НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҒОЗҒОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ғозғон шаҳри аҳолисининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини 2026 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-боби ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан, 2026 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига ва Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг 2025 йил 29-сентябрдаги 06-01/402 сонли хатига асосан қарор қиламан:
1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни (кейинги ўринларда-ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар деб юритилади) ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаши ва захирага қўйиши лозим бўлган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 23 июндаги ПФ-98-сон Фармонига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш ваколатлари ва Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг 2025 йил 29-сентябрдаги 06-01/402 сонли хатини инобатга олинсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сон Фармонига асосан:
хўжалик юритувчи субъектлар фақат ногиронлиги бўлган шахслар, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар, камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари, муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим шахслар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захиралари шакллантирилиши, бунда мажбурий захиралаш ходимлар умумий сонининг 3 фоизидан ошмаслиги ҳамда ходимлари сони 100 нафардан ортиқ бўлган ташкилотларга нисбатан қўлланилиши;
бюджет ташкилотлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар фақат ногиронлиги бўлган шахслар, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар, камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари, муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим шахслар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ҳамда одам савдосидан жабрланган шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захиралари шакллантирилиши, бунда мажбурий захиралаш ходимлар умумий сонининг 7 фоизидан ошмаслиги ҳамда ходимлари сони 20 нафардан ортиқ бўлган ташкилотларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланганлиги раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ғозғон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда Ғозғон шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг Ғозғон шаҳар ҳудудидаги ташкилотлар бўйича 2026 йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун иш ўринларини белгилаш тўғрисидаги қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
ходимлар сони 20 нафардан ортиқ бўлган давлат ташкилотларида мажбурий захираланадиган иш ўринлари сони ходимлар умумий сонининг етти фоизидан ошмаган миқдорда ҳамда ходимлар сони 100 нафардан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларда (давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар бундан мустасно) мажбурий захираланадиган иш ўринлари сони ходимлар умумий сонининг уч фоизидан ошмаган миқдорида келгуси йил учун 37 та иш ўринларини захирага қўйиш, жумладан:
ногиронлиги бўлган шахслар учун 35,14 % (13 киши);
оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар учун 16,21% (6 киши);
камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари учун 45,94 % (17 киши);
муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун (0 киши);
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар учун 2,71 % (1 киши);
одам савдосидан жабрланган шахслар учун (0 киши) миқдорида иш ўринларининг мажбурий захиралари шакллантирилади.
3. Ушбу тоифага мансуб шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:
ногиронлиги бўлган шахслар тоифаси учун — ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиғи ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;
оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар тоифаси учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
одам савдоси жиноятидан жабрланган шахслар тоифаси учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
4. 2026 йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш мақсадида қуйидагилар:
давлат ташкилотлари (бюджет ташкилотлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар) томонидан мажбурий захира қўйиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ;
ходимларининг рўйхатдаги ўртача йиллик сони юз нафардан ортиқни ташкил этадиган хўжалик юритувчи субъектлар (давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар бундан мустасно) томонидан мажбурий захира қўйиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 971-сонли қарори талабларига асосан Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни иш билан таъминлаш учун ташкилот ва корхоналар 2025 йил якунланишидан 10 кун олдин банд қилинган иш ўринлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи ҳттпс://мй.меҳнат.уз/ wеб сайти орқали захираланиб қўйилишини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунига қадар шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими шаҳардаги ташкилот ва корхоналар ҳттпс://мй.меҳнат.уз/ wеб сайти орқали белгиланган иш ўринларини захираланганлиги тўғрисида хабардор қилсин;
Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини ҳттпс://мй.меҳнат.уз/ wеб сайти орқали захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан таъминлансин, бу ҳақда шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимини биринчи чорак якунлангандан кейин 10 кундан кечикмай ҳттпс://мй.меҳнат.уз/ wеб сайти орқали иш ўринлари захираланганлиги тўғрисида хабардор қилсин.
Ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон Қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиб борсин.
Захирага қўйиладиган иш ўринларини сақлаш шартлари Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддасига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сон қарорига мувофиқ аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахсларни иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилиш учун иш берувчиларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида субсидия маблағларини тўлаб берилсин.
7. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни 3, 13, 34, 38, 39, 40, 41-моддаларига асосан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Низомнинг 21-банди, 2-қисмига асосан, муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича Ғозғон шаҳар ҳокимининг усбу қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмаслиги белгилаб қўйилсин.
9. Ғозғон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи в.в.б (О. Тойиров):
Ўн кун муддатда ушбу қарор нусхасини 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича Ғозғон шаҳар ҳокимининг ушбу қарори ижроси бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилсин.
10. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Зойиров зиммасига юклатилсин.
12. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Шаҳар ҳокими Н. ЖЎРАЕВ
Навоий вилояти, Ғозғон шаҳри,
2025 йил 30 октябрь,
108-5-210-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.