ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕРУНИЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг 2025 йил 2 май кунги VII-10-44-13-182-K/25-сонли қарорининг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5 сонли «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025 йил 12 майдаги 237-13-0-Қ/25 сонли «Қорақалпоғистон Республикасида шоли экинларини оқилона жойлаштириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти барқарорлигига эришиш чора-тадбирлари» тўғрисидаги қарорларига мувофиқ, Беруний туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ж.Ешановнинг 2025 йил 28 май кунги 01/09-11-217 сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-,24-моддаларига асосан халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Беруний туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ж.Ешановнинг 2025 йил 28 май кунги 01/09-11-217 сонли хати инобатга олинсин.
2. Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг 2025 йил 2 май кунги VII-10-44-13-182-K/25-сонли қарорининг «Беруний тумани фермерлар хўжаликларида 2025 йилнинг суғориш мавсумига ажратилган чекланган сув миқдори» номли иловасига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
3. Мазкур қарор ижросининг назорати халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
4. Ушбу қарор туман «Халқ минбари» газетасида нашр қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессияга раислик қилувчи АРТИКОВ ҚАХРАМОН САПАРБАЕВИЧ
Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани,
2025 йил 17 июнь,
VII-12-60-13-182-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.