1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
I. Маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари ҳамда депутатларининг назорат фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва ҳудудларни режалаштириш жараёнларидаги иштирокини кучайтириш | ||||
1. | Маҳаллий Кенгашларнинг назорат ваколатларини амалга ошириш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш. Бунда Кенгаш сўрови ва Кенгаш текширувларини амалга ошириш механизмларини аниқ белгилаш. | Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳаси | 2025 йил июль | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
2. | Маҳаллий бюджетни шакллантириш жараёнига маҳаллий кенгаш депутатларини фаол жалб этиш орқали аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, депутатлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш. Бунда: маҳаллий бюджет лойиҳасини шакллантиришда ҳудудлар тоифасидан келиб чиқиб, маҳаллий бюджет харажатларининг 3 — 5 фоиз қисми бевосита маҳаллий кенгаш депутатларининг ташаббуси асосида йўналтирилишини белгилаш; Сенат билан ҳамкорликда «Сайловчи — депутат — ҳоким — Кенгаш» тўрт бўғинли ўзаро ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил октябрь | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
3. | Маҳаллий Кенгашларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш тизимини такомиллаштириш, бунда ҳисоботларни (ахборотларни) эшитишнинг даврийлигини қайта кўриб чиқиш, айримларини заруратга кўра эшитиш тартибига ўтказиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил июль | Олий Мажлиси Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
4. | Маҳаллий Кенгашлар назорат тадбирлари якунлари бўйича ҳоким, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахсларига қўлланиладиган таъсир чораларини кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. Бунда ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахсларига нисбатан эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги, интизомий жавобгарликка тортиш бўйича юқори турувчи органга тақдимнома киритиш. | Ахборот-таҳлилий маълумотнома | 2029 йил октябрь | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
5. | Мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини Кенгаш сессияси муҳокамасидан сўнг «E-Kengash» электро платформасидаги тегишли маҳаллий Кенгашлар саҳифаларида эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2027 йилдан бошлаб | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
6. | Вилоят, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлигига номзодларни тавсия этишда тегишли маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларида дастлабки тарзда муҳокама қилиш ҳамда Кенгаш сессияларида улар томонидан ўз йўналишлари бўйича ҳудудни ривожлантириш дастурларини тақдим этиш тартибини жорий этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2027 йил июнь | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
7. | Маҳаллий Кенгашларда бюджет маблағлари назоратини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш. Бунда: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ички аудит хизмати хулосаларини маҳаллий Кенгашларга тақдим этиб бориш; маҳаллий бюджетни тасдиқлаш ҳамда унинг ижроси юзасидан ҳисоботни эшитиш механизмини белгилаш, ушбу жараёнда Ҳисоб палатасининг масъул вакили иштирокини таъминлаш; маҳаллий Кенгаш сессиясида тасдиқланган бюджетни ҳамда унинг ижроси бўйича ҳисоботларни Кенгаш сессияси муҳокамасидан сўнг «E-Kengash» электрон платформасидаги тегишли маҳаллий Кенгашлар саҳифаларида эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш назарда тутилади. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2028 йил февраль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
8. | Давлат бюджетидан ҳудудларга ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан маҳаллий Кенгаш назоратини ўрнатиш. Бунда Кенгаш назоратини амалга оширишнинг аниқ тартибини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2028 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
9. | Маҳаллий Кенгашларда депутатлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг айрим муҳим ижтимоий масалалар юзасидан «Кенгаш соати»даги ахборотини эшитиш амалиётини йўлга қўйиш. Бунда ушбу тадбирларни ташкил этиш, унга таклиф этиладиган шахслар ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш назарда тутилади. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2028 йил январь | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
10. | Ҳудудларни ривожлантиришнинг стратегик режасини, жумладан шаҳарлар (шаҳарчалар, овул ва қишлоқлар), шаҳар атрофи зоналари ва анклав ҳудудлар интеграцияси асосида агломерацияларни ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг иштирокини таъминлаш. Бунда: ҳудудларни ривожлантириш дастурлари, шунингдек, аҳоли пунктларини, улар ҳудуди билан туташ ва анклав ҳудудлар интеграцияси асосида лойиҳаларни ва уларнинг концепцияларини ишлаб чиқишда «маҳалла еттилиги» ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг иштирокини таъминлаш тартиб-таомилларини белгилаш; ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, инвестиция дастурлари лойиҳаларини дастлаб маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилиш; уларда белгиланган ҳар бир вазифанинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан самарали депутатлик назоратини йўлга қўйиш назарда тутилади. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2028 йил май | Адлия вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази |
11. | Маъмурий, бюджет ва фискал номарказлаштириш асосида ҳудудларнинг маъмурий ва молиявий мустақиллигини янада ошириш орқали улар ташаббускорлигини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Бунда, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмаларни йўналтириш масаласини кўриб чиқиш. | Ахборот-таҳлилий маълумотнома | 2028 йил июнь | Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, «Тараққиёт стратегияси» маркази |
Мазкур масалалар бўйича ривожланган давлатлар (АҚШ, Буюк Британия ва бошқалар) тажрибасини ўрганиш. | 2025 йил октябрь-ноябрь | |||
II. Аҳоли муаммолари ва ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишни «маҳалла еттилиги» — туман (шаҳар) Кенгаши — вилоят Кенгаши — Сенат» тамойили асосида кучайтириш | ||||
12. | Қонун ижодкорлиги жараёнига маҳаллий Кенгашларни кенг жалб этиш, ҳар бир қонун бўйича уларнинг фикрини олиш амалиётини йўлга қўйиш. Бунда қонунларни маҳаллий Кенгашларга юбориш, улар муҳокамасини ташкил этиш, таклифларни тақдим қилиш бўйича алоҳида тартиб ишлаб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йилдан бошлаб доимий | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
13. | Маҳаллий Кенгашларнинг назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини оширишда Сенат Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгашлар ҳамкорлигини кенгайтириш. Бунда Сенат Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгашлар ҳамкорлигида жойларда ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ижроси устидан назорат-таҳлил тадбирларини ўтказиш ҳамда натижаларини Сенат Кенгаши ва маҳаллий Кенгаш қўшма мажлисларида муҳокама қилиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йилдан бошлаб ҳар чоракда | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
14. | Республика даражасида ҳал этиладиган ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни Олий Мажлис Сенати муҳокамасига олиб чиқиш тартибини белгилаш. | Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳаси | 2025 йил июль | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
15. | Маҳаллий Кенгашларнинг қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифларини Олий Мажлис Сенатига киритиш тартибини ишлаб чиқиш. | Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳаси | 2025 йил август | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
16. | Вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботини ҳудудларда маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорликда эшитиш амалиётини кенгайтириш. Бунда: Сенат қўмиталари кесимида уларнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларда ўрганишлар ўтказиш ҳамда натижаларини Сенатнинг тегишли қўмитаси ва маҳаллий Кенгашлар қўшма мажлисларида танқидий муҳокама қилиб бориш; қўшма мажлисларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишни йўлга қўйиш назарда тутилади. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил ноябрь | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
17. | Маҳаллий Кенгашлар раисларининг Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларига раислик қилиши ва маҳаллий ижро этувчи органларнинг фаолиятида коррупцияга қарши курашишни самарали ташкил этишга кўмаклашиш ваколатини таъминлаш бўйича ҳуқуқий асосларни яратиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил декабрь | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) |
18. | Маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функцияларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатлари билан юклашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш. Бунда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш: маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функцияларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатлари билан юклаш; тавсиявий аҳамиятга эга бўлган масалаларни кўриб чиқиш эса Олий Мажлис Сенати билан келишилгандан сўнггина амалга оширилишини назарда тутиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил август | Адлия вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) |
III. Маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, қарорлар ишлаб чиқишда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш | ||||
19. | Маҳаллий Кенгашлар томонидан қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг янгича тизимини жорий этиш. Бунда: маҳаллий Кенгашлар томонидан қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш услубиётини тасдиқлаш; халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши қарори лойиҳаси унинг котибияти юрисконсульти томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш; маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари лойиҳаларини коррупцияга қарши, гендер ҳамда тааллуқлилигига кўра бошқа экспертизалардан ўтказиш амалиётини жорий этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил июль | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
20. | Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фуқаролик жамияти институтлари ҳамда илмий доиралар вакиллари салоҳиятидан фойдаланишнинг самарали механизмини яратиш. Бунда: маҳаллий Кенгаш ҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда илмий доиралар вакилларидан иборат жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Маслаҳат гуруҳларини ташкил этиш; доимий комиссиялар томонидан қарор лойиҳаларини ишлаб чиқишда Маслаҳат гуруҳларининг фикрларини инобатга олиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил июль | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
21. | Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари қарорларининг тартибга солиш мақсади, қабул қилиш тартиби ва амал қилишнинг юридик оқибатларидан келиб чиқиб, уларни таснифлашни такомиллаштириш. Бунда Кенгашларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа тусга эга бўлган қарорларини таснифлаш мезонларини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2027 йил май | Адлия вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари |
22. | Маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилиш жараёнларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг сессия ишини бевосита кузатиш имкониятини яратиш. Бунда маҳаллий Кенгаш сессияларида фуқароларнинг сессия ишига аралашиш ҳуқуқисиз кузатувчи сифатида иштирок этиш тартибини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил февраль | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари |
23. | Фуқаролар томонидан маҳаллий Кенгашларга электрон жамоавий мурожаат қилиш бўйича янгича тизим яратиш. Бунда: сайлов ҳуқуқига эга бўлган камида минг нафар фуқаролар томонидан туман (шаҳар) Кенгашига, камида 5 минг нафар фуқаро томонидан вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашига кўриб чиқилиши шарт бўлган мурожаат киритиш ҳуқуқини бериш; мурожаатнинг предметини аниқ назарда тутиш; мурожаатни кўриб чиқиш ва у юзасидан қарорлар қабул қилиш тартиб-таомилини белгилаш; мурожаат жамият ва давлат манфаатларига зид келмаслиги, ҳудуднинг умумий манфаатларини ифода этишини мустаҳкамлаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2028 йил август | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
IV. Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтириш | ||||
24. | Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари депутатлигига сайлаш тартибини такомиллаштириш масаласини ўрганиш. Бунда Европа (Франция, Италия) ва Осиёнинг ривожланган мамлакатлари тажрибасини тадқиқ этиш. | Ахборот-таҳлилий маълумотнома | 2025 йил июль-август | Марказий сайлов комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, «Тараққиёт стратегияси» маркази |
25. | Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлик фаолиятининг кафолатларини кенгайтириш. Бунда: «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси нормаларини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш; ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан ўз ходими бўлган депутатларни маҳаллий Кенгаш сессияси, доимий комиссиялари, партия гуруҳлари мажлисларида иштирок этиш, сайловчилари билан учрашувлар, фуқаролар қабулларини ўтказишга тўсқинлик қилишига йўл қўйилмаслигини белгилаш; | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил декабрь | Адлия вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) |
26. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил июнь | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
27. | Маҳаллий Кенгаш депутати учун одоб-ахлоқ қоидаларига депутатларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга оид аниқ нормаларни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳаси | 2026 йил август | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
V. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш | ||||
28. | Маҳаллий Кенгашлар котибиятлари фаолиятини ташкилий қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятдан мустақил молиявий ҳисоб-китоб тизимини жорий этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил июль | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
29. | Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши раиси ўринбосари институтини жорий этиш. Бунда Кенгаш раиси ўринбосарининг жамоатчилик асосида фаолият юритишини назарда тутиш ҳамда унинг ваколатларини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил январь | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
30. | Халқ депутатлари вилоятлар (Тошкент шаҳар) Кенгашлари ҳамда туман (шаҳар) Кенгашлари ваколатларини аниқ белгилаш. Бунда ҳар бир бўғиндаги маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш ҳамда такрорланишларнинг олдини олиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил май | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
31. | Маҳаллий Кенгашларнинг моддий-техник таъминотини босқичма-босқич кучайтириш. Бунда: белгиланган минимал талаблардан келиб чиққан ҳолда туман ва шаҳар Кенгашлари учун зарур бино (хона) ажратиш, уларни таъмирлаш, жиҳозлаш; Кенгаш бинолари ва Кенгаш сессияси ўтказиладиган биноларни уларга имконияти чекланган шахсларнинг кириши ва ҳаракатланиши учун қулай ҳолда жиҳозлаш; маҳаллий Кенгашларга транспорт воситаси ажратиш; | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йилдан бошлаб босқичма-босқич (вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари учун) | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ҳокимликлар |
маҳаллий Кенгаш депутатларини компьютер жиҳозлари билан таъминлаш. | 2030 йил (туман, шаҳар Кенгашлари учун) | |||
32. | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида маҳаллий Кенгаш депутатлари ва уларнинг котибиятлари мутахассисларининг малака ва кўникмаларини тизимли ошириб бориш мақсадида «Давлат ва маҳаллий давлат бошқаруви» ва «Маҳаллий депутатлик фаолияти» ўқув дастурларини тўлов-шартнома асосида жорий этиш. Бунда маҳаллий Кенгаш котибияти масъул ходимларининг 2 йилда камида бир маротаба ўқитилишини ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2027 йил Алоҳида ўқув режада белгиланган муддатларда | Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, ТДЮУ, сиёсий партиялар, (келишув асосида), Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), мутасадди вазирлик ва идоралар |
