09.01.2026 йилдаги 4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиздаги айрим географик объектларнинг номларини давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш ҳамда янги ном бериш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссиясининг хулосасига кўра мамлакатимиздаги айрим тоғ тизмалари, тоғ ва чўққилар номларини давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мамлакатимиздаги айрим тоғ тизмалари, тоғ ва чўққилар номлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хариталар, иш юритиш ҳужжатлари ва хизмат ёзишмаларида ушбу қарор билан тасдиқланган номлардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда тоғ тизмалари, тоғ ва чўққилар номларининг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилиши, янги ном берилиши муносабати билан тегишли ҳужжатлар, хариталар ҳамда маълумотлар базаларига ўзгартиришлар киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда тоғ тизмалари, тоғ ва чўққиларда ўрнатилган пешлавҳалар ҳамда ахборот кўрсаткичларидаги ёзувларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 9 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 январдаги 4-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиздаги айрим тоғ тизмалари, тоғ ва чўққилар номлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Географик объектнинг амалдаги номи

Географик объект тури

Географик объект жойлашган ҳудуди

Географик объектнинг жойлашуви ва боғланиши

Давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилган, янги ном берилган географик объект номи

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Жумуртау

тоғ тизмаси

Амударё тумани

Амударё дарёсининг чап қирғоғида, Қоракўл кўлининг ғарбида жойлашган

Жумуртов

2.

Султон Увайс

тоғ тизмаси

Беруний, Қораўзак туманлари

Амударё дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган

Султон Увайс

3.

Ащытау

тоғ

Қораўзак тумани

Султон Увайс тоғ тизмасининг шимолий-ғарбида жойлашган

Аччитов

4.

Каратау

тоғ

Қораўзак тумани

Амударё дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган

Қоратов

Андижон вилояти

5.

Чильустун

тоғ тизмаси

Булоқбоши, Хўжаобод туманлари

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида, Қиртош тоғ тизмасининг ғарбида жойлашган

Қирқустун

6.

Кырташ

тоғ тизмаси

Хўжаобод тумани

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида, Чилустун тоғ тизмасининг шарқида жойлашган

Қиртош

Бухоро вилояти

7.

Гужумды

тоғ тизмаси

Шофиркон тумани

Қулжуқтов тоғ тизмасида, Бошгужумли тоғи ва қудуғи оралиғида жойлашган

Гужумли

8.

Туркмантаг

тоғ тизмаси

Шофиркон, Конимех туманлари

Қулжуқтов тоғ тизмасининг жанубида жойлашган

Туркмантоғ

9.

Тузкуй

тоғ

Пешку тумани

Белтов тоғининг ғарбида жойлашган

Тузкўй

10.

Башгужумды

тоғ

Шофиркон тумани

Гужумли тоғ тизмасида жойлашган

Бошгужумли

Жиззах вилояти

11.

Мальгузар

тоғ тизмаси

Бахмал, Зомин туманлари

Етимтоғ тоғ тизмасининг ғарбида жойлашган

Моргузар

12.

Кошкапа

тоғ тизмаси

Зомин тумани

Оқтош ва Чандирсой сойларининг оралиғида жойлашган

Қўшкапа

13.

Акташ

тоғ

Зомин тумани

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Қизилмозорсой ва Қашқасув сойларининг оралиғида жойлашган

Оқтош

14.

Такали

тоғ

Зомин тумани

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Туркистон тоғ тизмасининг шимолида жойлашган

Такали

15.

Уч ўчоқ

тоғ

Зомин тумани

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Оқтоштоғ тоғининг шимолида жойлашган

Учўчоқ

16.

Шавкартау

тоғ

Зомин тумани

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Туркистон тоғ тизмасининг шимолида жойлашган

Шовқартоғ

17.

Хаятбаши

тоғ

Фориш тумани

Жиззах ва Самарқанд вилоятлари чегарасида, Нурота тоғ тизмасининг шимолий-ғарбида жойлашган.

Ҳаётбоши

18.

Мальгузар

чўққи

Бахмал тумани

Моргузар тоғ тизмасида, Шарраксой булоғи ва Маликаждар зиёратгоҳи оралиғида жойлашган

Моргузар

19.

Ойбодом

чўққи

Бахмал тумани

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Туркистон тоғ тизмасида жойлашган

Ойбодом

Наманган вилояти

20.

