29.10.2025 йилдаги VII-14-158-11-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2025 йил 5 июндаги VII-10-82-11-0-К/25-сонли қарорига ўзгартиш киритиш тўгрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарори билан, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига Кадастр агентлиги билан биргаликда республикадаги барча маҳаллаларни хатловдан ўтказиш, уларнинг аниқ чегараларини белгилаш, бунда ҳар бир маҳалланинг чегараси бир аҳоли пункти (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул) доирасида бўлишини таъминлаш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мавжуд маҳаллалар фаолияти ташкилий ва молиявий жиҳатдан тўғри йўлга қўйилганлиги, бошқарув жиҳатидан ўзини оқлаши юзасидан ўрганишларни олиб борсин ҳамда ушбу талабларга жавоб бермайдиган маҳаллаларни бирлаштириш ва ихчамлаштириш чораларини кўриш тавсия этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари, вилоятдаги манфаатдор ва ҳамкор бошқарма ва ташкилотлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан фаолияти ташкилий ва молиявий жиҳатдан тўғри йўлга қўйилмаган ва бошқарув жиҳатидан ўзини оқламаётган 50 та маҳаллаларни бўлиш ва бирлаштириш орқали уларни оптималлаштириш юзасидан берилган таклифлари дастлаб вилоят ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилиб, берилган таклифлар тўлиқ маъқулланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Қўқон шаҳрида 10 та, Марғилон шаҳрида 6 та, Бешариқ ва Сўх туманиларда 5 тадан, Боғдод, Олтиариқ ва Риштон туманларида 3 тадан, Бувайда, Данғара, Қува, Қўштепа, Ўзбекистон ва Фарғона туманларида 2 тадан, Ёзёвон, Учкўприк ва Фурқат туманларида 1 тадан маҳаллаларни бўлиш ва бирлаштириш орқали уларни оптималлаштириш юзасидан таклифлар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарори билан тасдиқланган ««Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларни чегарларини белгилаш ва ўзгартириш масалаларини кўриб чиқувчи» идоралараро доимий комиссияси (бундан кейин матнларда - вилоят Идоралараро доимий комиссияси) томонидан кўриб чиқилиб, берилган таклифлар тўлиқ маъқулланган ҳолда 2025 йил 19 майдаги 167/01-49 - сонли баёни тасдиқланган ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашига (бундан кейин матнларда - вилоят Кенгаши) киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур масала вилоят Кенгашининг Х-сессиясида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари, вилоятдаги манфаатдор ва ҳамкор бошқарма ва ташкилотлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан берилган таклифлар, вилоят ишчи гуруҳининг хулосаси ҳамда вилоят Идоралараро доимий комиссиясининг баёни кўриб чиқилиб, вилоят Кенгашининг 2025 йил 5 июндаги VII-10-82-11-0-К/25-сонли қарори қабул қилинган ва ижрога қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лекин, Сўх тумани ҳокимлиги 2025 йил 2 октябрдаги 391/01-сонли хат билан вилоят Идоралараро доимий комиссиясига мурожаат қилиб, вилоят Кенгашининг 2025 йил 5 июндаги ВИИ-10-82-11-0-К/25-сонли қарори билан бирлаштирилиши белгиланган тумандаги «Себзор», «Сўх» ва «Зангат» МФЙлари аҳолисининг эътирозлари ва бу борадафи кўплаб мурожаатлари, шунингдек ҳудуд аҳолиси кайфияти ва ижтимоий фикрига салбий таъсирини инобатга олиб, ушбу маҳалла фуқароларини оптималлаштирмаслик яъни, ўз ҳолича қолдирилишида амалий ёрдам берилишини сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: Сўх тумани ҳокимлиги 2025 йил 30 апрелдаги 131/1-сонли хати (илтимосномаси), вилоят ишчи гуруҳининг хулосаси, вилоят Идоралараро доимий комиссиясининг баёни ҳамда вилоят Кенгашининг 2025 йил 5 июндаги VII-10-82-11-0-К/25-сонли қарорида Сўх туманидаги «Себзор МФЙни - «Қақир» МФЙ, «Сўх» МФЙни - «Мулгон» МФЙ ҳамда «Зангат» МФЙни – «Чумоқча» МФЙ таркибига қўшиб юбориш орқали оптималлаштириш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур масала вилоят ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилиб, Сўх тумани ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сўх тумани бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарори билан тасдиқланган «Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартиришда амалга ошириладиган тадбирлар» схемаси (талаблари)нинг 1-, 2- ва 3-босқичлари тўлиқ ва талаб даражасида амалга оширилмаган деб топиш, Сўх тумани ҳокимлигининг 2025 йил 2 октябрдаги 391/01-сонли хатини тўлиқ қаноатлантириш, мазкур таклифлар асослантирувчи материаллар билан биргаликда вилоят Идоралараро комиссиясига тақдим этиш, шунингдек, вилоят Идоралараро комиссиясининг бу борадаги хулосасини вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят Идоралараро доимий комиссияси томонидан ушбу масала ўрганиб чиқилиб, таклифлар маъқулланган ҳолда комиссиянинг 2025 йил 7 октябрдаги 345/01-49-сонли баёни расмийлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарори билан тасдиқланган ««Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида»ги Низом (бундан кейинги матнларда - Низом)да Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан навбатдаги сессияда Идоралараро комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиши ва маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш ёки ушбу таклифни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, фаолиятини ташкилий ва молиявий жиҳатдан тўғри йўлга қўйиш, уларда самарали бошқарув тизимини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўх тумани ҳокимлигининг 2025 йил 2 октябрдаги 391/01-сонли хати (илтимосномаси), бу бўйича вилоят ишчи гуруҳининг хулосаси ҳамда вилоят Идоралараро доимий комиссиясининг 2025 йил 7 октябрдаги 345/01-49 - сонли баёни (хулосаси) инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фарғона вилоятидаги маҳаллаларни оптималлаштириш (бирлаштириш) юзасидан таҳлилий жадвал иловага мувофиқ қайта тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шу муносабат билан, вилоят Кенгашининг 2025 йил 5 июндаги VII-10-82-11-0-К/25-сонли қарорининг иловаси мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ янги таҳрирда баён этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят Кенгаши котибияти мудири Ш.Каримов вилоят Кенгашининг 2025 йил 5 июндаги VII-10-82-11-0-К/25-сонли қарорини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўх тумани ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сўх тумани бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарори билан тасдиқланган «Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартиришда амалга ошириладиган тадбирлар» схемаси (талаблари)нинг 1-, 2- ва 3-босқичлари тўлиқ ва талаб даражасида амалга оширилмаганлиги алоҳида кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор вилоят Идоралараро доимий комиссияси ҳамда Сўх тумани ҳокимлигига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Х. КОМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-14-158-11-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.