33. | Белгиланган ваколатлар доирасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар ўртасидаги зиддиятли ҳолатларни бартараф қилиш тизимини яратиш. Бунда таркиби, вазифа ва функциялари Олий Мажлис Сенати томонидан белгиланадиган зиддиятли ҳолатларни бартараф этиш бўйича махсус комиссия (медиатив комиссия) тузиш назарда тутилади. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2027 йил октябрь | Адлия вазирлиги, Олий Мажлиси Сенати (келишув асосида) |
34. | Маҳаллий Кенгашлардаги сиёсий партиялар гуруҳларининг фаолиятини кучайтириш. Бунда сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳуқуқлари, фаолиятини амалга ошириш усулларини белгилашни назарда тутиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2028 йил февраль | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
35. | Маҳаллий Кенгашлар сессиялари оралиғида тезкор масалаларни ҳал этиш мақсадида Кенгаш раёсати институтини жорий этиш. Бунда маҳаллий Кенгаш раёсатининг ҳуқуқий мақоми, фаолият юритиш тартиби ва у томонидан кўриб чиқиладиган масалалар доираси аниқ белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил май | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
36. | Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) кенгашлари қошида жамоатчилик асосида Ёшлар гуруҳларини ташкил этиш. Бунда унинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш: ёшларга оид қарор лойиҳалари юзасидан фикр билдириш ва улар манфаатини ҳимоя қилиш; «Ёшлар куни»ни ўтказиш, унда депутатлар билан ёшлар учрашувларини ташкил этиш ва маҳаллий Кенгаш фаолияти билан таништириш; маҳаллий Кенгашларнинг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ёшлар масалаларида «маҳаллабай» ўрганишлар ўтказиш ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш; давлат органлари раҳбарларининг ёшлар масалаларида ҳисоботларини маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари йиғилишларида муҳокама қилиш жараёнида иштирок этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил июль | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Ёшлар ишлари агентлиги |
37. | Ваколатларни белгилашда «энг тезкор, кам харажат ва юқори самарадорлик» тамойилидан келиб чиқиб, аҳоли сонини инобатга олган ҳолда маҳалла фуқаролар йиғинлари негизида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари (муниципалитетлар) ташкил этиш юзасидан таклифларни шакллантириш. | Ахборот-таҳлилий маълумотнома | 2029 йил март | Адлия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) |
38. | Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси фаолиятини ва ваколатларини кенгайтириш. Бунда ушбу комиссияга Кенгаш қарори билан лавозимга тасдиқланадиган, тайинланадиган, лавозимга тайинланишида Кенгаш розилиги олинадиган ҳамда Кенгашга ҳисобдор бўлган мансабдор шахсларнинг ҳам одоб-ахлоқ нормаларини бузганлик бўйича ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқини бериш назарда тутилади. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2029 йил август | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
VI. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўзаро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш | ||||
39. | Маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилаш. Бунда: маҳаллий Кенгашларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш амалиётини кучайтириш; бир нечта ҳудудга тааллуқли бўлган ижтимоий-иқтисодий, фавқулодда ва техноген ҳолатлар, иқлим ўзгариши ва экологик масалаларни умумий ёндашув асосида ҳал этиш бўйича ўрганишлар олиб бориш ва натижасини қўшма мажлисларда муҳокама қилиш; ҳудудлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтириш мақсадида ўзаро манфаатли шарт-шароитларни ваколат доирасида белгилаш назарда тутилади. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2027 йил март | Адлия вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари |
40. | Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари халқаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш. Бунда: Вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий Кенгашларининг ўз фаолияти доирасида хорижий мамлакатларнинг ҳудудий вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш ҳуқуқини ва йўналишларини белгилаш; маҳаллий Кенгашларнинг дўстлик гуруҳларини ташкил этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2027 йил март | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
41. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 — 2030 йиллар | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги | |
42. | Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг трансчегаравий ҳамкорлигини кучайтириш. Бунда: қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш ва чегарадош ҳудудлар билан ҳамкорлик учун соҳаларни танлаб олиш; хориж томони билан Ташқи ишлар вазирлиги орқали музокаралар олиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2028 йил май | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Ташқи ишлар вазирлиги |
43. | Маҳаллий Кенгашларнинг халқаро даражадаги вакиллик органлари уюшмаларига аъзолигини йўлга қўйиш масаласини ўрганиш. Бунда: маҳаллий вакиллик органларининг халқаро уюшмалари фаолияти, мақсад ва вазифаларини таҳлил қилиш; мамлакатимиз маҳаллий Кенгашларининг аъзо бўлишлари учун энг мақбулларини белгилаб олиш; танланган халқаро уюшмаларга тегишли маҳаллий Кенгашларни аъзо қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | Ахборот-таҳлилий маълумотнома | 2028 йил октябрь | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
