ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Наманган вилоятининг вилоят бюджети даромадларининг 2025 йил биринчи ҳисобот чорак якуни бўйича аниқланган прогноздан ошириб бажарилиши ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 126-моддасига асосан, вилоят ҳокимининг Наманган вилоятининг вилоят бюджети даромадларининг 2025 йил биринчи ҳисобот чорак якуни бўйича аниқланган прогноздан ошириб бажарилиши ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиб, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 126-моддасига асосан, вилоят ҳокимлигининг Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига тақдим этган таклифига мувофиқ, Наманган вилоятининг вилоят бюджети даромадларининг 2025 йил биринчи ҳисобот чорак якуни бўйича аниқланган прогноздан ошириб бажарилиши ҳисобидан иловага мувофиқ 21 176 633,0 (йигирма бир миллиард бир юз етмиш олти миллион олти юз ўттиз уч) минг сўм маблағлар йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Харажатларни амалга оширишга масъул ташкилотлар раҳбарларига:
ажратилган маблағлар доирасида белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш;
молиялаштириш манбасини очиш учун ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатларни вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда вилоят ғазначилик хизмати бошқармасига тақдим этиш;
ажратилган мақсадли маблағларни ўз вақтида ва самарали сарфланиши юзасидан молиявий ҳисоботлар асосида тизимли ўрганиш ҳамда ўрганиш натижаларига кўра, ишлатилмаган ва иқтисод қилинган маблағларни вилоят маҳаллий бюджетига қайтариш чораларини кўришни таъминлансин.
3. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (М.Абдуллаев)га бюджет харажатларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси (А.Тўраев)га тўловларни ўрнатилган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш ҳамда Давлат молиявий назорат инспекцияси вилоят бошқармаси (Б.Ходжиев)га ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш вазифалари топширилсин.
4. Мазкур қарор ижросининг назорати қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси И.Икрамов, ижросини таъминлаш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Бахриддинов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси МУМИНОВ СОЛИЖОН ДЖАЛИЛОВИЧ
Наманган вилояти,
2025 йил 23 май,
VII-10-75-6-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.