан тайёрланган қутиларда ташилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Электр ёки газ пайвандлаш ишлари вақтида радиоактив газлар ва аэрозолларнинг нафас йўллари орқали киришининг олдини олиш мақсадида маҳаллий ва умумий вентиляция ишлаши, сўриб олиш қурилмалари қўлланилиши ҳамда ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш жойи ҳавосидаги радиоактив моддалар концентрацияси «Радиация хавфсизлиги нормалари (РХН 2006) ва радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитар қоидалари (РХТАСҚ 2006)» 0193-06-сон СанҚваМда белгиланган нормалардан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Кичик қисмлар ва жиҳозларни пайвандлаш маҳаллий сўриб олиш қурилмаси мавжуд махсус жойларда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик ускуналарда пайвандлашда пайвандлаш зонасидан ҳавони бевосита сўриб олиш ва фильтрлаш орқали тозалаш чоралари таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Ишдан чиққан кичик ускуналар ва қисмлар радиоактив ифлосланиш даражасига кўра махсус идишларда ёки мустаҳкам қадоқларда ташилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Таъмирлаш вақтида ифлосланган ускуналар зарарсизлантирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Таъмирлаш жараёнида фойдаланишга мўлжалланмаган ёки техник жиҳатдан яроқсиз ускуналардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Ифлосланган таъмирлаш хоналаридан чиқишда радиоактив ифлосланиш тарқалишининг олдини олиш учун вақтинчалик санитария-шлюзлар ташкил этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария-шлюзлар дезактивацияловчи воситалар, махсус гиламчалар ҳамда пойабзал ва кийим қисмларини зарарсизлантириш мосламалари билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Тадқиқот ядро реакторлари мавжуд ташкилотларни тозалашга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Тадқиқот ядро реакторлари мавжуд ташкилотларда жорий ва умумий тозалаш ишлари олиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Жорий тозалашнинг даврийлиги қуйидагича бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойлари, йўлаклар ҳамда бошқарув пультлари жойлашган хоналарда — ҳар куни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив ифлосланиш хавфи мавжуд бўлган технологик жараёнлардан кейин — ҳар бир тадқиқот (иш) якунида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Жорий тозалашда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
поллар ва ишчи юзалар нам усулда тозаланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналар юзаси чангдан тозаланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эҳтимолий ифлосланиш жойлари зарарсизлантирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив чиқиндиларнинг махсус идишларга жойлаштирилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Умумий тозалашнинг даврийлиги қуйидагича бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоза ҳудудларда ҳафтасига камида 1 марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилинадиган тоза хоналарда 2 ҳафтада 1 марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори хавфли ҳудудда радиация назорати жадвали бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Умумий тозалашда қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи юзаларни тўлиқ дезактивация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деворлар, шифтлар, шамоллатиш (вентиляция) тизими панжараларини ювиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тозалашдан сўнг дозиметрик фонни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шамоллатиш (вентиляция) тизимларидаги фильтрларни алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятдан сўнг дарҳол зарарсизлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишлар «Радиоактив чиқиндилар билан муомала қилиш тартиби» 0251-08-сон СанҚваМга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Транспорт воситалари ва контейнерларни зарарсизлантириш учун махсус ювиш жойи ажратилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ювиш жойи ифлос ҳудудда жойлашган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Энг кўп ифлосланиш эҳтимоли мавжуд бўлган хоналар (марказий зал, ўтиш йўлаклари, санитария назорати хоналари) ҳар куни иш якунлангандан сўнг тозаланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Тадқиқот ядро реакторлари ходимларининг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Тадқиқот ядро реакторлари билан ишлайдиган ходимлар махсус кийим-бош ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус кийимлар қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ионлаштирувчи нурланишни ютадиган материаллардан тайёрланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дезактивация қилиш имкониятига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлосланиш хавфи юқори бўлган ҳудудларда герметик ҳимоя хусусиятини таъминлаши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Махсус кийимлар тўпламида комбинезон, бош кийими, пайпоқ, этик, қўлқоп, сочиқ, респираторлар, кўзойнаклар ва пневматик шлемлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Тоза ҳудудда ишловчи ходимлар халат, бошкийим ва шиппак билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин ходимлар бажариладиган ишларнинг кетма-кетлиги кўрсатиб берилган ҳолда радиациявий хавфсизлик қоидалари билан таништирилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар таъмирлаш жараёнида бажариладиган ишларни олдиндан ўзлаштириш мақсадида фаол бўлмаган ускуналарда ёки уларнинг макетларида бўлажак иш жараёнини олдиндан ўрганиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Таъмирлаш ва авария оқибатларини бартараф этиш вақтида ходимлар қўшимча шахсий ҳимоя воситалари (газниқоб ва индивидуал дозиметр) билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Ифлосланган махсус кийимлар ва шахсий ҳимоя воситалари бета ва гамма-нурланишига, альфа фаол моддалар билан ифлосланишга қарши дозиметрик текширувдан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Махсус кийимларни алмаштириш иш ҳафтасида камида бир марта амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ифлосланиш «Радиация хавфсизлиги нормалари (РХН 2006) ва радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитар қоидалари (РХТАСҚ 2006)» 0193-06-сон СанҚваМда белгиланган нормалардан юқори бўлса, кийимларни дарҳол алмаштириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Ифлосланган кийимларни саралаш маҳаллий дудбурон билан жиҳозланган санитар назорати пунктининг махсус хонасида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Ҳудудда ва биноларда овқатланиш ва косметика воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Тадқиқот ядро реакторларини ўрнатувчи ходимлар Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) мувофиқ тиббий кўрикдан ўтишлари керак.