29.12.2025 йилдаги III-18-134-14-199-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.01.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИРОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миробод туманида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 2026 йилда солиқ ставкасига қўлланадиган коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 61-боб, 429-моддасига мувофиқ, ер солиғи бўйича юридик шахслардан ҳамда 62-боб, 437-моддаси, ер солиғи бўйича жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан киритилиши белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 февралдаги ПҚ‑78‑сон қарорига асосан туманлар (шаҳарлар) ва зоналарга қараб ўрнатиладиган оширувчи коэффициентни фаолият ёки объект турлари бўйича табақалаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 17 декабрдаги 03/41-4-28285-сонли хати асосида «Миробод туманида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 2026 йилда солиқ ставкасига қўлланадиган коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида»ги туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Салайдинов ва туман солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари С. Иброхимбековнинг ахборот ва таклифларини тинглаб, муҳокама қилиб, солиқ йўналишидаги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси мувофиқ, Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши, қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Миробод туманида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 2026 йилда солиқ ставкасига қўлланадиган коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида»ги туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Салайдинов ҳамда Миробод туман солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари С. Иброхимбековнинг ахборотлари, таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан, Миробод туман ҳокимлиги, Миробод туман солиқ инспекцияси ҳамда Кенгаш депутатлари ва доимий комиссиялари томонидан билдирилган таклифлар асосида тайёрланган Кенгаш қарори лойиҳаси, регулатион.гов.уз сайтида ИД-111079-сонли рақам билан 15 кун муддатга жамоатчилик муҳокамасига қўйилганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Миробод туманида 2026 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган жисмоний шахсларга тегишли турар жойлари жойлашган ерлар учун белгиланган солиқ ставкаларига қўлланилган коэффициентлар миқдори (1-илова)га;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миробод туманида 2026 йилда юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган нотурар-жой бинолари жойлашган ер майдонларига белгиланган солиқ ставкаларига қўлланилган коэффициентлар миқдори (2-илова)га мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Миробод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Салайдинов ва туман солиқ инспекцияси бошлиғи Х. Иномовга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қарор кучга киргандан сўнг беш кунлик муддат ичида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун 2026 йилга белгиланган солиқ ставкаларини жисмоний ва юридик шахсларга етказилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман ҳокимининг матбуот котиби (Д. Рахматова)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор матбуотда расмий эълон қилиниши ҳамда туман ҳокимлигининг wеб-сайти, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор 2026 йилнинг 1 январь санасидан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор ижроси юзасидан, туман солиқ инспекцияси ҳамда жисмоний ёки юридик шахслар ўртасида келиб чиқадиган низолар ўрнатилган тартибда суд орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Миробод туманида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 2025 йилда солиқ ставкасига қўлланадиган коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида»ги III-4-030-14-199-K/24-сонли қарори, 2026 йил 1 январидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш масалалари бўйича доимий комиссияси (А. Маманазаров) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси А. САЙФУТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III-18-134-14-199-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.