Куинди

тоғ тизмаси

Поп, Оҳангарон туманлари

Наманган ва Тошкент вилоятлари чегарасида, Куйинди ва Қамчиқ сойлари оралиғида жойлашган

Куйинди

21.

Караташ

тоғ

Поп тумани

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида жойлашган

Қоратош

Навоий вилояти

22.

Букантау

тоғ тизмаси

Учқудуқ тумани

Қизилқум ва Мингбулоқ ботиқлари оралиғида жойлашган

Бўкантов

23.

Етимтау

тоғ тизмаси

Томди, Конимех туманлари

Томдитов тоғ тизмасининг жанубида жойлашган

Етимтов

24.

Каратау

тоғ тизмаси

Навбаҳор, Нурота туманлари

Оқтов тоғ тизмасининг жанубий-ғарбида жойлашган

Қоратов

25.

Нурата

тоғ тизмаси

Нурота, Фориш ва Қўшработ туманлари

Навоий, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳудудида, Оқтов тоғ тизмасининг шимолий-шарқида жойлашган

Нурота

26.

Актау

тоғ тизмаси

Нурота, Қўшработ, Каттақўтғон туманлари

Навоий ва Самарқанд вилоятлари ҳудудида, Нурота ва Қоратов тоғ тизмасининг оралиғида жойлашган

Оқтов

27.

Тамдытау

тоғ тизмаси

Томди тумани

Ёмонқум қумлигининг жанубида, Етимтов тоғ тизмасининг шимолида жойлашган

Томдитов

28.

Мурынтау

тоғ тизмаси

Томди тумани

Томдитов ва Арислонтов тоғ тизмаларининг оралиғида жойлашган

Мурунтов

29.

Лангар (Тахку)

тоғ

Нурота, Хатирчи туманлари

Оқтов тоғ тизмасида жойлашган.

Лангар

Қашқадарё вилояти

30.

Гиссарский

тоғ тизмаси

Қашқадарё,Сурхондарё вилоятлари

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Зарафшон тоғ тизмасининг жанубида жойлашган

Ҳисор

31.

Акбаш

тоғ тизмаси

Деҳқонобод тумани

Қоратепа тоғ тизмасининг шимолий-ғарбида жойлашган

Оқбош

32.

Каратепа

тоғ тизмаси

Деҳқонобод тумани

Оқбоштов тоғ тизмасининг жанубий-шарқида жойлашган

Қоратепа

33.

Актаг

тоғ тизмаси

Китоб тумани

Зарафшон тоғ тизмасининг шимолий-ғарбида, Катта Чақил тоғ тизмасининг шарқида жойлашган

Оқтоғ

34.

Каратаг

тоғ тизмаси

Китоб тумани

Ҳисор тоғ тизмасида, Зўғатасой ва Қорасув дарёларининг оралиғида жойлашган

Қоратоғ

35.

Куль

тоғ тизмаси

Китоб тумани

Катта Чақил тоғ тизмаси ва Қашқадарё дарёсининг оралиғида жойлашган

Кўлтоғ

36.

Чакиликалан

тоғ тизмаси

Китоб, Ургут туманлари

Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари чегарасида, Зарафшон тоғ тизмасининг шимолий-ғарбида жойлашган

Катта Чақил

37.

Хантахта

тоғ тизмаси

Қамаши тумани

Турнадарё дарёси ва Гулдара сойи оралиғида жойлашган

Хонтахта

38.

Захчахана

тоғ тизмаси

Шаҳрисабз тумани

Ҳисор тоғ тизмасининг шимолий-ғарбида, Тўрткўл ва Тагиталак сойларининг оралиғида жойлашган

Захчахона

39.

Кам

тоғ тизмаси

Шаҳрисабз тумани

Ҳисор тоғ тизмасида, Танхоздарё ва Қизилдарё дарёларининг оралиғида жойлашган

Кам

40.

Тюбегатан

тоғ

Деҳқонобод тумани

Тепачатом тоғ тизмасининг жанубида жойлашган

Тепақўтон

41.

Арратош

тоғ

Қамаши тумани

Арратош ва Қизилмачит сойларининг оралиғида жойлашган

Арратош

42.

Асмантараш

тоғ

Шаҳрисабз тумани

Ҳисор тоғ тизмасида, Танхоздарё дарёси ва Сувтушар сойи оралиғида жойлашган

Осмонтарош

43.

