Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг
қарори
Гурлан туманидаги айрим кўчаларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1993-й, 9-сон, 320 модда;), «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013-й, 17-сон, 219-модда) ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011-й, 41-сон, 448-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан ҳамда «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2022 йил 2 ноябрь ЎРҚ-799-сонли) қонунларига асосан Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссиясининг 35-сонли мажлис баёнидаги топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ва Давлат кадастрлар палатаси туман филиали билан ҳамкорликда ўтказилган хатлов натижаларига кўра Гурлан туманидаги мавжуд кўчалар қайта ўрганиб чиқилди ҳамда жами 192 та кўча (кўча, тор кўча ва берк кўча)ни номлаш ва қайта номлаш мақсадида халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси ҳамда Хоразм вилояти комиссиясининг таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни экспертизасидан ўтказиш» эксперт комиссиясининг 2025 йил 26 августдаги 05-19-14602-сонли хулосаси маъқуллансин.
2. Мазкур қарор иловасига мувофиқ Гурлан туманидаги 192 та кўча(кўча, тор кўча ва берк кўча)нинг номи ўзгартирилсин.
3. Гурлан тумани ободонлаштириш бошқармаси, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими ваХоразм вилояти Давлат кадастрлар палатаси Гурлан тумани филиали туман архитектура ва қурилиш бўлими билан биргаликда тумандаги 192 та кўчаларнинг номи ўзгариши муносабати билан тегишли муддатда туман бўйича тасдиқланган ягона, замонавий, миллий дизайн асосида кўчаларнинг номи қайд қилинган пешлавҳаларни ўрнатиш чораларини кўрсин.
4. Белгилансинки, географик объект(кўча)лар номи қайд қилинган пешлавҳа ўрнатиш билан боғлиқ сарф-харажатлар қонунда белгиланган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари вақонунда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қоплансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сонли «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони талабларидан келиб чиқиб ҳамда мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида:
Гурлан тумани ички ишлар бўлими фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш билан боғлиқ ишлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали «ягона дарча» тамойили асосида Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
Хоразм вилояти Давлат кадастрлар палатаси Гурлан туман филиали идоралараро электрон ҳамкорлик тизими асосида «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизимига кўчмас мулк эгаси ёки унинг юридик манзили ўзгарганда, кўчмас мулк объектларининг манзиллари ягона реестридан ўзгарган маълумотларнинг тақдим этиш ишларини амалга оширсинлар ҳамда иш якунлари бўйича халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот киритсинлар.
6. Мазкур қарор «Гурлан овози» газетаси ва туман ҳокимлигининг расмий вебсайтида эълон қилинсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Эшметов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Х.Тажимуратов)лар зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси Р. ЎРАЗБАЕВ
Хоразм вилояти, Гурлан тумани,
2025 йил 18 ноябрь,
VII-17-109-12-171-К/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан ПДФ шаклида танишиш мумкин.