1-ИЛОВА
1. | А. Саъдуллаев | — | Ёшлар ишлари агентлиги директори, Васийлик кенгаши раиси |
2. | У. Тешабаева | — | Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари |
3. | О. Давлатов | — | Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори |
4. | Э. Асанов | — | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази катта илмий ходими |
5. | Ш. Сагатова | — | адлия вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси |
6. | Б. Каримов | — | Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Адабиёт назарияси ва замонавий адабий жараён кафедраси мудири, филология фанлари доктори |
7. | Ҳ. Жумаев | — | АТ «Алоқабанк» матбуот котиби, муҳаррир |
8. | С. Олимов | — | Республика ёш ижодкорлар кенгаши ННТ «Мутолаа» лойиҳаси менежери |
9. | Ж. Аҳмедов | — | Болалар контентини ривожлантириш маркази директори |
10. | М. Абдуллаева | — | таржимон |
11. | Э. Норпўлатов | — | Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи, Васийлик кенгаши котиби |
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Муддати | Ижро учун масъуллар | Тадбирлар мақсади |
1. | «Бир кунда бир саҳифа» номли умуммиллий онлайн ташаббусни йўлга қўйиш | «Мутолаа» платформаси ва мобил иловаси орқали фойдаланувчилар китоб ўқиш даражасининг кунлик рейтингини юритиш (очиқ маълумот бўлади) | Доимий | Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | Ёшларда ҳар куни китоб ўқиш одатини шакллантириш |
2. | Ҳудудлар бўйича китоб сотуви ва кутубхона ташрифлари асосида Китобхонлик индексини жорий этиш | 1. Ҳар йили ҳудудлар кесимида китоблар сотуви, кутубхона ташрифлари ва танловларда иштирокчилар сони асосида индекс шакллантириш | 2026 йил 1 март | Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги | Китобхонлик даражаси бўйича ҳудудлар ўртасида соғлом рақобатни яратиш |
2. Натижаларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бориш | Доимий | ||||
3. | «Транспорт инфратузилмаси объектлари ва транспорт воситаларида китоб» лойиҳасини амалга ошириш | Йўловчиларга қулайлик яратиш учун транспорт инфратузилмаси объектлари ва транспорт воситаларида (автобус, метро, самолёт, поездлар) Wi-fi ёки мобил интернет орқали «Mutolaa» платформасига уланиш имконияти яратилади | 2026 йил 1 сентябрь | Транспорт вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Uzbekistan Airways» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Oʻzbekiston temir yoʻllari» АЖ, «Toshshahartansxizmat» АЖ | Аҳолининг вақтдан унумли фойдаланиш, саёҳатда ҳам китоб ўқиш имкониятига эга бўлиши |
4. | «Китоб бурчаклари»ни ташкил этиш | Барча давлат идораларида «китоб бурчаклари»ни яратиш. Бунда китоблар соҳага оид илмий ва маънавий адабиётлардан танланади | 2026 йил 1 март | Вазирлик ва идоралар | Давлат хизматчиларида китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш |
5. | «Оилавий китобхонлик» дастурини амалга ошириш | 1. Ҳар бир маҳаллада оилалар ўртасида китоб мутолааси танловларини ташкил этиб бориш | Доимий | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | Оилаларда китобхонлик анъаналарини мустаҳкамлаш |
6. | Китоб ярмаркалари ва фестиваллар ўтказиш | Ҳар йили ҳар бир ҳудудда жаҳон даражасидаги «Китоб FEST» (Франкфурт китоб ярмаркаси намунасидаги) китоб ярмаркалари ва фестивалларини ўтказиш | Доимий | Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази | Китобхонликни тарғиб этувчи оммавий анъанани шакллантириш |
7. | Ижтимоий реклама ва медиа дастурни амалга ошириш | Оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари ва жамоат жойларида қисқа видеороликлар орқали китобхонлик тарғиботини кучайтириш | Доимий | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | Китоб мутолаасини аҳолининг кундалик маданиятига айлаништириш |
8. | «Кутубхона инфратузилмаси — 2030» | Янги замонавий дизайнда кутубхоналар ташкил қилиш ва уларда рақамли кутубхона порталини яратиш | 2026 — 2030 йиллар | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | Ҳар бир туман ва шаҳарда замонавий кутубхона фаолиятини йўлга қўйиш |
9. | Давлат хизматчилари учун «Китоб ўқиш соати»ни йўлга қўйиш | Ҳар ойда ташкилотларда китоб мутолааси ва фикр алмашиш соатини ўтказиш | Доимий | Вазирлик ва идоралар | Маънавий савия ва тафаккурни ошириш |
10. | Қисқа тарғибот шиорларини жорий этиш | Телевизион ва радио эфирлар, газеталар, интернет сайтлар, баннерлар, LED-экранлар орқали «Ҳар куни 20 дақиқа китоб», «Китоб — ақл драйвери»ва «Китоб ўқиган инсон — фикрли инсон» каби қисқа тарғибот шиорларини жорий этиш | 2026 — 2030 йиллар | Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази | Китобхонликни тарғиб этувчи оммавий анъанани шакллантириш |
11. | Болалар адабиётини қўллаб-қувватлаш | Болалар адабиёти йўналишида ўтказилган ижодий танловларда ғолиб бўлган лойиҳаларни молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ғолиб лойиҳа муаллифларига БҲМнинг 100 баравари миқдорида мукофот пулини тўлаб бериш ва уларнинг асарларини 5 000 нусхада чоп этиш харажатларини қоплаб бериш назарда тутилади. | 2026 йил 1 март | Болалар контентини ривожлантириш маркази | Болалар контентини ривожлантириш |