28.02.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3783
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг буйруғи, 28.02.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3783
Кучга кириш санаси
02.03.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3783]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Б. ЮЛДАШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 6 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 17 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 2026 йил 6 февралдаги 8-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот йили — олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги натижаларини шакллантиришда инобатга олинадиган календар йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
индикатор – олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги объекти ҳисобланган таълим ташкилоти фаолиятининг муайян мезон бўйича сифат ва миқдор кўрсаткичини ифодаловчи ҳамда рақамли қийматга эга бўлган ўлчов бирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти — муайян индикатор бўйича баллни ҳисоблаб чиқаришда фойдаланиладиган кўрсаткичларнинг ўзаро бир-бирига нисбатан аҳамиятини белгиловчи рақамли кўрсаткич;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус платформа — олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш учун мўлжалланган, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва натижаларни автоматик ҳисоблаш имконини берувчи Агентликнинг дастурий таъминоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий рейтинг объекти ҳисобланган таълим ташкилоти (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади) — ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар ташкил этилганлигига уч йил тўлган ҳамда битирувчиларга эга бўлган олий таълим ташкилотлари, бундан олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги (бундан буён матнда миллий рейтинг деб юритилади) — таълим ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини мазкур Низомнинг 3-иловасида белгиланган индикаторлар асосида баҳолаш натижасида уларнинг рейтинг тизимида эгаллаган ўрнини аниқлаш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотининг тоифаси — таълим ташкилотини унинг таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) ва талабалар контингенти хусусиятидан келиб чиқиб гуруҳлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуммиллий сўровнома — таълим сифати ва шароитларини баҳолаш мақсадида талабалар, профессор-ўқитувчилар ва иш берувчилар ўртасида Агентлик томонидан ўтказиладиган социологик тадқиқот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
верификация — махсус платформада шаклланган маълумотларнинг асосланганлиги ва ишончлилигини турли манбалар ҳамда ҳужжатлар ёрдамида тасдиқлаш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро обрўни баҳолашга қаратилган сўровнома — таълим ташкилотининг халқаро миқёсдаги нуфузини аниқлаш мақсадида хорижий ҳамкорлар ва экспертлар тармоғи ўртасида ўтказиладиган социологик тадқиқот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар миллий рейтингни юритишнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотлари ўртасида натижага йўналтирилган соғлом рақобат муҳитини шакллантириш орқали таълим ва илмий фаолият сифатини узлуксиз ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотларининг халқаро даражадаги нуфузини юксалтириш, халқаро миқёсдаги рейтингларга киришини жадаллаштириш ҳамда талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг академик мобиллигини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнига иш берувчиларни фаол жалб этиш ҳамда битирувчиларнинг билим ва кўникмаларини реал иқтисодиёт эҳтиёжларига мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини холис ва шаффоф баҳолаш орқали кенг жамоатчиликка ишончли ахборот тақдим этиш ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш учун асос яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот, инновация ва тижоратлаштириш кўрсаткичларини тизимли баҳолаш орқали олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро миқёсда тан олинган THE (The Times Higher Education World University Rankings), QS (Quacquarelli Synonds World University Rankings) ва ARWU (Academic Ranking of World Universities) ташкилотларининг халқаро олий таълим ташкилотлари рейтингида (соҳалар бўйича рейтинглар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси номидан ўринларни эгаллаган таълим ташкилотлари бўйича миллий рейтинг алоҳида юритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, таълим ташкилотига халқаро миқёсда тан олинган халқаро рейтинг ташкилотлари рўйхатида келтирилган кетма-кетлик бўйича ўринлар белгиланади. Халқаро миқёсда тан олинган халқаро рейтинг ташкилотларида таълим ташкилотларининг эгаллаган ўрни тенг бўлиб қолган тақдирда уларнинг халқаро рейтингдаги умумий балига асосан ўринлар белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим ташкилоти халқаро миқёсда тан олинган халқаро рейтинг ташкилотларининг бир нечта рўйхатига кирган тақдирда энг юқори ўрин инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Миллий рейтингни юритиш ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш схемасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Миллий рейтинг маълумотларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Миллий рейтинг маълумотлари ҳисобот йилининг охирги иш куни ҳолати бўйича ушбу йилнинг якуний натижаларига асосан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳисобот йилидаги «битирувчиларнинг бандлик ҳолати» индикатори бўйича кўрсаткичларнинг, истисно тариқасида, ўқув йили якунланганидан кейинги ўн икки ой якуни бўйича ҳолати ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Миллий рейтинг маълумотлари махсус платформада қуйидаги манбалардан шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотлари томонидан махсус платформага киритиладиган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро маълумотлар базаларидан олинадиган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик томонидан ўтказиладиган умуммиллий сўровнома ҳамда халқаро обрўни баҳолашга