Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2146-20]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сон «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш механизмини самарали ташкил этиш тўғрисида»ги, 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, 2026 йил 15 январдаги ПҚ-9-сон «Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2025 йил 30 декабрдаги ПҚ-398-сон «Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимини барқарор ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-390-сон «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-277-сон «Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 17 февраль,
332-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 17 февралдаги 332-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 152-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42 52 500 «Ёнилғи ва ЁММ» бюджет ташкилотларининг хўжалик ва техник эҳтиёжлари учун ёнилғи, транспортларни қувватлаш учун электроэнергия ва ЁММларни сотиб олиш харажатларини акс эттиради;».
2. 1-иловада:
1) 3 086 1 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«3 087 0 0 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси;
3 087 1 0 Республика маблағлари;
3 088 0 0 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси;
3 088 1 0 Республика маблағлари;
3 089 0 0 Касбий таълим агентлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси;
3 089 1 0 Республика маблағлари;
3 090 0 0 Ҳудудларни ривожлантириш бўйича жамғармалар;
3 090 2 0 Ҳудудий маблағлар;
3 090 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;
3 091 0 0 Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги «Яшил ташаббуслар»ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
3 091 10 Республика маблағлари;
3 092 00 Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси;
3 092 10 Республика маблағлари;
3 093 0 0 Фанлар академияси жамғармаси;
3 093 10 Республика маблағлари;
3 094 0 0 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Келажак» марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
3 094 1 0 Республика маблағлари»;
2) 5 002 0 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«5 002 1 0 Республика маблағлари».
3. 2-илованинг 3 430 156 қаторидаги «назорат-касса машиналаридан» деган сўзлар «назорат-касса техникаларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 4-иловада:
1) 7 016 805 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 016 806 Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар»;
2) 7 019 991 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 019 998 Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар Ҳисоб палатаси ва (ёки) Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан камайтирилиши натижасида мақбуллаштирилган маблағлар»;
3) 7 029 805 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 029 806 Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар»;
4) 7 039 805 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 039 806 Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар»;
5) 7 042 118 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 042 119 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси»;
6) 7 049 805 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 049 806 Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар»;
7) 7 056 805 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 056 806 Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар»;
8) 7 069 805 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 069 806 Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар»;
9) 7 076 805 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 076 806 Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар»;
10) 7 089 805 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 089 806 Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар»;
11) 7 089 901 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 089 902 Таъмирлаш ишларини ўтказиш харажатлари»;
12) 7 098 805 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 098 806 Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар»;
13) 7 103 700 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«7 103 900 Бошқа нафақалар ва уларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар»;
7 103 910 Туғиш вақтида ёки туғишдан кейинги даврда она вафот этганда, туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақа;
7 103 920 Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа;
7 103 930 Ҳимоя қилинувчи шахсларга бир йўла бериладиган нафақа»;
14) 7 109 401 қатор чиқариб ташлансин;
15) 7 109 805 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 109 806 Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмалар».
5. 5-иловада:
1) 42 52 140 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«42 52 150 Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича товар-моддий захиралар»;
2) 42 99 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«42 99 950 Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш харажатлари».
6. 5а-иловада:
1) 42 52 140 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«42 52 150 Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича товар-моддий захиралар»;
2) 42 99 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«42 99 950 Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш харажатлари».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2146-20/0180-сон)