Игаркам

тоғ

Шаҳрисабз тумани

Ҳисор тоғ тизмасида, Тамшуш ва Сувтушар сойлари оралиғида жойлашган

Эгаркам

44.

Караджингал

тоғ

Шаҳрисабз тумани

Ҳисор тоғ тизмасининг ғарбида, Оқсув ва Қорасув дарёларининг оралиғида жойлашган

Қоражангал

45.

Каронкул

тоғ

Шаҳрисабз тумани

Ҳисор тоғ тизмасида, Қаронкўл ва Саритўқай сойларининг оралиғида жойлашган

Қаронкўл

46.

Катта ингичка

тоғ

Шаҳрисабз тумани

Ҳисор тоғ тизмасида, Ингичка ва Саритўқай сойларининг оралиғида жойлашган

Катта Ингичка

47.

Кичик ингичка

тоғ

Шаҳрисабз тумани

Ҳисор тоғ тизмасида, Сартюз ва Такалик сойларининг оралиғида жойлашган

Кичик Ингичка

Самарқанд вилояти

48.

Губдун

тоғ тизмаси

Жомбой, Булунғур туманлари

Самарқанд ва Жиззах вилоятлари чегарасида жойлашган

Ғўбдин

49.

Джультали

тоғ тизмаси

Каттақўрғон тумани

Оқтоғ тоғ тизмасининг жанубида жойлашган

Жултали

50.

Пистали

тоғ тизмаси

Каттақўрғон тумани

Оқтоғ тоғ тизмасининг жанубида жойлашган

Пистали

51.

Бештау

тоғ тизмаси

Нуробод тумани

Мирҳайдар тоғининг шимолий-шарқида жойлашган

Бештов

52.

Зирабулакские ворота

тоғ тизмаси

Нарпай тумани

Мирҳайдар тоғининг шарқида жойлашган

Зирабулоқ

53.

Чўнқаймиш

тоғ тизмаси

Нуробод тумани

Қоратепа тоғ тизмасининг ғарбида жойлашган

Чўнқаймиш

54.

Алями

тоғ тизмаси

Пахтачи, Нуробод туманлари

Мирҳайдар тоғининг жанубий-ғарбида жойлашган

Аламли

55.

Катармая

тоғ тизмаси

Пахтачи тумани

Бешқудуқ тоғининг ғарбида жойлашган

Қатормоя

56.

Мирҳайдар

тоғ тизмаси

Пахтачи, Нуробод туманлари

Бештоғ тоғ тизмасининг жанубий-ғарбида жойлашган

Мирҳайдар

57.

Джилгир

тоғ тизмаси

Қўшработ, Нурота туманлари

Самарқанд ва Навоий вилоятлари чегарасида жойлашган

Жилтиртов

58.

Ғаибот

тоғ тизмаси

Қўшработ тумани

Нурота тоғининг жанубида, Гўрдара ва Қизилолма сойларининг оралиғида жойлашган

Ғойибота

59.

Зерафшан

тоғ тизмаси

Ургут тумани

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари чегарасида жойлашган

Зарафшон

60.

Бешбармак

тоғ

Нуробод тумани

Чўнқаймиш тоғининг шимоли, Жом сойининг шимолида жойлашган

Бешбармоқ

61.

Кумгаза

чўққи

Нуробод тумани

Қоратепа тоғ тизмасида жойлашган

Қумгаза

62.

Уртабел

чўққи

Нуробод тумани

Қоратепа тоғ тизмасида жойлашган

Ўртабел

63.

Чалдуктаран

тоғ

Нуробод тумани

Зарафшон тоғ тизмасида жойлашган

Қирққиз

64.

Яшинурган

тоғ

Нуробод тумани

Зирабулоқ тоғ тизмасида жойлашган

Яшинурган

65.

Бахмалтепа

тоғ

Қўшработ тумани

Нурота тоғ тизмасининг жанубида жойлашган

Бахмалтепа

66.

Аллаеран

тоғ

Ургут тумани

Зарафшон тоғ тизмасида жойлашган

Аллаёрон

67.

Чуқур қўтон

чўққи

Ургут тумани

Терсаксой ва Омонқўтонсой сойлари оралиғида жойлашган

Чуқурқўтон

Сурхондарё вилояти

68.