қаратилган сўровнома натижалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик миллий рейтингни шакллантириш давомида ўзига маълум бўлиб қолган тижорат сири ва бошқа конфиденциал маълумотларни ошкор этмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар махсус платформага уларнинг тегишли ахборот тизимларини интеграция қилган ҳолда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус платформага ахборот тизимларини интеграция қилиш имкони бўлмаган ҳолларда маълумотлар вазирлик ва идоралардан сўров асосида олиниб, Агентлик томонидан махсус платформага киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус платформада вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар акс эттирилганда ушбу маълумотларнинг манбаси ва уларни тақдим этган вазирлик ёки идора номи таълим ташкилотига кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Таълим ташкилоти ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар махсус платформага ҳисобот йили бўйича қуйидаги маълумотларни ихтиёрий равишда киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий штатда ёки ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчиларнинг Scopus маълумотлар базасидаги ID рақамлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва хорижий ташкилотлар, шунингдек маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан тузилган ва индикаторлар билан боғлиқ бўлган шартномалар ҳамда ушбу шартномалар бўйича келиб тушган маблағларнинг банк квитанциялари (электрон банк кўчирмалари). Бунда ғазна ижроси билан қамраб олинган таълим ташкилотлари учун шартномалар бўйича келиб тушган маблағларнинг банк квитанцияларини (электрон банк кўчирмалари) махсус платформага киритиш талаб этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий алмашинув дастурларида иштирок этган асосий штатда ёки ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар ва талабалар бўйича транскриптлар, таълим ташкилотининг буйруқлари ва келишувлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ҳамкор ҳисобланган олий таълим ва илмий ташкилотларнинг ходимлари ва ушбу ходимлар билан боғланиш усуллари тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Таълим ташкилоти томонидан махсус платформага киритилган маълумотларнинг асосланганлиги ва ишончлилиги учун таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар киритилмаган маълумотлар миллий рейтингни шакллантиришда инобатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агентлик таълим ташкилоти томонидан махсус платформага киритилган маълумотларни танлов асосида верификациядан ўтказади, бундан мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Умуммиллий сўровнома талабаларга яратилган шарт-шароитлар, талабаларнинг таълим сифатидан қониқиш даражаси, профессор-ўқитувчилар учун яратилган шароитлар, иш берувчилар ўртасида битирувчиларнинг нуфузи ҳамда таълим ва бошқарув фаолиятини рақамлаштириш йўналишларида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Умуммиллий сўровнома ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июнига қадар ҳисобот йили бўйича ташкил этилади ҳамда ушбу сўровномада қуйидагилар иштирок этиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим шаклидан қатъий назар таълим ташкилотининг бакалавриат ва магистратура босқичларида таҳсил олаётган талабалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот йилида ўқишни якунлаган таълим ташкилотининг битирувчиларини ишга қабул қилган иш берувчилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Умуммиллий сўровнома бўйича таълим ташкилотининг натижалари ушбу ташкилотнинг бакалавриат ва магистратура босқичларида таҳсил олаётган талабалар биргаликдаги жами сонининг ҳамда асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар биргаликдаги жами сонининг камида 20 фоизи умуммиллий сўровномада иштирок этган тақдирда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоиздан паст иштирок кузатилган тақдирда таълим ташкилотига умуммиллий сўровнома асосида аниқланадиган тегишли индикаторлар бўйича балл берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Халқаро обрўни баҳолашга қаратилган сўровнома ҳисобот йилидан кейинги йилнинг февраль-май ойлари оралиғида қуйидагилар ўртасида овоз бериш орқали ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг экспертлар тармоғига киритилган хорижий мутахассислар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик томонидан THE, QS ва ARWU ташкилотлари орқали боғланилган хорижий мутахассислар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотининг хорижий ҳамкори ҳисобланган олий таълим ва илмий ташкилотларнинг ходимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агентлик таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган хорижий ҳамкор ҳисобланган олий таълим ва илмий ташкилотларнинг ходимлари ва ушбу ходимлар билан боғланиш усуллари тўғрисидаги маълумотларни мавжуд имкониятлар асосида верификация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда верификациядан ўтган таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган хорижий ҳамкор ҳисобланган олий таълим ва илмий ташкилотларнинг ходимлари рўйхати шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Агентлик экспертлар тармоғига киритилган хорижий мутахассислар ва таълим ташкилотининг хорижий ҳамкори ҳисобланган хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларнинг ходимларига Агентлик томонидан электрон почта орқали махсус платформада овоз бериш имкониятини берувчи ҳавола юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда овоз бериш имконияти ўн иш куни давомида фаол ҳолатда сақлаб турилади. Ушбу муддат якунига етганидан сўнг овоз бериш имконияти чекланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. THE, QS ва ARWU ташкилотлари орқали боғланилган хорижий мутахассисларнинг овоз бериши ушбу ташкилотлар ва Агентлик ўртасида тузилган келишувларда кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Миллий рейтингни юритишда таълим ташкилотларини тоифаларга ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Таълим ташкилотлари амалий фанлар, тиббиёт фанлари, ижтимоий-гуманитар