44. | Маҳаллий Кенгаш депутатларига уюшмаларга бирлашиш имкониятини яратиш. Уюшманинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш назарда тутилади: маҳаллий Кенгашлар, унинг органлари ва депутатлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш; маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари, хусусан депутатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш; Кенгаш депутатлари иштирокида конференция, давра суҳбати ва анжуманлар ташкил этиш; маҳаллий Кенгашлар фаолиятига оид янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг депутатлар ўртасида тарғибот қилиш ишларини ташкил этиш; хорижий давлатларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятига тааллуқли тегишли тузилмалар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил март | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари |
VII. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, «E-Kengash» электрон платформасини янада такомиллаштириш | ||||
Маҳаллий Кенгашларнинг «E-Kengash» платформасидаги расмий саҳифаларида Кенгаш, унинг органлари ҳамда депутатларнинг фаолиятига оид статистик маълумотлар автоматик янгиланиб борилишини таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил октябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) | |
46. | Маҳаллий Кенгаш сессияларида овоз бериш тизимини рақамлаштириш чораларини кўриш. Бунда 2026 йилдан халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, 2029 йилдан туман (шаҳар) Кенгашлари сессиялари ўтадиган залларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш назарда тутилади. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 — 2029 йиллар | Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
47. | Маҳаллий Кенгаш қарорларини ижрочиларга етказиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш жараёнларини рақамлаштириш. Бунда биринчи босқичда — вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари учун — 2026 йил 1 январдан бошлаб; иккинчи босқичда — туман (шаҳар) Кенгашлари учун — 2029 ноябрь ойидан бошлаб: «E-Kengash» электрон платформасида «Қарорлар ижроси назорати» модулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; «E-Kengash» электрон платформасини ijro.gov.uz ёки edo.ijro.uz тизимлари билан интеграция қилиш орқали маҳаллий Кенгаш қарорларини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмаларига юбориш ва назорат қилиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 — 2029 йиллар | Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) |
48. | Маҳаллий кенгашлар сессия ҳамда мажлислари давомида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон стенограмма юритиш ва автоматик баённомаларни шакллантириш имкониятини яратиш. Бунда дастлабки босқичда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари учун — 2026 йил 1 январдан бошлаб; кейинги босқичда туман (шаҳар) Кенгашлари учун — 2029 ноябрь ойидан бошлаб: маҳаллий Кенгашларда махсус инфратузилмани шакллантириш ва AI платформаси асосида электрон стенограмма юритиш ва автоматик баённомаларни шакллантириш имкониятини жорий этиш; AI платформасини «E-Kengash» электрон платформаси билан ўзаро интеграция қилиш назарда тутилади. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 — 2029 йиллар | Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) |
49. | Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида электрон ҳужжат айланиш тизимининг тўлиқ «E-Kengash» платформасида юритилишини йўлга қўйиш. Бунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг «edo.ijro.uz» электрон ички ҳужжатлар алмашинуви тизими орқали юборилаётган ҳужжатлари тўғридан-тўғри «E-Kengash» платформасига кирим қилиниши амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) |
50. | Кенг жамоатчилик ва ОАВга маҳаллий Кенгашлар сессияларини кузатиш имкониятини кенгайтириш мақсадида сессияларни «E-Kengash» платформасининг маҳаллий Кенгашлар саҳифалари орқали онлайн трансляция қилиш амалиётини тизимли йўлга қўйиш. Бунда «E-Kengash» электрон платформасида маҳаллий Кенгашлар саҳифаларида видеохостинглар ёки ижтимоий тармоқлар орқали (youtube, facebook ва бошқа) олиб борилаётган онлайн трансляцияси намойиши таъминланади. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил май | Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) |
51. | Ягона электрон тизимида «Онлайн овоз бериш модули»ни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Бунда: электрон шахсий кабинет функционалини такомиллаштириш; мобил илова ишлаб чиқиш ва жорий этиш назарда тутилади. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июль | Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) |
52. | Маҳаллий Кенгашларнинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида «E-Kengash» электрон платформасидан фойдаланиш функцияларини босқичма-босқич соддалаштириб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2027 йил июль | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Рақамли технологиялар вазирлиги |
53. | Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу кўрсаткичлар асосида «E-Kengash» платформасида уларнинг рейтинги юритилишини ташкил этиш. Бунда: маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; «E-Kengash» платформасида маҳаллий Кенгашлар KPI модулини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш; ушбу модулда маълумотларнинг автоматик генерация бўлишини, даврий кўрсаткичларнинг платформада автоматик эълон қилиб борилишини таъминлаш назарда тутилади. | Амалий чора-тадбирлар | 2028 йил февраль | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Рақамли технологиялар вазирлиги |