ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЎСТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорининг туманда ижроси юзасидан Бўстон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси томонидан «Ҳар йили 1-октябрга қадар новегитация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича лимит доирасида ишлаб чиқилган таклифлари» тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорида «Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳар йили 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича лимит доирасида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритиш» белгилаб қўйилан.
Мазкур қарорнинг туманда ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув-текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш мақсадида ҳамда туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Б.Болтабоевнинг таклифларини атрофлича муҳокама қилиб, билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишнинг намунавий тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги КҚ-54-V-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Бўстон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Б.Болтабоевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорининг туманда ижроси юзасидан «Ҳар йили 1-октябрга қадар новегитация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича лимит доирасида ишлаб чиқилган таклифлари» маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгаши ҳузуридаги эксперт гуруҳи томонидан туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Б.Болтабоевнинг Бўстон тумани бўйича 2025 йил куз-қиш «новегетация» даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи мақсад ва вазифаларга мослиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқиб берган тавсиялари ижро учун қабул қилинсин.
3. Бўстон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Б.Болтабоевнинг туман бўйича 2025 йил куз-қиш «новегетация» даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими (И.Камалов), фермерлар кенгаши (З.Дармонов) ва туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Б.Болтабоевларга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш;
сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
5. Ушбу қарор ижросини таъминлаш туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Б.Болтабоевга, назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича» доимий комиссияси ҳамда котибият мудири Ж.Рахмонов зиммаларига юклатилсин.
6. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси НОСИРОВА САНАБАРХОН АБДИНАБИЕВНА
Андижон вилояти, Бўстон тумани,
2025 йил 17 октябрь,
VII-12-144-1-19-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.