фанлар ва ижод (спорт) олий таълим ташкилотлари тоифаларига ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Таълим ташкилотларининг тоифалари ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ таълим соҳалари (таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари) бўйича таснифланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Миллий рейтинг таълим ташкилотларининг таълим соҳалари (таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари) ва талабалар контингенти бўйича уларни тоифаларга ажратган ҳолда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Таълим ташкилотининг талабалари сони ҳисобот йилининг охирги иш куни ҳолатига кўра инобатга олинади ҳамда айни бир тоифага тегишли таълим соҳалари бўйича ҳисобланганда энг кўп талабага эга бўлган тоифа таълим ташкилотининг тоифаси деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Таълим ташкилотида бир нечта тоифа бўйича талабалар сони тенг келиб қолган тақдирда таълим ташкилотига ушбу тоифалардан бирини танлаш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Таълим ташкилотларининг қайси тоифага мансублиги Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар мазкур Низомнинг 21-бандига асосан аниқланади ҳамда Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Миллий рейтинг натижаларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Миллий рейтинг натижалари ушбу Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги индикаторлари ҳамда улар бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш тартибига мувофиқ кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициентини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Миллий рейтинг индикаторлари бўйича балларни ҳисоблаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган кўрсаткичларни шакллантириш формулалари асосида барча индикаторлар кесимида таълим ташкилотларининг кўрсаткичлари шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) бошқа таълим ташкилотларига нисбатан энг юқори кўрсаткичга эга бўлган таълим ташкилотига индикатор бўйича ушбу Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган энг юқори балл берилади («илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчиларнинг ўртача ёши» индикаторида энг кичик кўрсаткичга энг юқори балл берилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) бошқа таълим ташкилотларининг баллари ушбу индикатор бўйича энг юқори балл тўплаган таълим ташкилотининг кўрсаткичига нисбатан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
It — индикатор бўйича баҳоланаётган таълим ташкилотига берилган балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Bm — индикатор бўйича ушбу Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган энг юқори балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Km — индикатор бўйича энг юқори кўрсаткичга эга таълим ташкилотининг кўрсаткичи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Bt — индикатор бўйича баҳоланаётган таълим ташкилотининг кўрсаткичи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ҳар бир индикатор бўйича ҳисобланган балларнинг йиғиндиси асосида таълим ташкилотининг миллий рейтингдаги ўрни аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) индикаторлар бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси тенг бўлган таълим ташкилотларининг миллий рейтингдаги ўринлари «битирувчиларнинг бандлик ҳолати» индикатори бўйича тўпланган баллдан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Мазкур индикатор бўйича ҳам баллар тенг бўлган тақдирда уларнинг ҳар бирига миллий рейтингда бир хил ўрин берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агентлик томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 сентябрига қадар миллий рейтинг натижаларини шакллантириш учун йиғилган маълумотлар таҳлил қилинади ҳамда мазкур маълумотларнинг ҳақиқий эканлигига шубҳа туғилган ҳолларда ушбу маълумотлар қайта верификациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Агентлик миллий рейтинг балларини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 октябрига қадар шакллантиради ҳамда мазкур Низомнинг 5-бобига мувофиқ шикоятларни тақдим этиш имкониятини бериш мақсадида таълим ташкилотларига махсус платформа орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Миллий рейтинг натижалари ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 ноябрига қадар Агентликнинг расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Миллий рейтингни юритиш жараёнида таълим ташкилоти ёлғон маълумотларни тақдим этган ёки индикаторларни сунъий равишда оширган тақдирда ушбу таълим ташкилоти учун тегишли ҳисобот йили бўйича шакллантирилган миллий рейтинг натижалари бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Миллий рейтинг натижалари юзасидан шикоят қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Таълим ташкилоти миллий рейтинг натижалари махсус платформа орқали келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида миллий рейтинг натижалари юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят Агентликка махсус платформа орқали электрон шаклда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Шикоятда акс эттирилган масалалар билан боғлиқ бўлган индикаторлар таълим ташкилоти томонидан аниқ кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Таълим ташкилоти шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бунда, Агентлик таълим ташкилотини шикоят кўриб чиқилишидан уч кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида махсус платформа орқали огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Агентлик шикоятни ўн беш кун ичида кўриб чиқади ҳамда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эътироз асоссиз деб топилганда миллий рейтинг натижаларини ўзгаришсиз қолдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эътироз асосли деб топилганда миллий рейтинг натижаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Агентликнинг шикоят кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори ушбу қарор қабул қилинган куни махсус платформа орқали таълим ташкилотига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқич

Масъуллар

Амалга ошириладиган ишлар

Бажариш муддатлари


 

1-босқич

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

1. Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотларни олиш.

2. Халқаро маълумотлар базаларидан маълумотларни олиш.

3. Таълим ташкилотларининг тоифаларини аниқлаш.

1 февралга қадар


 

2-босқич

Таълим ташкилоти

Таълим ташкилоти томонидан тақдим этилиши лозим бўлган маълумотларни махсус платформага киритиш.

1 февралга қадар


 

3-босқич

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

1. Талабалар, профессор-ўқитувчилар ва иш берувчилар ўртасида умуммиллий сўровномани ўтказиш.

2. Халқаро обрўни баҳолашга қаратилган сўровномани ўтказиш.

1 июнга қадар

февраль — май ойларида


 

4-босқич

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

1. Миллий рейтинг натижаларини шакллантириш учун йиғилган маълумотларни таҳлил қилиш ва верификациядан ўтказиш.

2. Миллий рейтинг балларини шакллантириш ҳамда таълим ташкилотларига юбориш.

1 сентябрга қадар

1 октябрга қадар


 

5-босқич

Таълим ташкилоти

Миллий рейтинг натижалари юзасидан шикоятлар мавжуд бўлган тақдирда Агентликка тақдим этиш.

ўн кун


 

6-босқич

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

1. Таълим ташкилотларининг шикоятларини кўриб чиқиш.

3. Миллий рейтинг натижаларини эълон қилиш.

ўн беш кун

1 ноябрга қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур схеманинг 1 — 3-босқичлари 2026 йил учун, истисно тариқасида, 1 августга қадар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотларини таълим соҳалари (таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари) бўйича тоифаларга ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАСНИФИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Таълим ташкилотининг тоифалари

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари мансуб бўлган таълим соҳалари

1.

Амалий фанлар олий таълим ташкилоти

1. Биологик ва турдош фанлар

2. Атроф-муҳит

3. Физика ва табиий фанлар

4. Математика ва статистика

5. Ахборот-коммуникация технологиялари

6. Муҳандислик иши

7. Ишлаб чиқариш ва ишлов бериш соҳалари

8. Қишлоқ хўжалиги

9. Ўрмон хўжалиги

10. Балиқ хўжалиги

11. Ветеринария

12. Транспорт хизматлари

13. Архитектура ва қурилиш

2.

Тиббиёт фанлари олий таълим ташкилоти

Соғлиқни сақлаш

3.