Байсунтау

тоғ тизмаси

Бойсун тумани

Мачайдарё дарёси ва Хўжаипок сойи оралиғида жойлашган

Бойсунтоғ

69.

Сарыкия

тоғ тизмаси

Бойсун, Деҳқонобод туманлари

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари чегарасида, Мачайдарё дарёсининг шимолий-ғарбида жойлашган

Сариқия

70.

Чульбаир

тоғ тизмаси

Бойсун, Қумқўрғон туманлари

Бойсун тоғ тизмасининг шарқида жойлашган

Чўлбайир

71.

Актаг

тоғ тизмаси

Шеробод тумани

Кўҳитанг тоғ тизмаси шарқида, Қўтирбулоқ тоғ тизмасининг ғарбида жойлашган

Оқтоғ

72.

Бешкыз

тоғ тизмаси

Шеробод тумани

Шеробод ва Қағни дарёлари оралиғида жойлашган

Бешқиз

73.

Кугитанг

тоғ тизмаси

Шеробод тумани

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида, Амударё дарёсининг шимолида жойлашган

Кўҳитанг

74.

Кызилтау

тоғ тизмаси

Шеробод тумани

Кўҳитанг тоғ тизмасининг шарқида жойлашган

Қизилтоғ

75.

Хатак

тоғ тизмаси

Шеробод тумани

Кўҳитанг тоғ тизмасининг шимолида, Лайлагансой сойининг жанубида жойлашган

Хатак

76.

Бабатаг

тоғ тизмаси

Узун тумани

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида жойлашган

Боботоғ

77.

Айрибаба

тоғ

Шеробод тумани

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида, Кўҳитанг тоғ тизмасининг марказида жойлашган

Айрибобо

78.

Вандоп

тоғ

Шеробод тумани

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида, Кўҳитанг тоғ тизмасининг жанубида жойлашган

Вандоб

79.

Коктепа

тоғ

Сариосиё тумани

Ҳисор тоғ тизмасининг жанубида жойлашган

Кўктепа

80.

Куйдитавак

тоғ

Сариосиё тумани

Ҳисор тоғ тизмасининг шимолида, Киштут ва Ховат дарёлари оралиғида жойлашган

Куйдитовоқ

81.

Суйримых

тоғ

Шеробод тумани

Кўҳитанг тоғ тизмасининг жанубий-шарқида жойлашган

Суйримих

82.

Хамкон

тоғ

Шеробод, Бойсун туманлари

Отгаза тоғ тизмасининг жанубий-шарқида жойлашган

Хомкон

83.

Ходжайкон

тоғ

Шеробод тумани

Кўҳитанг тоғ тизмасининг жанубий-шарқида жойлашган

Хўжайикон

84.

Говурган

тоғ

Узун тумани

Боботоғ тоғ тизмасининг шимолий-ғарбида жойлашган

Говурган

85.

Заркаса

тоғ

Узун тумани

Боботоғ тоғ тизмасининг марказида жойлашган

Заркоса

86.

Девкамар

чўққи

Бойсун тумани

Кам тоғининг шимолий-шарқида жойлашган

Деворкамар

87.

Хазрет Султан

чўққи

Сариосиё тумани

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Ҳисор тоғ тизмасида жойлашган

Ҳазрати Султон

Тошкент вилояти

88.

Кёксуй

тоғ тизмаси

Бўстонлиқ тумани

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида, Кўксув сойининг чап қирғоғида жойлашган

Кўксув

89.

Кумбель

тоғ тизмаси

Бўстонлиқ тумани

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида, Саргардон тоғ тизмасининг шимолида жойлашган

Қумбел

90.

Кунгирбука

тоғ тизмаси

Бўстонлиқ тумани

Ғалвасой сойи ва Хўжакент сув омбори оралиғида жойлашган

Қўнғирбуқа

91.

Қоржантов

тоғ тизмаси

Бўстонлиқ тумани

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида жойлашган

Қоржантов

92.

Майдантал

тоғ тизмаси

Бўстонлиқ тумани

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида, Оққайин дарёси ва Майдонтол сойи оралиғида жойлашган

Майдонтол

93.

Пскем

тоғ тизмаси

Бўстонлиқ тумани

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида, Писком ва Чотқол дарёларининг оралиғида жойлашган

Писком

94.

