ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЕРУНИЙ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Беруний туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-401-сон қарорининг 8.2-банди, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3163 ) ижросини таъминлаш мақсадида туманда Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шаҳсларни ишг а жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш юзасидан берилган таклифла рни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сонли Қонуни (Қонун ҳужжатлари малумотлари миллий базаси 20.10.2020 й. 03/20/642/1396-сон) нинг 39-моддаси, «Ногиронлиги бъолган шаҳсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги ЎРҚ-641-сонли Қонуни (Қонун ҳужжатлари малумотлари миллий базаси 15.10.2020 й. 03/20/641/1389 -сон) нинг 14, 43-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 6-, 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Белгиланиши керак бўлган иш ўринларининг энг кам сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Беруний туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони ташкилотлар кесимида 2-иловага мувофиқ белгилансин.
3. Мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар 2026 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун қуйидаги тоифалар бўйича иш ўринлари захира қилиб қўйишни таъминлансин:
· ногиронлиги бўлган шахслар учун 6.8 фоиз ( 3 киши);
· оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар учун 4.5 фоиз (2 киши);
· камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолариучун 79.5 фоиз ( 35 киши);
· жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 9 фоиз ( 4 киши);
4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2025 йил якунлашидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2026 йилнинг 10 апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган 75фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги» Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Камбағалликни қисқартириш ва бадликка кўмаклашиш бўлими билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
6. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туман ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларнинг ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғи асосида Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш тўғрисида субсидиялар ажратилиши белгилансин.
8. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими рахбарига бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратини таъминласин.
9. Туман ҳокимининг 2024 йил 7 ноябрдаги 265-13-182-Қ/24-сонли «Беруний туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарори («Халқ минбари» газетаси, 28.12.2024-й, №24(6481)-сон) 2025 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
11.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари зиммасига юклатилсин.
Беруний тумани ҳокими И. ХИДИРОВ
Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани,
2025 йил 3 ноябрь,
310-13-182-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.