Ўзбекистон Республикаси ИҚТИСОДИЁТ ВА Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасининг
Қарори
«Юқори бюджетдан қуйи бюджетларга ўтказиб бериладиган даромадларни режалаштириш, ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 12 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2102-1]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 6 апрелдаги 27, 2010-17-сон «Юқори бюджетдан қуйи бюджетларга ўтказиб бериладиган даромадларни режалаштириш, ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2102, 2010 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 18-19-сон, 143-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 октябрь,
297-сон
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 октябрь,
2025-21-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 297-сон ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 15 октябрдаги 2025-21-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Юқори бюджетдан қуйи бюджетларга ўтказиб бериладиган даромадларни режалаштириш, ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг муқаддимасидаги «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда)» деган сўзлар «Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом юқори бюджетдан қуйи бюджетларга мазкур ҳудудларда шаклланган ўтказиб бериладиган даромадларни режалаштириш, ажратиш тартибини белгилайди.»;
2) 1-банддаги «иқтисодиёт ва молия бошқармалари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «навбатдаги молия йили учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги йил учун «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 3-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимияти вакиллик органлари» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан тегишли бюджетларга ўтказиб бериладиган даромадларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан республика бюджетининг ягона ғазна ҳисобварағидан амалга оширилади, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан, вилоятлар бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан қуйи бюджетларга эса, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва вилоятлар (Тошкент шаҳри) иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларидан амалга оширилади.»;
6) 13-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 1052, 2001 йил 19 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 140-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 15-банддаги «молия бошқармалари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари ўтказиб бериладиган даромадларни ўтказиш билан бир вақтда ҳар ой, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ажратма қилинган ва тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳудудида шаклланган, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳақиқий тушумлари суммаларини тегишли ҳудудлар солиқ бошқармаларининг маълумотлари асосида таҳлил қилади.»;
9) 17-банддаги «иқтисодиёт ва молия бошқармалари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 18-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1052, 2001 йил 19 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 140-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2025 й., 10/25/2102-1/1050-сон)