Угам

тоғ тизмаси

Бўстонлиқ тумани

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида, Писком дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган

Угом

95.

Арашан

тоғ тизмаси

Оҳангарон, Поп туманлари

Тошкент ва Наманган вилоятлари чегарасида, Арашон кўлининг ғарбида жойлашган

Арашон

96.

Караташ

тоғ тизмаси

Оҳангарон тумани

Қурама тоғ тизмасида, Оҳангарон сув омборининг шарқида жойлашган

Қоратош

97.

Кураминский

тоғ тизмаси

Оҳангарон тумани

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Оҳангарон дарёси чап қирғоғида жойлашган

Қурама

98.

Чаткаль

тоғ тизмаси

Оҳангарон, Паркент туманлари

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида жойлашган

Чотқол

99.

Учташ

тоғ тизмаси

Паркент тумани

Паркентсой ва Қашқасув сойлари оралиғида жойлашган

Учтош

100.

Айнаташ

тоғ

Бўстонлиқ тумани

Писком тоғ тизмасида жойлашган

Ойнатош

101.

Бештор

тоғ

Бўстонлиқ тумани

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида, Писком тоғ тизмасида жойлашган

Бештор

102.

Каракуш

тоғ

Бўстонлиқ тумани

Чотқол тоғ тизмасининг жанубий-ғарбида жойлашган

Қорақуш

103.

Катта Чимён

тоғ

Бўстонлиқ тумани

Чотқол тоғ тизмасининг марказида жойлашган

Катта Чимён

104.

Кичик Чимён

тоғ

Бўстонлиқ тумани

Чотқол тоғ тизмасининг марказида жойлашган

Кичик Чимён

105.

Мингбулок

тоғ

Бўстонлиқ тумани

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида жойлашган

Мингбулоқ

106.

Сурената

тоғ

Бўстонлиқ тумани

Чотқол тоғ тизмаси шимолий-ғарбида жойлашган

Суренота

107.

Бабайтаг

тоғ

Оҳангарон тумани

Чотқол тоғ тизмасида жойлашган

Бобойтоғ

108.

Одамтош

тоғ

Оҳангарон тумани

Чотқол тоғ тизмасининг жанубида жойлашган

Одамтош

109.

Таштепа

тоғ

Оҳангарон тумани

Чотқол тоғ тизмасининг ғарбида жойлашган

Тоштепа

110.

Ургазкараташ

тоғ

Оҳангарон тумани

Қурама тоғ тизмасининг ғарбида жойлашган

Ўрғозқоратош

111.

Акташ

тоғ

Паркент тумани

Чотқол тоғ тизмасининг жанубий-ғарбида жойлашган

Оқтош

112.

Кизилнура

тоғ

Паркент, Бўстонлиқ туманлари

Чотқол тоғ тизмасида, Катта Чимён тоғнинг жанубий-ғарбида жойлашган

Қизилнура

113.

Ташгаза

тоғ

Паркент тумани

Чотқол тоғ тизмасининг шарқида жойлашган

Тошгаза

114.

Аделунга

чўққи

Бўстонлиқ тумани

Писком тоғ тизмасининг шимолида жойлашган

Писком

115.

Амир Темур

чўққи

Бўстонлиқ тумани

Писком тоғ тизмасининг жанубий-ғарбида жойлашган

Амир Темур

116.

Ёнтерак

чўққи

Бўстонлиқ тумани

Кампиртош тоғи жанубий-шарқида ва Пальтов сойи шимолида жойлашган

Ёнтерак

117.

Пингвин

чўққи

Бўстонлиқ тумани

Писком тоғ тизмасида жойлашган

Темиртош

118.

Чимён

чўққи

Бўстонлиқ тумани

Белдерсой сойи шарқида, Катта Чимён тоғининг жанубида жойлашган

Чимён

119.

Анна77

чўққи

Оҳангарон тумани

Чотқол тоғ тизмасида, Майдалмасой сойи бошланишида жойлашган

Эгар

120.

Пионер

чўққи

Оҳангарон тумани

Чотқол тоғ тизмасининг шарқида жойлашган

Янгиобод

121.

Бигизшах

чўққи

Паркент тумани

Шоҳқўрғон тоғ тизмасида, Писком тоғ тизмасининг шимолий-ғарбида жойлашган

Бигизшох

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2026 й., 09/26/4/0027-сон)