ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг «Наманган вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 26 декабрдаги VII-4-030-6-0-K/24-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 147-моддасига асосан, Наманган вилояти ҳокимининг 2025 йил 17 июндаги 01/10-753-сон тақдимномаси асосида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг «Наманган вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2024 йил 26 декабрдаги VII-4-030-6-0-K/24-сон Кенгаш қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг:
147-моддасига асосан бир ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчи учун ажратилган бюджет маблағларини бошқа ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчига ўтказиш ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорининг 10 ва ундан ортиқ фоиз миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан амалга оширилиши;
10 фоиздан кам миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилиши, бундан ушбу Кодекс 145-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустаснолиги;
Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчи тасарруфидаги бир бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчидан бошқа бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчи учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни ўтказиш ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар сўровига кўра тегишли ҳудудий молия органлари томонидан амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ-355-сонли қарори ҳамда бюджет ташкилотларининг мурожаатлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
3. Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг «Наманган вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 26 декабрдаги VII-4-030-6-0-K/24-сонли Кенгаш қарорининг:
3-иловасидаги Наманган вилоятининг вилоят бюджетидан маблағ олувчи ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар харажатлар режаси 1-илова асосан;
5-иловасидаги Наманган шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетлари харажатлар режасига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
4. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2025 йил 23 майдаги VII-10-75-6-0-K/25-сон қарори 1-иловасининг 8-қатор Ажратилган маблағлар миқдори (минг сўм) устунидаги «6 000 000,0» рақамлари «3 000 000,0» рақамларига ўзгартирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 апрелдаги 05-14/1-917-сон йиғилиш баёнининг 4-бандига асосан, вилоят бюджетининг 2025 йил биринчи ҳисобот чорак якуни бўйича аниқланган прогноздан ошириб бажарилишидан 3,0 (уч) миллиард сўм вилоят ҳокимининг 2025 йил 24 июндаги 110-6-0-F/25-сон фармойишига асосан йўналтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. Наманган вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (М. Абдуллаев) ушбу Кенгаш қарорини ижрочиларга етказилишини таъминласин.
7. Мазкур қарор ижросининг назорати Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси И. Икромов ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Бахриддинов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси МУМИНОВ СОЛИЖОН ДЖАЛИЛОВИЧ
Наманган вилояти,
2025 йил 25 июль,
VII-12-102-6-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.