17.09.2025 йилдаги VII-15-133-12-179-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгиариқ туманидаги жами 215 та кўчаларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1993-й, 9-сон, 320 модда;), «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013-й, 17-сон, 219-модда) ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011-й, 41-сон, 448-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан ҳамда «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги (Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2022 йил 2 ноябрь ЎРҚ-799-сонли) қонунларига асосан Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссиясининг 35-сонли мажлис баёнидаги топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ва Давлат кадастрлар палатаси туман филиали билан ҳамкорликда ўтказилган хатлов натижаларига кўра Янгиариқ туманидаги мавжуд кўчалар қайта ўрганиб чиқилди ҳамда жами 215 та кўчалар (кўча, тор кўча ва берк кўча)ни номлаш ва қайта номлаш мақсадида халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси ҳамда Хоразм вилояти комиссиясининг таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни экспертизасидан ўтказиш» эксперт комиссиясининг 2025 йил 9 июлдаги 05-19-11325-сонли хулосаси маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор иловасига мувофиқ Янгиариқ туманидаги жами 215 та кўча (кўча, тор кўча ва берк кўча) ларнинг номи ўзгартирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Янгиариқ тумани ободонлаштириш бошқармаси, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими ва Хоразм вилояти Давлат кадастрлар палатаси Янгиариқ туман филиали, туман архитектура ва қурилиш бўлими билан биргаликда тумандаги 215 та кўчаларнинг номи ўзгариши муносабати билан туман бўйича тасдиқланган ягона, замонавий, миллий дизайн асосида тегишли муддатда кўчаларнинг номи қайд қилинган пешлавҳаларни ўрнатиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, географик объект (кўча)лар номи қайд қилинган пешлавҳа ўрнатиш билан боғлиқ сарф-харажатлар қонунда белгиланган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қоплансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сонли «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони талабларидан келиб чиқиб ҳамда мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгиариқ тумани ички ишлар бўлими фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш билан боғлиқ ишлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали «Ягона дарча» тамойили асосида Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти Давлат кадастрлар палатаси Янгиариқ туман филиали идоралараро электрон ҳамкорлик тизими асосида «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизимига кўчмас мулк эгаси ёки унинг юридик манзили ўзгарганда, кўчмас мулк объектларининг манзиллари ягона реестридан ўзгарган маълумотларнинг тақдим этиш ишларини амалга оширсинлар ҳамда йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор «Янгиариқ овози» газетаси ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Д.Матякубов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Р.Ражаповалар зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси МАТНАЗАРОВ ЗАФАРБЕК БАҲАДИРОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 17 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-15-133-12-179-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.