Ижтимоий-гуманитар фанлар олий таълим ташкилоти

1. Таълим

2. Гуманитар фанлар (тиллардан ташқари)

3. Ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар

4. Журналистика ва ахборот

5. Бизнес ва бошқарув

6. Ҳуқуқ

7. Ижтимоий таъминот

8. Хизмат кўрсатиш соҳаси*

9. Гигиена ва ишлаб чиқаришда меҳнат муҳофазаси

10. Тиллар

4.

Ижод (спорт) олий таълим ташкилоти

1. Санъат

2. Хизмат кўрсатиш соҳаси**

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* туризм ва меҳмондўстлик, логистика, косметология таълим йўналишлари ҳамда туризм ва меҳмондўстлик, логистика, транспорт логистикаси, косметология мутахассисликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** спорт фаолияти, адаптив жисмоний тарбия ва спорт таълим йўналишлари ҳамда спорт фаолияти, оммавий спортни ривожлантириш ва спортни тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт менежменти, спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш, адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисликлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги индикаторлари ҳамда улар бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Мезонлар ва индикаторлар

Амалий фанлар

Тиббиёт фанлари

Ижтимоий-гуманитар фанлар

Ижод (спорт)

Кўрсаткичларни шакллантириш формуласи

I. Академик фаолият

30

30

30

30

1.

Илмий даража (унвон)га эга профессор-ўқитувчилар улуши

9

9

9

9

K1.1 =

2T1+T2+T3

TP

Бунда:

K1.1 — баҳолаш ўтказилаётган таълим ташкилотининг кўрсаткичи;

T1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи академиклар сони;

T2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи DSc (фан доктори) илмий даражаси ёки профессор унвонига эга профессор-ўқитувчилар сони;

T3 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи PhD (фан номзоди) илмий даражаси ёки доцент унвонига эга профессор-ўқитувчилар сони;

TP — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони.

2.

Илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчиларнинг ўртача ёши

2

2

2

2

K1.2 =  

TY

TI

Бунда:

TY — илмий даражага (PhD ёки DSc) эга бўлган асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчиларнинг ёшлари йиғиндиси;

TI — илмий даражага (PhD ёки DSc) эга бўлган асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчиларнинг умумий сони.*

3.

Хорижий олий таълим ташкилотларида олинган илмий даража ва магистратура дипломига эга профессор-ўқитувчилар улуши

3

3

3

3

K1.3 =

10T1+6T2+4T3+2T4+T5

TP

Бунда:

T1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда «TOP-100» хорижий олий таълим ташкилотидан олинган илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар сони;

T2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда «TOP-300» хорижий олий таълим ташкилотидан олинган илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар сони;

T3 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда «TOP-500» хорижий олий таълим ташкилотидан олинган илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар сони;

T4 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда «TOP-1000» хорижий олий таълим ташкилотидан олинган илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар сони;

T5 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда «TOP-300» хорижий олий таълим ташкилотидан олинган магистратура дипломига эга профессор-ўқитувчилар сони;

TP — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони.

4.

Таълим ва илмий жараёнларга жалб қилинган хорижий профессор-ўқитувчилар улуши

1

1

1

1

K1.4 =

3T1+2T2+T3

TP

Бунда:

T1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда Жаҳон банкининг Юқори даромадли иқтисодиётга эга ривожланган мамлакатлар рўйхатига кирган чет эллик профессор-ўқитувчилар сони;

T2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда «TOP-500» хорижий олий таълим ташкилотидан олинган илмий даражага эга хорижий профессор-ўқитувчилар сони;

T3 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда бошқа хорижий олий таълим ташкилотидан олинган илмий даражага эга хорижий профессор-ўқитувчилар сони;

TP — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони.

5.

Профессор-ўқитувчилар сонининг талабалар сонига нисбати

6

6

6

6

K1.5 =

TP

TT

Бунда:

TP — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони;

TT — бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони.

6.

Талабаларга яратилган шарт-шароитлар

3

3

3

3

Мазкур индикаторлар умуммиллий сўровнома натижалари асосида шакллантирилади.

7.

Талабаларнинг таълим сифатидан қониқиш даражаси

3

3

3

3

8.

Профессор-ўқитувчилар учун яратилган шароитлар

3

3

3

3

II. Илмий фаолият

25

25

20

10

9.

