30.12.2025 йилдаги ПҚ-398-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимини барқарор ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимини замон талаблари асосида ислоҳ этиш ҳамда уларнинг қамров даражаси ва сифатини оширишни комплекс тарзда ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) янги мактаблар қуриш, мавжуд таълим муассасаларини реконструкция қилиш, уларни замонавий анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) соғлиқни сақлаш ва спорт тизими муассасаларини зарур бино ва иншоотлар ҳамда инфратузилма билан таъминлаш, мавжуд биноларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларини жадаллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Амалга ошириладиган ишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлашни молиялаштириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарманинг шаклланиш манбалари этиб қуйидагилар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари жамғармаларининг (вақтинча бўш маблағларнинг депозитларга жойлаштирилган қисмини инобатга олган ҳолда) 2026 йил 1 январь ҳолатидаги қолдиқ маблағларининг 50 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2025 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан ўтказиладиган 2 (икки) триллион сўм маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) умумтаълим мактаблари, тиббиёт ва спорт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) таълим, тиббиёт ва спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий жиҳозлар, ўқув ва тиббий анжомлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) бошқа ижтимоий йўналишлардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси 2026 йил 1 мартга қадар вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларида 2025 йил якуни билан шаклланган қолдиқ маблағларнинг 50 фоиз қисмидан Жамғармага ўтказилган маблағлар ҳисобидан умумтаълим мактаблари, тиббиёт ва спорт муассасаларида қўшимча қувват яратиш ишлари учун қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлашга оид тегишли қарор лойиҳасини қабул қилсин. Бунда Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар 2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига қўшимча равишда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) ва Спорт вазирлиги (А. Икрамов) Жамғарма маблағларидан умумтаълим мактаблари, спорт ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва самарали фойдаланишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иловада назарда тутилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари 2026 йил 10 январга қадар ўзларининг бюджетдан ташқари жамғармалари (вақтинча бўш маблағларнинг депозитларга жойлаштирилган қисмини инобатга олган ҳолда) 2026 йил 1 январь ҳолатидаги қолдиқ маблағларининг 50 фоизи Жамғармага ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (М. Абдуллаев) Жамғарма маблағлари тўғри шакллантирилганлиги ҳамда улардан самарали ва тўғри фойдаланилганлигини назорат қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижроси самарали ташкил этилишига ҳамда белгиланган муддатларда амалга оширилишига шахсан масъул этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова, соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров ҳамда спорт вазири А.И. Икрамов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти. Президент Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-398-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПҚ-398-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Давлат органлари ва ташкилотларининг номланиши

1.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги*

3.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

4.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

5.

Сув хўжалиги вазирлиги

6.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

7.

Транспорт вазирлиги

8.

Энергетика вазирлиги

9.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

10.

Рақамли технологиялар вазирлиги

11.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

12.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

13.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

14.

Спорт вазирлиги

15.

Маданият вазирлиги

16.

Адлия вазирлиги

17.

Ташқи ишлар вазирлиги

18.

Солиқ қўмитаси

19.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

20.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

21.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

22.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

23.

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

24.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

25.

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

26.

Кинематография агентлиги

27.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

28.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги

29.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси

30.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асллик даражаси назорати инспекцияси

31.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

32.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси

33.

Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги «Автойўлинвест» агентлиги

34.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

35.

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

36.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

37.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

38.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази

39.

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

40.

Туризм қўмитаси

41.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази

42.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

43.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги

44.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги**

45.

Педагогик маҳорат ва халқаро илмий-амалий маркази*

46.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази

47.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти**

48.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги

49.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси

50.

Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази

51.

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси

52.

Атом энергияси агентлиги**

53.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги

54.

Божхона қўмитаси

55.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Йил бошига қолдиқ маблағларнинг 10 фоизи ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Йил бошига қолдиқ маблағларнинг 20 фоизи ўтказилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 07/25/398/1251-сон)