ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ РОМИТАН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгашининг 2025 йил 2 май кунидаги VII-10-73-2-40-K/25-сонли қарори иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ромитан туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ғ.Ғайбуллоевнинг 2025 йил 28 ноябрь кунидаги 264/1-сонли хати билан киритган таклифини тинглаб, муҳокама қилиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6 , 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ромитан туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ғ. Ғайбуллоевнинг 2025 йил 28 ноябрь кунги 264/1-сонли хати билан киритилган таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгашининг 2025 йил 2025 йил 2 май кунидаги VII-10-73-2-40-K/25-сонли қарорининг иловасига ўзгартириш киритилсин ва иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш вазифаси туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи А. Рахматов ва қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ғ. Ғайбуллоев зиммаларига юклатилсин.
4. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари И. Сатторовга мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш вазифаси юклансин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси О. ЖУМАЕВ
Бухоро вилояти, Ромитан тумани,
2026 йил 13 январь,
VII-19-1-2-40-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.