Ссопус маълумотлар базасининг индексланувчи журналларида нашр этилган мақолалар

5

5

3

2

K2.1 =

12T1+10T2+8T3+6T4+4T5+T6

TP

Бунда:

T1 — иқтибослик сони бўйича энг нуфузли (Топ 1% мост ситед паперс) журналларда қайд этилган мақолалар сони;

T2 — иқтибослик сони бўйича энг нуфузли (Топ 10% мост ситед паперс) журналларда қайд этилган мақолалар сони;

T3Q1 квартилида қайд этилган журналларда чоп этилган мақолалар сони;

T4Q2 квартилида қайд этилган журналларда чоп этилган мақолалар сони;

T5 Q3 квартилида қайд этилган журналларда чоп этилган мақолалар сони;

T6Q4 квартилида қайд этилган журналларда чоп этилган мақолалар сони;

TP — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони.

10.

Халқаро маълумотлар базаларида иқтибослик кўрсаткичи

4

4

4

1

K2.2 =

TS

TP

Бунда:

TSScopus маълумотлар базасида олий таълим ташкилотининг аффилиация манзили бўйича аниқланган иқтибослар сони;

TP — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони.

11.

Профессор-ўқитувчиларнинг «Хирш» индекси

(ҳ-индех)

3

3

2

1

K2.3 =

Tx

TP

Бунда:

TxScopus маълумотлар базасида қайд этилган ҳамда асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчиларнинг индивидуал «Хирш» индекслари (h-index) йиғиндиси;

TP — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони.

12.

Ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари ва селекция ютуқлари учун патентлар улуши

2

2

1

-

K2.4 =

3T1+T2

TP

Бунда:

T1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар томонидан ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари ва селекция ютуқлари учун олинган патентлар сони;

T2 — лицензия шартномасига эга интеллектуал мулк объектлари сони;

TP — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони.

13.

Ссопус маълумотлар базасида қайд этилган патентлар

2

2

2

-

K2.5 =

Tm

TP

Бунда:

TmScopus маълумотлар базасида олий таълим ташкилотининг аффилиацияси манзили бўйича кўрсатилган патентлар сони;

TP — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони.

14.

Жалб этилган маблағлар

6

6

5

4

K2.8 =

6T1+3T2+T3

TT

Бунда:

T1 — хорижий ва халқаро ташкилотлардан олинган маблағлар;

T2 — илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги тадқиқотлардан олинган маблағлар;

T3 — хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалари асосида олинган маблағлар;

TT — бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони.

15.

Олий таълимдан кейинги таълим бўйича кадрлар тайёрлаш самарадорлиги

3

3

3

2

K2.9 =

TI

TD

Бунда:

TI — фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини олиш бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган изланувчилар сони;

TD — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда илмий даражага эга бўлмаган профессор-ўқитувчилар сони.

III. Халқаро фаолият

15

15

15

10

16.

Халқаро репутация

5

5

5

3

K3.1 =

3TXAL+2TTA+TXH

Бунда:

TXAL — халқаро миқёсда тан олинган рейтинг (THE, QS ва ARWU) ташкилоти орқали боғланилган хорижий мутахассислар (респондент) томонидан берилган овозлар сони;

TTA — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг экспертлар тармоғига киритилган хорижий мутахассислар (респондент) томонидан берилган овозлар сони;

TXH — олий таълим ташкилотининг хорижий ҳамкори ҳисобланган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотининг ходимлари (респондент) томонидан берилган овозлар сони.

17.

Хорижий давлат фуқароси ҳисобланган талабалар улуши

3

3

3

2

K3.2 =

3T1+2T2+T3

TT

Бунда:

T1 — Жаҳон банкининг Юқори даромадли иқтисодиётга эга ривожланган мамлакатлар рўйхатига кирган давлатларнинг талабалари сони;

T2 — Марказий Осиё давлатларининг талабалари сони;

T3 — бошқа давлатларнинг талабалари сони;

TT — бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони.

18.

