Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли БҲС) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар»га ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3144-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳамда 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 30 январдаги 11-сон буйруғи (рўйхат рақами 3144, 2019 йил 20 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 10/19/3144/2808-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли БҲС) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар»га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 2 март,
334-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 2 мартдаги 334-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли ҲС) Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар»га киритилаётган ўзгартиришлар
1. 36-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 68-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «қабул қилиш далолатномаси» деган сўзлар «фойдаланиш учун рухсатнома» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3144-2/0239-сон)