05.11.2025 йилдаги 506-6-81-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ МИНГБУЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2026 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддаси, «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низом, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 04 августдаги «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-126-сонли Фармонига асосан, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида туманда 2026 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар (Кейинги ўринларда ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар деб юритилади.) учун иш ўринларининг энг кам миқдори (2-илова) ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача 116,8 тани ташкил этадиган 7.0 фоиз миқдорида, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлар учун 3,0фоиз (50 та);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағал оилалар реэстридаги оилаларнинг аъзолари учун 2,9 фоиз (49 та); ‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланганлар учун 0.7 фоиз (11 та);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган шахслар учун 0,3 фоиз (6 та);‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одам савдосидан жабрланган шахслар учун 0,1фоиз (1 та) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидаги иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандис, иқтисодчи, ҳисобчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, ўқитувчи, тарозибон, электрик, фаррош, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул ва бошқа лавозимлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил бошланишидан камида 10 кун олдин, захирага қўйиладиган умумий иш ўринлари сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимини хабардор қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан 2026 йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу ҳақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, бундай шахсларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилот, корхона ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига асосан маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги алоҳида қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (Н.Мамажонов) «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизмини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (ПҚ-64, 2024 йил 14 февраль) қарорига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлашни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (Н.Мамажонов) мазкур қарорни беш кун муддатда қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарлари эътиборига етказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор «Мингбулоқ» газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари– туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи А.Абдусаломов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими А. МАНСУРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 5 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
506-6-81-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.