12.08.2025 йилдаги VII-11-196-1-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг Қарор (решение), 12.08.2025 йилдаги VII-11-196-1-0-K/25-сон
Кучга кириш санаси
12.08.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятидаги маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ҳамда ўзгартириш киритиш масалалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-209-сонли Фармони, 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2024 йил 20 майдаги 294-сонли қарори талаблари асосида, вилоят ҳокимининг 2024 йил 2 июль кунги 243-1-0-1-Қ/24-сонли қарори билан Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимийкомиссиясининг хулосаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Андижон вилояти бошқармасининг 2025 йил 24 июнь кунги 01/0293-сонли хатини ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссиянинг хулосаси билан берилган таклифлар маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Андижон вилояти бўйича бирлаштириладиган маҳаллаларнинг таклифий рўйхати биринчи иловага, бўлинадиган маҳаллаларнинг таклифий рўйхати иккинчи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2025 йил 13 июндаги ВИИ-9-130-1-0-К/25-сонли қароринг 1-иловаси 25-тартиб рақамидаги Пахтаобод туманига тегишли қисми чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Андижон вилояти бошқармаси (М. Нишанов), «Маҳалла еттилиги»нинг вилоят бошқарма бошлиқлари ҳамда тегишли туман (шаҳар) ҳокимлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятидаги айрим маҳаллалар бирлаштирилиши ва бўлинишининг мазмун моҳияти тўғрисида аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирлаштирилаётган маҳаллаларни номлашда аҳолининг фикрини инобатга олган ҳолда ўрнатилган тартиб бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларни бирлаштириш ва бўлиш ҳисобига бўшаётган маҳалла фуқаролар йиғини балансидаги биноларидан самарали фойдаланиш чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда, бўшаётган биноларга фуқаролар йиғини учун хизмат биноси, аҳоли учун гузарлар, кутубхоналар ва бошқа маданий масканлар фаолиятини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига фойда келтириш мақсадида бинони ҳудудий тадбиркорларга ижарага бериш ва иш ўринларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда фуқароларни рўйхатга олиш билан боғлиқ масалаларда ҳамкорлик қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Андижон вилояти бошқармаси (М. Нишанов), вилоят Адлия бошқармаси (О. Бозаров), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Л. Қурбонов)лар, тегишли туман (шаҳар) ҳокимлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла уюшмасининг вилоят бошқармаси, тегишли туман (шаҳар) бўлимлари қошида вилоят Адлия ва Давлат солиқ бошқармасининг ҳудудий бўлимларидан масъул бириктирган ҳолда комиссияларини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия томонидан белгиланган тартибда бирлаштирилган ва бўлинган маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳужжатларини расмийлаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Андижон вилояти бошқармаси (М. Нишанов), «Ўзархив» агентлигининг Андижон вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси (С. Джабаров)лар, тегишли туман (шаҳар) ҳокимлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирлаштирилган ва бўлинган маҳалла фуқаролар йиғинларининг тегишли ҳужжатларини Архивга қабул қилиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек, бирлаштирилган ва бўлинган маҳалла фуқаролар йиғинларининг муҳр ва штампларни ички ишлар бўлимлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи (Ф. Бердиқулов), Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи (Д. Акбаров)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирлаштирилган ва бўлинган маҳаллалар чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда, хариталарини чизиш ҳамда фуқароларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирлаштирилган ва бўлинган маҳалла фуқаролар йиғинларидаги бино-иншоотларини, харита ва тавсифга кўра маҳалла фуқаролар йиғинларига балансига бериш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Андижон вилояти бошқармаси (М. Нишанов), вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси (С. Рахманов), вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси (Г. Аҳмедова), Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси (А. Тангирқулов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси (А. Тўланов), вилоят ички ишлар бошқармаси (С. Джабаров), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Л. Қурбонов), Марказий банк (А. Раҳмонбердиев)лар, тегишли туман (шаҳар) ҳокимлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлаштирилган маҳалла фуқаролар йиғинларининг ходимларига белгиланган тартибда огоҳлантириш хатларини бериш, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ компенсация пулларини ажратиш ёки бандлигини таъминлаш юзасидан чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (Д. Исомиддинов), маҳалла еттилигининг вилоят бошқарма бошлиқлари, тегишли туман ҳокимлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинлари «маҳалла еттилиги» аъзолари учун штат бирликларини ажратиш ва молиялаштириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссиясига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш, тугатиш ва уларнинг чегараларини белгилаш ҳамда бир-бирига қўшилиб кетаётган маҳалланинг бирини номини сақлаб қолиниши ёки янги ном берилишида маҳалла аҳолисининг таклифлари инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш, тугатиш ва уларнинг чегараларини белгилаш жараёнида маҳалла аҳолиси томонидан келиб чиқадиган низоли масалаларни қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вилоят ҳокимининг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (Р. Эшонов) ушбу қарорни матбуотда эълон қилсин ҳамда вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия (М. Ғаниева) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси АХУНОВ УКТАМЖОН ХХХ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 12 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-11-196-1-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.