ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ РОМИТАН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ромитан туманида вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Ромитан тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ғ.Ғайбуллаевнинг Ромитан тумани бўйича 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3.Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари-қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи А.Рахматов, Ромитан тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ғ.Ғайбуллаевларга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва уларнинг гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш,
таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматиларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Туман ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати (И.Сатторов), «Ромитаннома» туман газетаси (М.Атоэва), туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ (Ғ.Ғайбуллаев) билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмунмоҳиятини, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув — текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотларни жамоатчиликка тезкорлик билан етказиш мақсадида туман маҳаллий оммавий ахборот воситаси ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб борилиши тавсия этилсин.
5. Мазкур қарор ижросининг назорати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси (Ғ.Ғайбуллаев) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси БАРНОЕВ УМЕДЖОН ИСОЕВИЧ
Бухоро вилояти, Ромитан тумани,
2025 йил 2 май,
VII-10-73-2-40-K/25-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатни иловаси билан ПДФ шаклида танишиш мумкин.
(илова Бухоро вилояти Халқ депутатлари Ромитан тумани кенгашининг 2026 йил 13 январдаги ВИИ-19-1-2-40-К/26-сонли қарори таҳририда)