03.07.2025 йилдаги VII-9-85-10-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллалар фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Тошкент вилоятидаги маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ҳамда ўзгартириш киритиш масалалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги 209 сонли фармони, 2023 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 402 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 294 сонли қарори талаблари асосида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро комиссия»нинг хулосаси, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиянинг 2025 йил 3 апрелдаги йиғилиш баёни ва хулосаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши, қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича Идоралараро доимий комиссия»нинг хулосаси ҳамда таклифлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент вилоятида тугатиладиган, бирлаштириладиган ва бўлинадиган маҳаллалар тўғрисида таклиф 1-иловага ва рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Тошкент вилояти бошқармаси (Ф.Худойбердиев), шаҳар ва туман ҳокимлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида тугатиладиган, бирлаштириладиган ва бўлинадиган маҳаллалар тўғрисида аҳоли орасида тушунтириш тарғибот ишларинин олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларни бирлаштириш ҳисобига бўшаётган маҳалла фуқаролар йиғини балансидаги бинолардан самарали фойдаланиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Тошкент вилояти бошқармаси (Ф.Худойбердиев), вилоят Адлия бошқармаси (А.Дадажонов), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (А.Инагамов), «Ўзархив» агентлигининг Тошкент вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси (Д.Райимжонов), шаҳар ва туман ҳокимлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган маҳалла фуқаролар йиғинларининг вилоят Давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги ҳолати юзасидан хулосасини бериш, шунингдек уларнинг асосий ҳисобварағи очилган банкдаги ҳисобварақларини ёпиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган маҳалла фуқаролар йиғинининг муҳр ва штампларни йўқ қилиш бўйича ҳужжатлар Адлия бўлимлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган маҳалла фуқаролар йиғинларининг тегишли ҳужжатларини Архивга қабул қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Тошкент вилояти бошқармаси (Ф.Худойбердиев), Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи (Р.Пайзиев), Вилоят ер ресурслари ва кадастр бошқармаси бошлиғи (Ж.Ахраров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган маҳаллалар чегараларига аниқлик киритиб, уларни бирлашиш бўйича хариталарини чизиш ҳамда фуқароларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган маҳалла фуқаролар йиғинларига тегишли бино ва иншоатларни бирлашган маҳалла фуқаролар йиғини балансига ўтказиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Тошкент вилояти бошқармаси (Ф.Худойбердиев), вилоят Ички ишлар бош бошқармаси (Т.Арипов), вилоят давлат солиқ бошқармаси (А.Инагамов), вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси (З.Йўлдошев), вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси (Н.Нормирзаева), Ўзбекистон Ёшлар ишлари вилоят бошқармаси (Н.Хожиев), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси (М.Мирсултонов) шаҳар ва туман ҳокимлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган маҳалла фуқаролар йиғинларининг «Маҳалла еттилиги» аъзолари билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш масаласи меҳнат қонунчилиги талаблари асосида расмийлаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шартномалари бекор қилинган «Маҳалла еттилиги» аъзоларини белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шаҳар ва туман ҳокимларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллаларни тугатиш тадбирларини 2025 йилнинг 1 сентябрга қадар якунласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вилоят ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (Б.Кабулов) ушбу қарорни матбуотда эълон қилсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия раиси Р.Шералиев ҳамда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Султанбеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ФАЙЗИЕВА САЙЁРА МАВЛЯНОВНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 3 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-9-85-10-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.