29.12.2025 йилдаги VII-15-130-6-86-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЙЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уйчи туманида 2026 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш хамда Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва Норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган қатъий ставкаларига 2026 йил учун қўлланиладиган коэффициентлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429, 437-моддаларига асосан хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сон Фармони, Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни, халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг «2026 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сон Фармонига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланган ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқи берилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари) суммаси 2025 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг 29 декабрь 2025 йилдаги VII-17-165-6-0-K/25-сонли қарорига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи Уйчи туманида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкаси 1 гектар учун мутлақ ўлчамда 62 160 000.0 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар мустасно) Уйчи туманида базавий солиқ ставкаси 1 кв.м. учун мутлақ ўлчамда 463,0 сўм миқдорида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Уйчи туманининг ҳудудларини иқтисодий ривожланганлик даражасига қараб, солиқ юкини келгуси йилда кескин ортиб кетишини олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг 29 декабрь 2025 йилдаги VII-17-165-6-0-K/25-сонли қарорида белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар учун 2-иловага мувофиқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 3-иловага мувофиқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норуда қурилиш материаллари учун (цементдан ташқари) белгиланган солиқ ставкаларига 4-иловага мувофиқ камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлиги, Туман молия бўлими хамда Уйчи туман солиқ инспекцияси билан биргаликда 1-2-иловага мувофиқ, солиқ ставкаларини солиқ тўловчиларга белгиланган муддатларда етказилишини, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Қ. Қўчқоров, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (Б. Холмирзаев), туман солиқ инспекцияси (М. Қодиров) билан биргаликда 2026 йил маҳаллий бюджети учун белгиланган кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор тегишли таҳририятлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (А. Абдуллаев) ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Қ. Қўчқоров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси А. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти, Уйчи тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-15-130-6-86-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.