ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЮНУСОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги КҚ-54-V-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги КҚ-54-V-сонли Қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишнинг намунавий тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши котибияти (С. Собиржонов)га қуйидагилар топширилсин:
маҳаллий давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитишга доир назорат тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш;
ҳисобот (ахборот)ларни эшитиш учун тайёргарлик жараёнларига Кенгаш ҳузуридаги Экспертлар гуруҳлари аъзоларини жалб этиш ҳамда уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлаш.
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши доимий комиссиялари зиммасига юклансин.
Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси АБДУВАЛИЕВ БОХАДИР АБДУЛХАЕВИЧ
Тошкент ш.,
2025 йил 21 июнь,
III-9-48-14-206-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.