Талабаларнинг халқаро академик мобиллиги

3

3

3

2

K3.3 =

4T1+3T2+2T3+T4

TТ

Бунда:

T1 — «TOP-100» хорижий олий таълим ташкилоти билан алмашинув дастурида (outbound, inbound) офлайн иштирок этган талабалар сони;

T2 — «TOP-300» хорижий олий таълим ташкилоти билан алмашинув дастурида (outbound, inbound) офлайн иштирок этган талабалар сони;

T3 — «TOP-500» хорижий олий таълим ташкилоти билан алмашинув дастурида (outbound, inbound) офлайн иштирок этган талабалар сони;

T4 — «TOP-500» рўйхатга кирмайдиган хорижий олий таълим ташкилоти билан алмашинув дастурида (оутбоунд, инбоунд) офлайн иштирок этган талабалар сони;

TT — бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони.

19.

Профессор-ўқитувчиларнинг халқаро академик мобиллиги

2

2

2

2

K3.4 =

2T1+T2

TP

Бунда:

T1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда хорижий олий таълим ташкилоти билан алмашинув дастурида (outbound) иштирок этувчи профессор-ўқитувчилар сони;

T2хорижий олий таълим ташкилоти билан алмашинув дастурида (inbound) иштирок этувчи хорижий олий таълим ташкилотнинг профессор-ўқитувчилари сони;

TP — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони.

20.

Хорижий олий таълим ташкилотлари билан ташкил этилган қўшма таълим дастурлари самарадорлиги

2

2

2

1

K3.5 =

5T1+4T2+3T3+2T4+T5

TT

Бунда:

T1 — «TOP-100» хорижий олий таълим ташкилоти билан ташкил этилган қўшма таълим дастурларида таҳсил олаётган талабалар сони;

T2 — «TOP-300» хорижий олий таълим ташкилоти билан ташкил этилган қўшма таълим дастурларида таҳсил олаётган талабалар сони;

T3 — «TOP-500» хорижий олий таълим ташкилоти билан ташкил этилган қўшма таълим дастурларида таҳсил олаётган талабалар сони;

T4 — «TOP-1000» хорижий олий таълим ташкилоти билан ташкил этилган қўшма таълим дастурларида таҳсил олаётган талабалар сони;

T5 — «TOP-1000» рўйхатга кирмайдиган хорижий олий таълим ташкилоти билан ташкил этилган қўшма таълим дастурларида таҳсил олаётган талабалар сони;

TT — бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони.

IV. Битирувчилар сифати ва рақамлаштириш

30

30

35

50

21.

Иш берувчилар ўртасида битирувчиларнинг нуфузи

5

5

5

5

Мазкур индикаторлар умуммиллий сўровнома натижалари асосида шакллантирилади.

22.

Битирувчиларнинг бандлик ҳолати

10

10

15

30

K4.2 =

2T1+T2

TB

Бунда:

T1 — якка тартибдаги тадбиркор ёки таъсисчи сифатида фаолият кўрсатаётган, давлат органи ёки хўжалик юритувчи субъектда ишлаётган битирувчилар сони;

T2 — таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олинган, икки ёшгача бола парвариши билан банд бўлган, 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган, ўзини ўзи банд қилган битирувчилар сони;

ТB — битирувчиларнинг умумий сони.

23.

Битирувчиларнинг ишга жойлашиш муддати

5

5

5

5

K4.3 =

3T1+2T2+T3

TB

Бунда:

T1 — битирганидан сўнг 3 ой ичида ишга жойлашган битирувчилар сони;

T2 — битирганидан сўнг 6 ой ичида ишга жойлашган битирувчилар сони;

T3 — битирганидан сўнг 12 ой ичида ишга жойлашган битирувчилар сони;

ТB — битирувчиларнинг умумий сони.

24.

Битирувчиларнинг ўртача даромади

5

5

5

5

K4.4 =

Toʻrt

Tref

Бунда:

Toʻrt — ишга жойлашган битирувчиларнинг ўртача ойлик даромади (иш ҳақи);

Tref — Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи.

25.

Олий таълим ташкилотларида таълим ва бошқарув фаолиятини рақамлаштириш

5

5

5

5

Мазкур индикаторлар умуммиллий сўровнома натижалари асосида шакллантирилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Индикаторлар бўйича кўрсаткичларни ҳисоблашда хорижий олий таълим ташкилоти халқаро миқёсда тан олинган халқаро рейтинг ташкилотларининг (THE, QS ва ARWU) бир нечта рўйхатига кирган тақдирда, энг юқори ўрин ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) * Формула натижасига кўра, энг кичик кўрсаткичга эга олий таълим ташкилотига энг юқори балл берилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., № 10/26/3783/0179)